Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (18) Сура: Юнус сураси
وَيَعۡبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ مَا لَا يَضُرُّهُمۡ وَلَا يَنفَعُهُمۡ وَيَقُولُونَ هَٰٓؤُلَآءِ شُفَعَٰٓؤُنَا عِندَ ٱللَّهِۚ قُلۡ أَتُنَبِّـُٔونَ ٱللَّهَ بِمَا لَا يَعۡلَمُ فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَلَا فِي ٱلۡأَرۡضِۚ سُبۡحَٰنَهُۥ وَتَعَٰلَىٰ عَمَّا يُشۡرِكُونَ
Мушриклар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зарар ҳам, фойда ҳам келтира олмайдиган мавҳум, хаёлий маъбудларга ибодат қиладилар. Яна улар ҳақида: «Улар бизнинг Аллоҳ ҳузуридаги шафоат қиладиган воситачиларимиз, уларни восита қилсак, Аллоҳ бизни гуноҳларимиз учун азобламайди», дейдилар. Эй Пайғамбар, айтинг: «Аллоҳни осмонлару ердаги У зот билмайдиган шерикларидан хабардор қилиб қўймоқчи бўляпсизларми?!» Аллоҳ уларнинг ёлғон ва ботилдан иборат ширкларидан пок ва олий бўлган Зотдир.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• عظم الافتراء على الله والكذب عليه وتحريف كلامه كما فعل اليهود بالتوراة.
Аллоҳга бўҳтон қилиш, ёлғон тўқиш ва яҳудийлар Тавротни ўзгартиргани каби У Зотнинг каломини ўзгартириш жуда катта гуноҳдир.

• النفع والضر بيد الله عز وجل وحده دون ما سواه.
Фойда ҳам, зарар ҳам ёлғиз Аллоҳнинг Қўлида. Аллоҳдан бошқа ҳеч кимса, ҳеч нарса фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайди.

• بطلان قول المشركين بأن آلهتهم تشفع لهم عند الله.
Мушрикларнинг, худоларимиз бизни Аллоҳнинг олдида шафоат қилади, деган гаплари ботилдир.

• اتباع الهوى والاختلاف على الدين هو سبب الفرقة.
Ҳавойи нафсга эргашиш ва дин борасида ихтилоф қилиш бўлинишга, парчаланишга олиб боради.

 
Маънолар таржимаси Оят: (18) Сура: Юнус сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш