Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Сура: Фил сураси   Оят:

Фил сураси

Суранинг мақсадларидан..:
بيان قدرة الله وبطشه بالكائدين لبيته المحرّم.
Аллоҳнинг қудрати ва Ўзининг уйига найранг қиладиганларга нисбатан ғазабини баён қилиш.

أَلَمۡ تَرَ كَيۡفَ فَعَلَ رَبُّكَ بِأَصۡحَٰبِ ٱلۡفِيلِ
Эй Пайғамбар, Абраҳа ва унинг шериклари бўлмиш фил эгалари Каъбани яксон қилмоқчи бўлганларида Аллоҳ таоло уларни нима қилганини билмадингизми?!
Арабча тафсирлар:
أَلَمۡ يَجۡعَلۡ كَيۡدَهُمۡ فِي تَضۡلِيلٖ
Аллоҳ таоло уларнинг Каъбани бузиб ташлаш режасини йўққа чиқарди. Уларнинг мақсадлари одамларни Каъбадан чалғитиш эди. Бу ниятларига эришолмадилар.
Арабча тафсирлар:
وَأَرۡسَلَ عَلَيۡهِمۡ طَيۡرًا أَبَابِيلَ
Аллоҳ таоло уларнинг устига қушларни юборди. Бу қушлар гала-гала бўлиб, кетма-кет келдилар.
Арабча тафсирлар:
تَرۡمِيهِم بِحِجَارَةٖ مِّن سِجِّيلٖ
Бу қушлар уларни тошга айланган лой билан тошбўрон қилдилар.
Арабча тафсирлар:
فَجَعَلَهُمۡ كَعَصۡفٖ مَّأۡكُولِۭ
Аллоҳ таоло уларни жониворлар еб, эзиб, пайҳон қилиб ташлаган ўсимлик баргларидай қилиб юборди.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• خسران من لم يتصفوا بالإيمان وعمل الصالحات، والتواصي بالحق، والتواصي بالصبر.
Иймон келтирмаган, солиҳ амал қилмаган, ҳаққа чақирмаган ва сабрга ундамаган кишилар зиёндадирлар.

• تحريم الهَمْز واللَّمْز في الناس.
Одамларни айблаш ва масхара қилишнинг ҳаромлиги.

• دفاع الله عن بيته الحرام، وهذا من الأمن الذي قضاه الله له.
Аллоҳ таолонинг муқаддас байтини ҳимоя қилиши – Ўзи тақдир қилган тинчлик неъматларидандир.

 
Маънолар таржимаси Сура: Фил сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш