Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Сура: Қурайш сураси   Оят:

Қурайш сураси

Суранинг мақсадларидан..:
بيان نعمة الله على قريش وحق الله عليهم.
Аллоҳнинг Қурайшга ато этган неъматини ва уларнинг устидаги ҳаққини баён қилиш.

لِإِيلَٰفِ قُرَيۡشٍ
Қурайш қабиласи одатланиб, ўрганиб қолгани учун
Арабча тафсирлар:
إِۦلَٰفِهِمۡ رِحۡلَةَ ٱلشِّتَآءِ وَٱلصَّيۡفِ
Қишда Яманга, ёзда эса Шомга бемалол, хавф-хатарсиз сафар қилганлари учун
Арабча тафсирлар:
فَلۡيَعۡبُدُواْ رَبَّ هَٰذَا ٱلۡبَيۡتِ
Уларга шу сафарларини осон қилиб қўйган муқаддас байт Парвардигорига ибодат қилсинлар ва У Зотга ҳеч кимни шерик қилмасинлар.
Арабча тафсирлар:
ٱلَّذِيٓ أَطۡعَمَهُم مِّن جُوعٖ وَءَامَنَهُم مِّنۡ خَوۡفِۭ
Аллоҳ таоло араблар қалбига Ҳарам ва унинг аҳолисига нисбатан таъзим ва ҳурматни жо қилиш орқали Қурайшнинг оч қорнини тўйдирди ҳамда уларни хавфу хатардан омон қилди.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• أهمية الأمن في الإسلام.
Исломда тинчликнинг муҳимлиги.

• الرياء أحد أمراض القلوب، وهو يبطل العمل.
Риё қалб касалликларидан биридир. У амалларни йўққа чиқаради.

• مقابلة النعم بالشكر يزيدها.
Неъматни шукр билан қарши олиш уни зиёда қилади.

• كرامة النبي صلى الله عليه وسلم على ربه وحفظه له وتشريفه له في الدنيا والآخرة.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг Аллоҳга нақадар қадрли эканликлари ва Аллоҳ таолонинг у зотни ҳимоя қилиши ҳамда дунёю охиратда улуғлаши.

 
Маънолар таржимаси Сура: Қурайш сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш