Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (104) Сура: Каҳф сураси
ٱلَّذِينَ ضَلَّ سَعۡيُهُمۡ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا وَهُمۡ يَحۡسَبُونَ أَنَّهُمۡ يُحۡسِنُونَ صُنۡعًا
Улар Қиёмат куни бу дунёда қилган ишлари зое бўлиб кетганини кўрадилар. Ҳолбуки, ўша ишларини қилаётган пайтларида ўзларини яхши ишларни қилаётган одамлар, деб билгандилар. Бу ишлари уларга фойда келтиради, деб ўйлагандилар. Воқелик эса унинг аксини кўрсатиб турибди.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• إثبات البعث والحشر بجمع الجن والإنس في ساحات القيامة بالنفخة الثانية في الصور.
Иккинчи марта сур чалингандан кейин инсу жиннинг Қиёмат маҳшаргоҳида жам бўлиши шу оятлар билан ўз исботини топиб турибди.

• أن أشد الناس خسارة يوم القيامة هم الذين ضل سعيهم في الدنيا، وهم يظنون أنهم يحسنون صنعًا في عبادة من سوى الله.
Қиёмат куни энг кўп зарар кўрадиганлар Аллоҳдан бошқага бандалик қилиш билан ўзларини яхши иш қиляпмиз, деб ўйлайдиган бадбахтлардир. Ҳолбуки, уларнинг қилган ҳаракатлари шу дунёнинг ўзидаёқ зое кетиб бўлган.

• لا يمكن حصر كلمات الله تعالى وعلمه وحكمته وأسراره، ولو كانت البحار والمحيطات وأمثالها دون تحديد حبرًا يكتب به.
Аллоҳ таолонинг сўзлари, илми, ҳикмати, сиру асрорини санаб саноғига етиб бўлмайди. Денгизлару океанларнинг ҳамма-ҳаммаси сиёҳ бўлса ва яна шунча сиёҳ келтирилса ҳам уларни ёзиб тугата олмайдилар.

 
Маънолар таржимаси Оят: (104) Сура: Каҳф сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш