Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (22) Сура: Каҳф сураси
سَيَقُولُونَ ثَلَٰثَةٞ رَّابِعُهُمۡ كَلۡبُهُمۡ وَيَقُولُونَ خَمۡسَةٞ سَادِسُهُمۡ كَلۡبُهُمۡ رَجۡمَۢا بِٱلۡغَيۡبِۖ وَيَقُولُونَ سَبۡعَةٞ وَثَامِنُهُمۡ كَلۡبُهُمۡۚ قُل رَّبِّيٓ أَعۡلَمُ بِعِدَّتِهِم مَّا يَعۡلَمُهُمۡ إِلَّا قَلِيلٞۗ فَلَا تُمَارِ فِيهِمۡ إِلَّا مِرَآءٗ ظَٰهِرٗا وَلَا تَسۡتَفۡتِ فِيهِم مِّنۡهُمۡ أَحَدٗا
Уларнинг сони ҳақида баҳсга киришиб кетганлар ҳар хил гапларни айтадилар. Кимлардир: "Учта бўлганлар, тўртинчилари итлари бўлган", десалар, бошқалар: "Бешта бўлганлар, олтинчилари итлари бўлган", дейдилар. Ҳар икки тоифа ҳам айтган гапини далил, ҳужжатсиз, гумонига таяниб айтган. Яна айримлар: "Улар еттита бўлганлар ва саккизинчилари итлари бўлган", дейдилар. Эй Пайғамбар, айтинг: "Уларнинг ададини Парвардигорим билгувчироқ. Бу ишни жуда кам сонли одамларгина биладилар. Уларнинг сони ҳақида ҳам, бошқа аҳволлари ҳақида ҳам аҳли китоблар билан ҳам, бошқалар билан ҳам мужодала қилманг. Қилсангиз ҳам, юзаки мужодала қилинг. Чуқур кетманг. Ўзингизга нозил бўлган ваҳийни айтиш билангина чекланинг. Уларнинг тафсилотларини ҳеч кимдан сўраманг. Чунки улар билмайдилар.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• اتخاذ المساجد على القبور، والصلاة فيها، والبناء عليها؛ غير جائز في شرعنا.
Шариатимизда қабрлар устига масжидлар қуриш ва уларда намоз ўқиш жоиз эмас.

• في القصة إقامة الحجة على قدرة الله على الحشر وبعث الأجساد من القبور والحساب.
Қиссада Аллоҳ таолонинг қабрлардаги ўлик жасадларни қайта тирилтиришга ва улардан ҳисоб олишга қодир эканига ҳужжат бор.

• دلَّت الآيات على أن المراء والجدال المحمود هو الجدال بالتي هي أحسن.
Оятлар маъқул ва мақбул мунозара энг гўзал тарзда қилинган мунозара эканига далолат қиляпти.

• السُّنَّة والأدب الشرعيان يقتضيان تعليق الأمور المستقبلية بمشيئة الله تعالى.
Шаръий қонун ва шаръий одоб келажакда бўладиган ишларни Аллоҳнинг хоҳиш-иродасига топшириб қўйишни тақозо этади.

 
Маънолар таржимаси Оят: (22) Сура: Каҳф сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш