Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (36) Сура: Каҳф сураси
وَمَآ أَظُنُّ ٱلسَّاعَةَ قَآئِمَةٗ وَلَئِن رُّدِدتُّ إِلَىٰ رَبِّي لَأَجِدَنَّ خَيۡرٗا مِّنۡهَا مُنقَلَبٗا
"Қиёмат бўлади, деб ўйламайман. Бу ҳаёт давом этаверади. Қиёмат бўлган тақдирда ҳам Парвардигоримга қайтарилсам, бу боғдан ҳам яхшироғига эришаман. Шу дунёда бой бўлишим ўлганимдан кейин ҳам бой бўлишимни тақозо этади".
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• على المؤمن ألا يستكين أمام عزة الغني الكافر، وعليه نصحه وإرشاده إلى الإيمان بالله، والإقرار بوحدانيته، وشكر نعمه وأفضاله عليه.
Мўмин киши бой кофирнинг қудрати олдида ўзини ерга урмаслиги, аксинча, унга насиҳат қилмоғи, унга тўғри йўлни кўрсатмоғи, уни Аллоҳга иймон келтиришга, У Зотнинг якка-ёлғизлигини тан олишга, берган неъматлари ва фазлу марҳамати учун У Зотдан миннатдор бўлишга даъват этмоғи лозим.

• ينبغي لكل من أعجبه شيء من ماله أو ولده أن يضيف النعمة إلى مُولِيها ومُسْدِيها بأن يقول: ﴿ما شاءَ اللهُ لا قُوَّةَ إلَّا بِاللهِ﴾.
Ўзининг мол-давлати ёки болаларидан фахр туйган одам бу неъматлар Аллоҳ тарафидан эканини доим ҳис этиб: "Фақат Аллоҳ хоҳлагани бўлур. Аллоҳнинг мададисиз ҳеч бир куч-қувват йўқдир", демоғи лозим.

• إذا أراد الله بعبد خيرًا عجل له العقوبة في الدنيا.
Аллоҳ бир бандага яхшилик қилмоқчи бўлса, унинг жазосини тезда, шу дунёнинг ўзида беради.

• جواز الدعاء بتلف مال من كان ماله سبب طغيانه وكفره وخسرانه.
Кимнинг мол-давлати ҳаддидан ошишига, куфр келтиришига, охиратини бой бериб қўйишига олиб борадиган бўлса, бундай мол-давлатнинг завол топишини сўраб, дуо қилиш жоиз.

 
Маънолар таржимаси Оят: (36) Сура: Каҳф сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш