Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (79) Сура: Анбиё сураси
فَفَهَّمۡنَٰهَا سُلَيۡمَٰنَۚ وَكُلًّا ءَاتَيۡنَا حُكۡمٗا وَعِلۡمٗاۚ وَسَخَّرۡنَا مَعَ دَاوُۥدَ ٱلۡجِبَالَ يُسَبِّحۡنَ وَٱلطَّيۡرَۚ وَكُنَّا فَٰعِلِينَ
Масаланинг тўғри ечимини ота Довудга эмас, ўғил Сулаймонга уқтирдик. Ҳар иккисига пайғамбарликни ва шариат ҳукмларига оид илмни ато этдик. Бу борада фақат Сулаймоннинг ўзини хослаб қўймадик. Тоғларни ва қушларни бўйсундирдик. Довуд билан бирга тасбеҳ айтадиган бўлдилар. Уқтирган ҳам, ҳукм ва илмни берган ҳам, бўйсундирган ҳам Биз бўлдик.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• فعل الخير والصلاة والزكاة، مما اتفقت عليه الشرائع السماوية.
Яхшилик қилиш, намоз ўқиш ва закот бериш барча самовий шариатлар иттифоқ қилган ишлардир.

• ارتكاب الفواحش سبب في وقوع العذاب المُسْتَأْصِل.
Бузуқлик қилиш халқни таг-томири билан қуритиб юборадиган азобнинг келишига сабаб бўлади.

• الصلاح سبب في الدخول في رحمة الله.
Солиҳлик Аллоҳнинг раҳматига дохил бўлишга олиб боради.

• الدعاء سبب في النجاة من الكروب.
Дуо мусибатлардан нажот топишга олиб боради.

 
Маънолар таржимаси Оят: (79) Сура: Анбиё сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш