Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (77) Сура: Қасас сураси
وَٱبۡتَغِ فِيمَآ ءَاتَىٰكَ ٱللَّهُ ٱلدَّارَ ٱلۡأٓخِرَةَۖ وَلَا تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ ٱلدُّنۡيَاۖ وَأَحۡسِن كَمَآ أَحۡسَنَ ٱللَّهُ إِلَيۡكَۖ وَلَا تَبۡغِ ٱلۡفَسَادَ فِي ٱلۡأَرۡضِۖ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُحِبُّ ٱلۡمُفۡسِدِينَ
Аллоҳ сенга ато этган мол-давлатни эзгу ишларга сарфлаб, охират диёридаги савобингни кўпайтириб ол. Исроф қилмасдан, кибр-ҳавога берилмасдан, ейиш, ичиш, кийиш каби шу дунёдан оладиган насибангни ҳам унутиб қўйма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам У Зотнинг бандаларига яхшилик қил. Тоатни тарк этиш ва маъсиятлар қилиш билан ер юзида бузғунчилик қилма. Аллоҳ бузғунчиларни ёқтирмайди, улардан ғазабланади.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• تعاقب الليل والنهار نعمة من نعم الله يجب شكرها له.
Кеча ва кундузнинг алмашиниб туриши Аллоҳнинг бир неъматидир. Бу неъматга шукр қилмоқ лозим.

• الطغيان كما يكون بالرئاسة والملك يكون بالمال.
Одам салтанатига керилиб ҳаддан ошиши ҳам, мол-давлатидан мағрурланиб ўзидан кетиши ҳам мумкин.

• الفرح بَطَرًا معصية يمقتها الله.
Ҳовлиқмалик гуноҳдир. Ҳовлиқма Аллоҳнинг азобига йўлиқади.

• ضرورة النصح لمن يُخاف عليه من الفتنة.
Фитналаниб қолиши мумкин бўлган одамга насиҳат қилиш ўта зарур.

• بغض الله للمفسدين في الأرض.
Аллоҳ ер юзида бузғунчилик қиладиганларни ёқтирмайди.

 
Маънолар таржимаси Оят: (77) Сура: Қасас сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш