Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Каримнинг мухтасар тафсирининг ўзбекча таржимаси * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (111) Сура: Оли Имрон
لَن يَضُرُّوكُمۡ إِلَّآ أَذٗىۖ وَإِن يُقَٰتِلُوكُمۡ يُوَلُّوكُمُ ٱلۡأَدۡبَارَ ثُمَّ لَا يُنصَرُونَ
Эй мўминлар, уларнинг адовати ҳар қанча кучли бўлмасин, динингизга ҳам, ўзингизга ҳам зарар бера олмайди. Фақат тиллари билан озор бериб, динингизни ерга уриши ва ўзингизни масхара қилиши мумкин, холос. Жанг қилсалар, мағлуб бўлиб қочадилар ва ҳеч қачон сизлардан ғолиб бўла олмайдилар.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• أعظم ما يميز هذه الأمة وبه كانت خيريتها - بعد الإيمان بالله - الأمر بالمعروف والنهي عن المنكر.
Бу умматни бошқалардан ажратиб турадиган Аллоҳга иймон келтиришдан кейинги энг кўзга кўринган афзаллиги яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришидир.

• قضى الله تعالى بالذل على أهل الكتاب لفسقهم وإعراضهم عن دين الله، وعدم وفائهم بما أُخذ عليهم من العهد.
Аҳли китоблар аҳду паймонларини бузиб, Аллоҳнинг динидан юз ўгириб, фисқу фужур кўчасидан юрганлари туфайли Аллоҳ уларнинг пешонасига хор-зорликни битди.

• أهل الكتاب ليسوا على حال واحدة؛ فمنهم القائم بأمر الله، المتبع لدينه، الواقف عند حدوده، وهؤلاء لهم أعظم الأجر والثواب. وهذا قبل بعثة النبي محمد صلى الله عليه وسلم.
Аҳли китобларнинг ҳаммаси баробар эмас. Улардан бир тоифаси Аллоҳнинг амрига бўйсуниб, динига эргашиб, ҳадларига риоя қиладилар. Улар учун улкан ажру савоблар бордир. Бу тоифа Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар бўлиб юборилишларидан олдин ҳам бўлган.

 
Маънолар таржимаси Оят: (111) Сура: Оли Имрон
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Каримнинг мухтасар тафсирининг ўзбекча таржимаси - Таржималар мундарижаси

Тафсир маркази томонидан нашр этилган.

Ёпиш