Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (146) Сура: Нисо сураси
إِلَّا ٱلَّذِينَ تَابُواْ وَأَصۡلَحُواْ وَٱعۡتَصَمُواْ بِٱللَّهِ وَأَخۡلَصُواْ دِينَهُمۡ لِلَّهِ فَأُوْلَٰٓئِكَ مَعَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَۖ وَسَوۡفَ يُؤۡتِ ٱللَّهُ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ أَجۡرًا عَظِيمٗا
Мунофиқлигидан тавба қилиб, Аллоҳга қайтган, ботинини ўнглаб, Аллоҳга берган аҳдини маҳкам тутган, амалини ҳеч бир риё аралаштирмасдан холис Аллоҳ учун қилган кишилар бундан мустасно. Улар бу дунёда ҳам, охиратда ҳам мўминлар билан бир сафдадирлар. Яқинда Аллоҳ мўминларга кўп-кўп савоблар берур.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• بيان صفات المنافقين، ومنها: حرصهم على حظ أنفسهم سواء كان مع المؤمنين أو مع الكافرين.
Юқоридаги оятларда мунофиқларнинг сифатлари баён қилинди. Энг кўзга кўринганларидан бири фақат ва фақат ўзларини ўйлашлари, худбинликларидир. Улар учун мўминлар сафида бўладиларми, кофирлар сафидами, фарқи йўқ. Асосийси ўзлари тинч-омон бўлсалар бўлди.

• أعظم صفات المنافقين تَذَبْذُبُهم وحيرتهم واضطرابهم، فلا هم مع المؤمنين حقًّا ولا مع الكافرين.
Мунофиқларнинг энг бўртиб кўринадиган белгиларидан бири доимий ҳайронликда, изтиробда, аросатда қолишларидир. Улар на чин мўминлардир ва на чин кофирлар.

• النهي الشديد عن اتخاذ الكافرين أولياء من دون المؤمنين.
Мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутишдан қаттиқ қайтариляпти.

• أعظم ما يتقي به المرء عذاب الله تعالى في الآخرة هو الإيمان والعمل الصالح.
Кишини Аллоҳнинг охиратдаги азобидан асрайдиган энг катта омил унинг иймони ва солиҳ амалидир.

 
Маънолар таржимаси Оят: (146) Сура: Нисо сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш