Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (21) Сура: Муҳаммад сураси
طَاعَةٞ وَقَوۡلٞ مَّعۡرُوفٞۚ فَإِذَا عَزَمَ ٱلۡأَمۡرُ فَلَوۡ صَدَقُواْ ٱللَّهَ لَكَانَ خَيۡرٗا لَّهُمۡ
Аллоҳнинг амрига итоат этиб, яхши гапларни гапирсалар, ўзларига яхши бўларди. Уруш фарз қилиниб, иш жиддийлашганда эса Аллоҳга иймон келтириш ва итоат этиш ҳақидаги гапларида туриб, ваъдаларига содиқ қолсалар, мунофиқлик ва Аллоҳнинг фармонларига қарши чиқишдан кўра ўзалари учун яхшироқ бўларди.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• التكليف بالجهاد في سبيل الله يميّز المنافقين من صفّ المؤمنين.
Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш фарз қилиниши билан мунофиқлар мўминлар сафидан ажралиб қолдилар.

• أهمية تدبر كتاب الله، وخطر الإعراض عنه.
Аллоҳнинг китобини тадаббур қилиш ўта муҳим. Ундан юз ўгириш эса ўта хатарли.

• الإفساد في الأرض وقطع الأرحام من أسباب قلة التوفيق والبعد عن رحمة الله.
Ер юзида бузғунчилик қилиш ва қариндошлик ришталарини узиш Аллоҳнинг раҳматидан қувилиб, тавфиқдан мосуво бўлишга олиб боради.

 
Маънолар таржимаси Оят: (21) Сура: Муҳаммад сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш