Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Сура: Нозиъот сураси   Оят:

Нозиъот сураси

Суранинг мақсадларидан..:
التذكير بالله واليوم الآخر.
Аллоҳни ва охират кунини эслатиш.

وَٱلنَّٰزِعَٰتِ غَرۡقٗا
Аллоҳ Таоло кофирларнинг жонларини шиддат ва қаҳр билан суғуриб оладиган фаришталар номига қасам ичди.
Арабча тафсирлар:
وَٱلنَّٰشِطَٰتِ نَشۡطٗا
Мўминларнинг жонларини осонгина, енгиллик билан тортиб оладиган фаришталар номига қасам ичди.
Арабча тафсирлар:
وَٱلسَّٰبِحَٰتِ سَبۡحٗا
Аллоҳнинг амри билан осмондан ергача сузиб келадиган фаришталар номига қасам ичди.
Арабча тафсирлар:
فَٱلسَّٰبِقَٰتِ سَبۡقٗا
Аллоҳнинг буйруғини бажаришда бир-биридан илгарилаб кетадиган фаришталар номига қасам ичди.
Арабча тафсирлар:
فَٱلۡمُدَبِّرَٰتِ أَمۡرٗا
Аллоҳнинг тақдир ишларига доир буйруқларини бажарадиган фаришталар номига қасам ичди. Бандаларнинг ишларига масъул фаришталар ана шулар жумласидандир. Аллоҳ шулар номига қасам ичиб, бандаларини ҳисобга тутиш ҳамда қилган амалларига яраша жазо ёки мукофотларини бериш учун уларни қайта тирилтиришини айтди.
Арабча тафсирлар:
يَوۡمَ تَرۡجُفُ ٱلرَّاجِفَةُ
Сур биринчи марта чалиниб, ер титраган кунда.
Арабча тафсирлар:
تَتۡبَعُهَا ٱلرَّادِفَةُ
Сурнинг дастлабки чалиниши ортидан иккинчи чалиниши келганда.
Арабча тафсирлар:
قُلُوبٞ يَوۡمَئِذٖ وَاجِفَةٌ
У кунда кофирлар ва фосиқларнинг қалблари қўрқувдан титраб туради.
Арабча тафсирлар:
أَبۡصَٰرُهَا خَٰشِعَةٞ
Уларнинг кўзларида хорлик асари намоён бўлади.
Арабча тафсирлар:
يَقُولُونَ أَءِنَّا لَمَرۡدُودُونَ فِي ٱلۡحَافِرَةِ
Дейдилар: "Ўлганимиздан кейин яна ҳаётга қайтариламизми?".
Арабча тафсирлар:
أَءِذَا كُنَّا عِظَٰمٗا نَّخِرَةٗ
Суякларимиз чириб йўқ бўлиб кетгандан кейин-а?!
Арабча тафсирлар:
قَالُواْ تِلۡكَ إِذٗا كَرَّةٌ خَاسِرَةٞ
Дейдилар: "Агар қайта тирилсак, бу қайтиш зиёнли қайтиш бўлади. Қайтадиган одамни мағлуб этадиган ва хафа қиладиган қайтиш".
Арабча тафсирлар:
فَإِنَّمَا هِيَ زَجۡرَةٞ وَٰحِدَةٞ
Қайта тирилиш иши жудаям осон, яъни, у Сур чалишга масъул фариштанинг бир қичқириғидир, холос.
Арабча тафсирлар:
فَإِذَا هُم بِٱلسَّاهِرَةِ
Ер қаърида ўлик бўлиб ётганлар бирданига ер юзига тирик бўлиб чиқиб қоладилар.
Арабча тафсирлар:
هَلۡ أَتَىٰكَ حَدِيثُ مُوسَىٰٓ
Эй Пайғамбар, сизга Мусонинг Парвардигори билан ва душмани Фиръавн билан бўлган ҳодиса ҳақидаги хабар келдими?
Арабча тафсирлар:
إِذۡ نَادَىٰهُ رَبُّهُۥ بِٱلۡوَادِ ٱلۡمُقَدَّسِ طُوًى
Ўшанда Пок Парвардигори унга Муқаддас Туво водийсида (ҳақиқий) нидо қилган эди.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• التقوى سبب دخول الجنة.
Тақво жаннатга олиб боради.

• تذكر أهوال القيامة دافع للعمل الصالح.
Қиёмат даҳшатларини эслаш солиҳ амаллар қилишга ундайди.

• قبض روح الكافر بشدّة وعنف، وقبض روح المؤمن برفق ولين.
Оятлар кофирнинг жони шафқатсиз ва қўполлик билан олиниши, мўминнинг жони эса юмшоқлик ва мулойимлик билан олиниши ҳақида сўзлаяпти.

ٱذۡهَبۡ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ إِنَّهُۥ طَغَىٰ
Унга деди: "Фиръавннинг олдига бор. Чунки у зулму кибр борасида ҳаддидан ошди".
Арабча тафсирлар:
فَقُلۡ هَل لَّكَ إِلَىٰٓ أَن تَزَكَّىٰ
Унга: "Эй Фиръавн, куфр ва маъсиятдан покланишни истайсанми", деб айт.
Арабча тафсирлар:
وَأَهۡدِيَكَ إِلَىٰ رَبِّكَ فَتَخۡشَىٰ
Сени яратган ва ризқлантирган Парвардигоринг сари бошласам, бас сен Ундан қўрқсанг, Уни рози қиладиган амалларни қилсанг ва ғазаблантирадиган ишлардан тийилсанг.
Арабча тафсирлар:
فَأَرَىٰهُ ٱلۡأٓيَةَ ٱلۡكُبۡرَىٰ
Кейин Мусо алайҳиссалом унга ўзининг Аллоҳ томонидан юборилган пайғамбар эканига далолат қиладиган улкан мўъжиза кўрсатди. Бу қўл ва асо мўъжизаларидир.
Арабча тафсирлар:
فَكَذَّبَ وَعَصَىٰ
Фиръавн эса боягидек бу аломатни ёлғонга чиқариб тураверди ва Мусо алайҳиссалом етказган буйруқларга осийлик қилди.
Арабча тафсирлар:
ثُمَّ أَدۡبَرَ يَسۡعَىٰ
Кейин Мусо алайҳиссалом олиб келган хабарга иймон келтиришдан юз ўгириб, Аллоҳга исён қилди ва ҳаққа қарши курашди.
Арабча тафсирлар:
فَحَشَرَ فَنَادَىٰ
Қавмини ва тобеларини йиғиб, Мусо алайҳиссаломдан ғолиб бўлишга уринди ва деди:
Арабча тафсирлар:
فَقَالَ أَنَا۠ رَبُّكُمُ ٱلۡأَعۡلَىٰ
"Мен сизларнинг энг буюк Парвардигорингиздирман, мендан бошқага итоат қилманглар", деди.
Арабча тафсирлар:
فَأَخَذَهُ ٱللَّهُ نَكَالَ ٱلۡأٓخِرَةِ وَٱلۡأُولَىٰٓ
Аллоҳ таоло уни жазолаб, бу дунёда денгизга ғарқ этди, охиратда эса шиддатли азобга гирифтор қилди.
Арабча тафсирлар:
إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَعِبۡرَةٗ لِّمَن يَخۡشَىٰٓ
Фиръавнни бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам жазолашимизда Аллоҳдан қўрқувчи кишилар учун ибрат бордир. Насиҳат тақводорларгагина кор қилур.
Арабча тафсирлар:
ءَأَنتُمۡ أَشَدُّ خَلۡقًا أَمِ ٱلسَّمَآءُۚ بَنَىٰهَا
Эй қайта тирилишни ёлғонга чиқарувчи каззоблар, Аллоҳ учун сизларни яратиш қийинроқми ёки осмонними?! Осмонки, уни Аллоҳ бино қилди.
Арабча тафсирлар:
رَفَعَ سَمۡكَهَا فَسَوَّىٰهَا
Осмоннинг юқори кўринишини баланд ва мукаммал қилди. Унда на бир туйнук, на бир ковак ва на бир нуқсон бордир.
Арабча тафсирлар:
وَأَغۡطَشَ لَيۡلَهَا وَأَخۡرَجَ ضُحَىٰهَا
Қуёш ботганидан кейин тунини қоронғу қилган бўлса, қуёш чиқиши билан уни яна ёруғ айлади.
Арабча тафсирлар:
وَٱلۡأَرۡضَ بَعۡدَ ذَٰلِكَ دَحَىٰهَآ
Осмонни яратгандан кейин ерни ёйиб, текислади ва унинг ичига фойдали нарсаларни жойлади.
Арабча тафсирлар:
أَخۡرَجَ مِنۡهَا مَآءَهَا وَمَرۡعَىٰهَا
Ундан оқувчи булоқлар кўринишида сувларни чиқарди ва ҳайвонлар ўтлаб юрадиган ўсимликларни ўстирди.
Арабча тафсирлар:
وَٱلۡجِبَالَ أَرۡسَىٰهَا
Ер қимирлаб кетмаслиги учун унинг устига тоғларни ўрнаштирди.
Арабча тафсирлар:
مَتَٰعٗا لَّكُمۡ وَلِأَنۡعَٰمِكُمۡ
Эй одамлар, буларнинг ҳаммаси сизлар ва чорва ҳайвонларингиз манфаати учундир. Буларнинг барчасини яратган Аллоҳ уларни янгитдан - яна қайта яратишга ожизлик қилмайди.
Арабча тафсирлар:
فَإِذَا جَآءَتِ ٱلطَّآمَّةُ ٱلۡكُبۡرَىٰ
Сур иккинчи марта чалинганида ўзининг даҳшати билан ҳамма нарсани қамраб олади ва Қиёмат қоим бўлади.
Арабча тафсирлар:
يَوۡمَ يَتَذَكَّرُ ٱلۡإِنسَٰنُ مَا سَعَىٰ
Ўша кунда инсон олдин қилиб ўтган яхши-ёмон амалларини эслайди.
Арабча тафсирлар:
وَبُرِّزَتِ ٱلۡجَحِيمُ لِمَن يَرَىٰ
Жаҳаннам кўриш имкони бор кишиларга очиқ кўрсатилади.
Арабча тафсирлар:
فَأَمَّا مَن طَغَىٰ
Ўшанда кимки залолатга муккасидан кетган бўлса,
Арабча тафсирлар:
وَءَاثَرَ ٱلۡحَيَوٰةَ ٱلدُّنۡيَا
Дунёнинг фоний ҳаётини охиратнинг боқий ҳаётидан устун қўйган бўлса,
Арабча тафсирлар:
فَإِنَّ ٱلۡجَحِيمَ هِيَ ٱلۡمَأۡوَىٰ
Бас, унинг борадиган маскани жаҳаннамдан бошқа нарса бўлмас.
Арабча тафсирлар:
وَأَمَّا مَنۡ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِۦ وَنَهَى ٱلنَّفۡسَ عَنِ ٱلۡهَوَىٰ
Ким Парвардигорининг ҳузурида туришдан қўрқиб, ўзи хоҳлаб турган бўлса-да, У Зот тақиқлаган нарсалардан нафсини тия олган бўлса, унинг борар жойи жаннатдир.
Арабча тафсирлар:
فَإِنَّ ٱلۡجَنَّةَ هِيَ ٱلۡمَأۡوَىٰ
Ким Парвардигорининг ҳузурида туришдан қўрқиб, ўзи хоҳлаб турган бўлса-да, У Зот тақиқлаган нарсалардан нафсини тия олган бўлса, унинг борар жойи жаннатдир.
Арабча тафсирлар:
يَسۡـَٔلُونَكَ عَنِ ٱلسَّاعَةِ أَيَّانَ مُرۡسَىٰهَا
Эй Пайғамбар, анави қайта тирилишни ёлғонга чиқараётган каззоблар сиздан: "Қиёмат қачон бўлади?", деб сўрайдилар.
Арабча тафсирлар:
فِيمَ أَنتَ مِن ذِكۡرَىٰهَآ
Сизда маълумот бўлса экан, уларга айтиб берсангиз. Бу сизнинг вазифангиз эмас. Сизнинг вазифангиз охират учун тайёргарлик кўришдир.
Арабча тафсирлар:
إِلَىٰ رَبِّكَ مُنتَهَىٰهَآ
Қиёмат илми ёлғиз Парвардигорингизга бориб тақалади.
Арабча тафсирлар:
إِنَّمَآ أَنتَ مُنذِرُ مَن يَخۡشَىٰهَا
Сиз Қиёматдан қўрқадиган одамларни огоҳлантирувчисиз, холос. Зеро, огоҳлантириш фақат ўшаларгагина кор қилур.
Арабча тафсирлар:
كَأَنَّهُمۡ يَوۡمَ يَرَوۡنَهَا لَمۡ يَلۡبَثُوٓاْ إِلَّا عَشِيَّةً أَوۡ ضُحَىٰهَا
Улар Қиёматни очиқ-ойдин кўрган кунларида худди ҳаёти дунёда яшамагандек, магар Пешиндан сўнг ёки чошгоҳ пайтида тургандек бўлиб қолурлар!
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• وجوب الرفق عند خطاب المدعوّ.
Даъват қилинаётган одамларга хитоб қилишда мулойимликнинг зарурлиги.

• الخوف من الله وكفّ النفس عن الهوى من أسباب دخول الجنة.
Аллоҳдан қўрқиш ва нафсини ҳою ҳаваслардан тия билиш жаннатга кириш сабабларидандир.

• علم الساعة من الغيب الذي لا يعلمه إلا الله.
Қиёматнинг қачонлиги Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайдиган ғайб илмидандир.

• بيان الله لتفاصيل خلق السماء والأرض.
Оятларда Аллоҳ осмон ва ернинг яратилиш тафсилотларини баён қилди.

 
Маънолар таржимаси Сура: Нозиъот сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш