Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси * - Таржималар мундарижаси

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Ҳуд   Оят:
قَالَتۡ يَٰوَيۡلَتَىٰٓ ءَأَلِدُ وَأَنَا۠ عَجُوزٞ وَهَٰذَا بَعۡلِي شَيۡخًاۖ إِنَّ هَٰذَا لَشَيۡءٌ عَجِيبٞ
У деди: «Вой ўлмасам, ўзим кампир бўлсам, мана бу эрим эса қари чол бўлса. Шунда ҳам туғавераманми? Бу жуда қизиқ-ку!»
Арабча тафсирлар:
قَالُوٓاْ أَتَعۡجَبِينَ مِنۡ أَمۡرِ ٱللَّهِۖ رَحۡمَتُ ٱللَّهِ وَبَرَكَٰتُهُۥ عَلَيۡكُمۡ أَهۡلَ ٱلۡبَيۡتِۚ إِنَّهُۥ حَمِيدٞ مَّجِيدٞ
Дедилар: «Аллоҳнинг ишидан ажабланасанми? Эй хонадон аҳли, сизларга Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти бўлсин. Албатта, У мақтовга лойиқ, буюк Зотдир».
Арабча тафсирлар:
فَلَمَّا ذَهَبَ عَنۡ إِبۡرَٰهِيمَ ٱلرَّوۡعُ وَجَآءَتۡهُ ٱلۡبُشۡرَىٰ يُجَٰدِلُنَا فِي قَوۡمِ لُوطٍ
Иброҳимдан қўрқув кетиб, унга хушхабар келгач, Биз билан Лут қавми ҳақида баҳслаша бошлади.
Арабча тафсирлар:
إِنَّ إِبۡرَٰهِيمَ لَحَلِيمٌ أَوَّٰهٞ مُّنِيبٞ
Албатта, Иброҳим ҳалим, кўнгилчан ва ибодатли кишидир.
Арабча тафсирлар:
يَٰٓإِبۡرَٰهِيمُ أَعۡرِضۡ عَنۡ هَٰذَآۖ إِنَّهُۥ قَدۡ جَآءَ أَمۡرُ رَبِّكَۖ وَإِنَّهُمۡ ءَاتِيهِمۡ عَذَابٌ غَيۡرُ مَرۡدُودٖ
(Дедилар): «Эй Иброҳим, бу баҳсни қўй. Парвардигорингнинг фармони (аллақачон) келиб бўлган. Албатта, уларга қайтариб бўлмас азоб келгувчидир».
Арабча тафсирлар:
وَلَمَّا جَآءَتۡ رُسُلُنَا لُوطٗا سِيٓءَ بِهِمۡ وَضَاقَ بِهِمۡ ذَرۡعٗا وَقَالَ هَٰذَا يَوۡمٌ عَصِيبٞ
Элчиларимиз Лутнинг ёнига келгач, унинг ҳоли ёмонлашди ва уларнинг келишларидан юраги сиқилиб, деди: «Бу жуда оғир кундир».
Арабча тафсирлар:
وَجَآءَهُۥ قَوۡمُهُۥ يُهۡرَعُونَ إِلَيۡهِ وَمِن قَبۡلُ كَانُواْ يَعۡمَلُونَ ٱلسَّيِّـَٔاتِۚ قَالَ يَٰقَوۡمِ هَٰٓؤُلَآءِ بَنَاتِي هُنَّ أَطۡهَرُ لَكُمۡۖ فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَلَا تُخۡزُونِ فِي ضَيۡفِيٓۖ أَلَيۡسَ مِنكُمۡ رَجُلٞ رَّشِيدٞ
Қавми унинг ёнига югуриб келди. Улар олдин ёмон ишлар қилардилар. Деди: «Эй қавмим, анави қизларим - ана ўшалар сизлар учун покроқ-ку. Аллоҳдан қўрқинглар ва мени меҳмонларим олдида шарманда қилманглар. Орангизда биронта ақлли киши йўқми?»
Арабча тафсирлар:
قَالُواْ لَقَدۡ عَلِمۡتَ مَا لَنَا فِي بَنَاتِكَ مِنۡ حَقّٖ وَإِنَّكَ لَتَعۡلَمُ مَا نُرِيدُ
Дедилар: «Биз қизларингга муҳтож эмаслигимизни яхши биласан. Нимани хоҳлаётганимизни ҳам яхши биласан».
Арабча тафсирлар:
قَالَ لَوۡ أَنَّ لِي بِكُمۡ قُوَّةً أَوۡ ءَاوِيٓ إِلَىٰ رُكۡنٖ شَدِيدٖ
Деди: «Қани энди, сизларга кучим етса ёки таянадиган бир кучли таянчим бўлса».
Арабча тафсирлар:
قَالُواْ يَٰلُوطُ إِنَّا رُسُلُ رَبِّكَ لَن يَصِلُوٓاْ إِلَيۡكَۖ فَأَسۡرِ بِأَهۡلِكَ بِقِطۡعٖ مِّنَ ٱلَّيۡلِ وَلَا يَلۡتَفِتۡ مِنكُمۡ أَحَدٌ إِلَّا ٱمۡرَأَتَكَۖ إِنَّهُۥ مُصِيبُهَا مَآ أَصَابَهُمۡۚ إِنَّ مَوۡعِدَهُمُ ٱلصُّبۡحُۚ أَلَيۡسَ ٱلصُّبۡحُ بِقَرِيبٖ
(Фаришталар) дедилар: «Эй Лут, биз Парвардигорингнинг элчиларимиз. Улар сенга асло тега олмаслар. Кечанинг бир қисмида оилангни олиб чиқиб кет, хотининг бундан мутасно. Биронтангиз атрофга алангламасин! Уларга етган мусибат унга (хотинингга) ҳам етгай. Уларга ваъда қилинган вақт тонгдир. Тонг яқин эмасми?!»
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Ҳуд
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси - Таржималар мундарижаси

Таржимаси Рувод таржима маркази жамоаси томонидан Рубва даъват жамияти ва Исломий мазмунни тилларда хизмат қилиш жамияти билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ёпиш