Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси * - Таржималар мундарижаси

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Ҳуд   Оят:
يَقۡدُمُ قَوۡمَهُۥ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ فَأَوۡرَدَهُمُ ٱلنَّارَۖ وَبِئۡسَ ٱلۡوِرۡدُ ٱلۡمَوۡرُودُ
У Қиёмат куни қавмининг олдига тушиб бориб, уларни дўзахга туширур. У нақадар ёмон тушиш жойи!
Арабча тафсирлар:
وَأُتۡبِعُواْ فِي هَٰذِهِۦ لَعۡنَةٗ وَيَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِۚ بِئۡسَ ٱلرِّفۡدُ ٱلۡمَرۡفُودُ
Уларга шу ерда ҳам, Қиёмат куни ҳам лаънат эргашиб борур. Нақадар ёмон такрор бу!
Арабча тафсирлар:
ذَٰلِكَ مِنۡ أَنۢبَآءِ ٱلۡقُرَىٰ نَقُصُّهُۥ عَلَيۡكَۖ مِنۡهَا قَآئِمٞ وَحَصِيدٞ
Мана шу шаҳарларнинг хабарларидандир. Уни сизга қисса қилиб беряпмиз. Улардан (ҳозиргача) турганлари ҳам, (аллақачон хас-хашакдек) ўрилиб битганлари ҳам бор.
Арабча тафсирлар:
وَمَا ظَلَمۡنَٰهُمۡ وَلَٰكِن ظَلَمُوٓاْ أَنفُسَهُمۡۖ فَمَآ أَغۡنَتۡ عَنۡهُمۡ ءَالِهَتُهُمُ ٱلَّتِي يَدۡعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ مِن شَيۡءٖ لَّمَّا جَآءَ أَمۡرُ رَبِّكَۖ وَمَا زَادُوهُمۡ غَيۡرَ تَتۡبِيبٖ
Уларга Биз зулм қилмадик. Лекин улар ўзларига ўзлари зулм қилдилар. Парвардигорингизнинг фармони келган пайтда Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган худолари уларнинг бирон ҳожатини раво қилмади. (Худолари) уларга зарардан бошқа нарсани зиёда қилмади.
Арабча тафсирлар:
وَكَذَٰلِكَ أَخۡذُ رَبِّكَ إِذَآ أَخَذَ ٱلۡقُرَىٰ وَهِيَ ظَٰلِمَةٌۚ إِنَّ أَخۡذَهُۥٓ أَلِيمٞ شَدِيدٌ
Парвардигорингиз золим бўлиб турган шаҳарларни (азоб билан) ушлаганида мана шундай ушлар. Унинг ушлаши аламли ва шиддатлидир.
Арабча тафсирлар:
إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗ لِّمَنۡ خَافَ عَذَابَ ٱلۡأٓخِرَةِۚ ذَٰلِكَ يَوۡمٞ مَّجۡمُوعٞ لَّهُ ٱلنَّاسُ وَذَٰلِكَ يَوۡمٞ مَّشۡهُودٞ
Албатта, бу ишда охират азобидан қўрқадиган кимса учун оят-аломат бор. У одамлар жам бўладиган кундир. У гувоҳ бўлинадиган кундир. (Яъни, ҳамма у куннинг гувоҳи бўлгай).
Арабча тафсирлар:
وَمَا نُؤَخِّرُهُۥٓ إِلَّا لِأَجَلٖ مَّعۡدُودٖ
Биз уни саноқли муддатга кечиктириб турамиз, холос.
Арабча тафсирлар:
يَوۡمَ يَأۡتِ لَا تَكَلَّمُ نَفۡسٌ إِلَّا بِإِذۡنِهِۦۚ فَمِنۡهُمۡ شَقِيّٞ وَسَعِيدٞ
У кун келганда (Алллоҳнинг) изнисиз бирон жон сўзламас. Улардан кимдир бахтли, кимдир бахтсиз бўлур.
Арабча тафсирлар:
فَأَمَّا ٱلَّذِينَ شَقُواْ فَفِي ٱلنَّارِ لَهُمۡ فِيهَا زَفِيرٞ وَشَهِيقٌ
Бахтсиз бўлганлари дўзахдадирлар. У ерда дод-фарёд қилурлар.
Арабча тафсирлар:
خَٰلِدِينَ فِيهَا مَا دَامَتِ ٱلسَّمَٰوَٰتُ وَٱلۡأَرۡضُ إِلَّا مَا شَآءَ رَبُّكَۚ إِنَّ رَبَّكَ فَعَّالٞ لِّمَا يُرِيدُ
Модомики, осмонлару ер бор экан, у ерда абадий қолурлар. Парвардигорингиз хоҳлагани бўлиши бундан мустасно. Албатта, Парвардигорингиз Ўзи хоҳлаган ишни қилгувчидир.
Арабча тафсирлар:
۞ وَأَمَّا ٱلَّذِينَ سُعِدُواْ فَفِي ٱلۡجَنَّةِ خَٰلِدِينَ فِيهَا مَا دَامَتِ ٱلسَّمَٰوَٰتُ وَٱلۡأَرۡضُ إِلَّا مَا شَآءَ رَبُّكَۖ عَطَآءً غَيۡرَ مَجۡذُوذٖ
Бахтли бўлганлар эса жаннатдадирлар. Модомики, осмонлару ер бор экан, у ерда абадий қоладилар. Фақат Парвардигорингиз хоҳлагани бундан мустасно. Бу туганмас инъомдир.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Ҳуд
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси - Таржималар мундарижаси

Таржимаси Рувод таржима маркази жамоаси томонидан Рубва даъват жамияти ва Исломий мазмунни тилларда хизмат қилиш жамияти билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ёпиш