Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси * - Таржималар мундарижаси

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Иброҳим   Оят:

Иброҳим

الٓرۚ كِتَٰبٌ أَنزَلۡنَٰهُ إِلَيۡكَ لِتُخۡرِجَ ٱلنَّاسَ مِنَ ٱلظُّلُمَٰتِ إِلَى ٱلنُّورِ بِإِذۡنِ رَبِّهِمۡ إِلَىٰ صِرَٰطِ ٱلۡعَزِيزِ ٱلۡحَمِيدِ
Алиф, Лом, Ро. Китобки, Биз уни сизга одамларни Парвардигорларининг изни ила зулматлардан нурга - Азиз ва Ҳамид Зотнинг йўлига олиб чиқишингиз учун нозил қилдик.
Арабча тафсирлар:
ٱللَّهِ ٱلَّذِي لَهُۥ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِۗ وَوَيۡلٞ لِّلۡكَٰفِرِينَ مِنۡ عَذَابٖ شَدِيدٍ
Аллоҳ шундай Зотки, осмонлару ердаги ҳамма нарса Уникидир. Кофирларга ҳалокат - қаттиқ азоб бўлгай.
Арабча тафсирлар:
ٱلَّذِينَ يَسۡتَحِبُّونَ ٱلۡحَيَوٰةَ ٱلدُّنۡيَا عَلَى ٱلۡأٓخِرَةِ وَيَصُدُّونَ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِ وَيَبۡغُونَهَا عِوَجًاۚ أُوْلَٰٓئِكَ فِي ضَلَٰلِۭ بَعِيدٖ
Кофирларки, дунё ҳаётини охиратдан афзал кўрадилар. Аллоҳнинг йўлидан тўсадилар. Уни эгмоқчи бўладилар. Улар узоқ залолатдадир.
Арабча тафсирлар:
وَمَآ أَرۡسَلۡنَا مِن رَّسُولٍ إِلَّا بِلِسَانِ قَوۡمِهِۦ لِيُبَيِّنَ لَهُمۡۖ فَيُضِلُّ ٱللَّهُ مَن يَشَآءُ وَيَهۡدِي مَن يَشَآءُۚ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ
Қайси бир пайғамбарни юборган бўлсак, уни ўз қавмининг тили билан уларга баён қилиши учун юбордик. Бас, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган одамни адаштиради, хоҳлаган одамни тўғри йўлга солади. У Ғолиб ва Ҳаким Зотдир.
Арабча тафсирлар:
وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا مُوسَىٰ بِـَٔايَٰتِنَآ أَنۡ أَخۡرِجۡ قَوۡمَكَ مِنَ ٱلظُّلُمَٰتِ إِلَى ٱلنُّورِ وَذَكِّرۡهُم بِأَيَّىٰمِ ٱللَّهِۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّكُلِّ صَبَّارٖ شَكُورٖ
Биз Мусони оятларимиз ила: «Қавмингни зулматлардан нурга чиқар. Уларга Аллоҳнинг неъматларини эслат», (деб) пайғамбар қилиб юбордик. Албатта, бу ишда кўп сабр ва кўп шукр қилгувчилар учун оят-аломатлар бордир.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Иброҳим
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси - Таржималар мундарижаси

Таржимаси Рувод таржима маркази жамоаси томонидан Рубва даъват жамияти ва Исломий мазмунни тилларда хизмат қилиш жамияти билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ёпиш