Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси * - Таржималар мундарижаси

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Иброҳим   Оят:
مُهۡطِعِينَ مُقۡنِعِي رُءُوسِهِمۡ لَا يَرۡتَدُّ إِلَيۡهِمۡ طَرۡفُهُمۡۖ وَأَفۡـِٔدَتُهُمۡ هَوَآءٞ
Бошларини кўтариб чопадилар. Кўзлари ўзларига қайтмайди. Қалблари эса бўм-бўш.
Арабча тафсирлар:
وَأَنذِرِ ٱلنَّاسَ يَوۡمَ يَأۡتِيهِمُ ٱلۡعَذَابُ فَيَقُولُ ٱلَّذِينَ ظَلَمُواْ رَبَّنَآ أَخِّرۡنَآ إِلَىٰٓ أَجَلٖ قَرِيبٖ نُّجِبۡ دَعۡوَتَكَ وَنَتَّبِعِ ٱلرُّسُلَۗ أَوَلَمۡ تَكُونُوٓاْ أَقۡسَمۡتُم مِّن قَبۡلُ مَا لَكُم مِّن زَوَالٖ
Одамларни уларга азоб келадиган кундан огоҳлантиринг. Ўшанда зулм қилган кимсалар: «Парвардигоро, бизга озгина муҳлат бер, даъватингни қабул қилиб, пайғамбарларга эргашурмиз», дейдилар. Олдин ўзингиз нобуд бўлмаслигингиз ҳақида қасам ичмаганмидингиз?
Арабча тафсирлар:
وَسَكَنتُمۡ فِي مَسَٰكِنِ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوٓاْ أَنفُسَهُمۡ وَتَبَيَّنَ لَكُمۡ كَيۡفَ فَعَلۡنَا بِهِمۡ وَضَرَبۡنَا لَكُمُ ٱلۡأَمۡثَالَ
Ўзларига ўзлари зулм қилган кимсаларнинг масканларига жойлашдингиз. Биз уларни нималар қилганимиз сизларга аён бўлди. Сизларга мисоллар ҳам келтирдик.
Арабча тафсирлар:
وَقَدۡ مَكَرُواْ مَكۡرَهُمۡ وَعِندَ ٱللَّهِ مَكۡرُهُمۡ وَإِن كَانَ مَكۡرُهُمۡ لِتَزُولَ مِنۡهُ ٱلۡجِبَالُ
Дарҳақиқат, улар макрларини қилдилар. Гарчи уларнинг макрларидан тоғлар завол топса-да, уларнинг макрлари Аллоҳ ҳузуридадир.
Арабча тафсирлар:
فَلَا تَحۡسَبَنَّ ٱللَّهَ مُخۡلِفَ وَعۡدِهِۦ رُسُلَهُۥٓۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَزِيزٞ ذُو ٱنتِقَامٖ
Аллоҳ пайғамбарларига берган ваъдасини бажармайди, деб ўйламанг. Албатта, Аллоҳ Ғолиб, Қасоскордир.
Арабча тафсирлар:
يَوۡمَ تُبَدَّلُ ٱلۡأَرۡضُ غَيۡرَ ٱلۡأَرۡضِ وَٱلسَّمَٰوَٰتُۖ وَبَرَزُواْ لِلَّهِ ٱلۡوَٰحِدِ ٱلۡقَهَّارِ
(Қачон) Ер бошқа бир ерга айланиб, осмонлар ҳам (бошқа осмонларга) айланган ва ҳамма ягона қаҳҳор Зотга рўбарў бўлган кунда.
Арабча тафсирлар:
وَتَرَى ٱلۡمُجۡرِمِينَ يَوۡمَئِذٖ مُّقَرَّنِينَ فِي ٱلۡأَصۡفَادِ
У кунда жиноятчиларни кишанбанд қилинганини кўрасиз.
Арабча тафсирлар:
سَرَابِيلُهُم مِّن قَطِرَانٖ وَتَغۡشَىٰ وُجُوهَهُمُ ٱلنَّارُ
Кийимлари қора мойдан бўлиб, юзларини олов қоплаб олади.
Арабча тафсирлар:
لِيَجۡزِيَ ٱللَّهُ كُلَّ نَفۡسٖ مَّا كَسَبَتۡۚ إِنَّ ٱللَّهَ سَرِيعُ ٱلۡحِسَابِ
Аллоҳ ҳар бир жонга қилган ишига яраша жазо ё мукофотини бериши учун. Аллоҳ тез ҳисоб олгувчи Зотдир.
Арабча тафсирлар:
هَٰذَا بَلَٰغٞ لِّلنَّاسِ وَلِيُنذَرُواْ بِهِۦ وَلِيَعۡلَمُوٓاْ أَنَّمَا هُوَ إِلَٰهٞ وَٰحِدٞ وَلِيَذَّكَّرَ أُوْلُواْ ٱلۡأَلۡبَٰبِ
(Қуръон) инсонлар огоҳлантирилишлари ва У Зотнинг ягона маъбудлигини билишлари ҳамда ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун бир баёнотдир.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Иброҳим
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси - Таржималар мундарижаси

Таржимаси Рувод таржима маркази жамоаси томонидан Рубва даъват жамияти ва Исломий мазмунни тилларда хизмат қилиш жамияти билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ёпиш