Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси * - Таржималар мундарижаси

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Наҳл   Оят:
وَلَا تَتَّخِذُوٓاْ أَيۡمَٰنَكُمۡ دَخَلَۢا بَيۡنَكُمۡ فَتَزِلَّ قَدَمُۢ بَعۡدَ ثُبُوتِهَا وَتَذُوقُواْ ٱلسُّوٓءَ بِمَا صَدَدتُّمۡ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِ وَلَكُمۡ عَذَابٌ عَظِيمٞ
Қасамларингизни ўзаро алдов воситаси қилиб олмангиз. (Акс ҳолда) маҳкам ўрнашган оёқ тойиб кетиб, Аллоҳнинг йўлидан тўсганингиз туфайли ёмон (оқибат)ни тотиб қоласиз ва сизларга улкан азоб бўлгай.
Арабча тафсирлар:
وَلَا تَشۡتَرُواْ بِعَهۡدِ ٱللَّهِ ثَمَنٗا قَلِيلًاۚ إِنَّمَا عِندَ ٱللَّهِ هُوَ خَيۡرٞ لَّكُمۡ إِن كُنتُمۡ تَعۡلَمُونَ
Аллоҳга берган аҳдингизни оз баҳога сотмангизлар. Агар биладиган бўлсангизлар, сизлар учун Аллоҳ ҳузуридаги (мукофот) яхшироқдир.
Арабча тафсирлар:
مَا عِندَكُمۡ يَنفَدُ وَمَا عِندَ ٱللَّهِ بَاقٖۗ وَلَنَجۡزِيَنَّ ٱلَّذِينَ صَبَرُوٓاْ أَجۡرَهُم بِأَحۡسَنِ مَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ
Сиздаги нарса фонийдир. Аллоҳнинг ҳузуридаги эса боқийдир. Сабр қилганларни, албатта, қилган амалларининг энг яхшиси билан мукофотлаймиз.
Арабча тафсирлар:
مَنۡ عَمِلَ صَٰلِحٗا مِّن ذَكَرٍ أَوۡ أُنثَىٰ وَهُوَ مُؤۡمِنٞ فَلَنُحۡيِيَنَّهُۥ حَيَوٰةٗ طَيِّبَةٗۖ وَلَنَجۡزِيَنَّهُمۡ أَجۡرَهُم بِأَحۡسَنِ مَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ
Эркак бўлсин, аёл бўлсин, мўмин бўлгани ҳолда яхши амал қилган одамга ёқимли ҳаёт бахш этамиз ва, албатта, уларнинг савобларини қилган амалларининг энг яхшисига қараб берурмиз.
Арабча тафсирлар:
فَإِذَا قَرَأۡتَ ٱلۡقُرۡءَانَ فَٱسۡتَعِذۡ بِٱللَّهِ مِنَ ٱلشَّيۡطَٰنِ ٱلرَّجِيمِ
Қуръон ўқиган пайтингизда лаънатга учраган шайтондан паноҳ беришини Аллоҳдан сўранг.
Арабча тафсирлар:
إِنَّهُۥ لَيۡسَ لَهُۥ سُلۡطَٰنٌ عَلَى ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَلَىٰ رَبِّهِمۡ يَتَوَكَّلُونَ
Иймон келтирган ва Парвардигорларига таянган зотларга қарши унинг учун ҳеч қандай ҳукмронлик йўқ.
Арабча тафсирлар:
إِنَّمَا سُلۡطَٰنُهُۥ عَلَى ٱلَّذِينَ يَتَوَلَّوۡنَهُۥ وَٱلَّذِينَ هُم بِهِۦ مُشۡرِكُونَ
Унинг ҳукми уни дўст тутадиганлар ва у туфайли мушрик бўладиганларгагина ўтади, холос.
Арабча тафсирлар:
وَإِذَا بَدَّلۡنَآ ءَايَةٗ مَّكَانَ ءَايَةٖ وَٱللَّهُ أَعۡلَمُ بِمَا يُنَزِّلُ قَالُوٓاْ إِنَّمَآ أَنتَ مُفۡتَرِۭۚ بَلۡ أَكۡثَرُهُمۡ لَا يَعۡلَمُونَ
Қачон бир оят ўрнига бошқа бир оятни алмаштирсак - Аллоҳнинг Ўзи нимани нозил қилишини билгувчироқ - «Сен ғирт уйдирмачисан», дедилар. Асло! Аксинча, уларнинг кўплари билмайдилар.
Арабча тафсирлар:
قُلۡ نَزَّلَهُۥ رُوحُ ٱلۡقُدُسِ مِن رَّبِّكَ بِٱلۡحَقِّ لِيُثَبِّتَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَهُدٗى وَبُشۡرَىٰ لِلۡمُسۡلِمِينَ
Айтинг: «Уни Руҳул-қудс (Жаброил) Парвардигорингиз тарафидан иймон келтирганларни собитқадам қилиш учун ҳамда мусулмонларга ҳидоят ва хушхабар этиб ҳақ билан нозил қилди».
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Наҳл
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси - Таржималар мундарижаси

Таржимаси Рувод таржима маркази жамоаси томонидан Рубва даъват жамияти ва Исломий мазмунни тилларда хизмат қилиш жамияти билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ёпиш