Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси * - Таржималар мундарижаси

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Наҳл   Оят:
وَٱللَّهُ أَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ فَأَحۡيَا بِهِ ٱلۡأَرۡضَ بَعۡدَ مَوۡتِهَآۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗ لِّقَوۡمٖ يَسۡمَعُونَ
Аллоҳ осмондан ёмғир ёғдириб, қуриб-қақшаб ётган ерни тирилтирди. Албатта, бу ишда қулоқ соладиган қавм учун оят-аломат бор.
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّ لَكُمۡ فِي ٱلۡأَنۡعَٰمِ لَعِبۡرَةٗۖ نُّسۡقِيكُم مِّمَّا فِي بُطُونِهِۦ مِنۢ بَيۡنِ فَرۡثٖ وَدَمٖ لَّبَنًا خَالِصٗا سَآئِغٗا لِّلشَّٰرِبِينَ
Сизларга чорва ҳайвонларида ҳам ибрат бор. Сизларни уларнинг қоринларидаги гўнг ва қон орасидан (ажралиб чиқадиган), ичувчилар (томоғидан) осон ўтадиган тоза сут билан суғорамиз.
Арабча тафсирлар:
وَمِن ثَمَرَٰتِ ٱلنَّخِيلِ وَٱلۡأَعۡنَٰبِ تَتَّخِذُونَ مِنۡهُ سَكَرٗا وَرِزۡقًا حَسَنًاۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗ لِّقَوۡمٖ يَعۡقِلُونَ
Хурмо ва узумларнинг меваларидан маст қилувчи ичимлик ва гўзал ризқ оласизлар. Албатта, бу ишда ақлини юритадиган қавм учун оят-аломат бор.
Арабча тафсирлар:
وَأَوۡحَىٰ رَبُّكَ إِلَى ٱلنَّحۡلِ أَنِ ٱتَّخِذِي مِنَ ٱلۡجِبَالِ بُيُوتٗا وَمِنَ ٱلشَّجَرِ وَمِمَّا يَعۡرِشُونَ
Парвардигорингиз асаларига шундай ваҳий қилди: «Тоғларга, дарахтларга ва (одамлар) соладиган уйларга ин қур.
Арабча тафсирлар:
ثُمَّ كُلِي مِن كُلِّ ٱلثَّمَرَٰتِ فَٱسۡلُكِي سُبُلَ رَبِّكِ ذُلُلٗاۚ يَخۡرُجُ مِنۢ بُطُونِهَا شَرَابٞ مُّخۡتَلِفٌ أَلۡوَٰنُهُۥ فِيهِ شِفَآءٞ لِّلنَّاسِۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗ لِّقَوۡمٖ يَتَفَكَّرُونَ
Кейин ҳамма мевалардан егин ва Парвардигоринг қулай қилиб қўйган йўллардан юргин». Унинг қорнидан ҳар хил рангдаги ичимликлар чиқади. Унда одамлар учун шифо бор. Албатта, бу ишда фикр юритадиган қавм учун оят-аломат бор.
Арабча тафсирлар:
وَٱللَّهُ خَلَقَكُمۡ ثُمَّ يَتَوَفَّىٰكُمۡۚ وَمِنكُم مَّن يُرَدُّ إِلَىٰٓ أَرۡذَلِ ٱلۡعُمُرِ لِكَيۡ لَا يَعۡلَمَ بَعۡدَ عِلۡمٖ شَيۡـًٔاۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلِيمٞ قَدِيرٞ
Аллоҳ сизларни яратди. Кейин яна жонингизни олади. Орангиздан кимдир умрнинг энг тубан қисмига қайтарилади-да, олдин билганларидан ҳеч нарсани билмай қолади. Аллоҳ Билгувчи ва Қодир Зотдир.
Арабча тафсирлар:
وَٱللَّهُ فَضَّلَ بَعۡضَكُمۡ عَلَىٰ بَعۡضٖ فِي ٱلرِّزۡقِۚ فَمَا ٱلَّذِينَ فُضِّلُواْ بِرَآدِّي رِزۡقِهِمۡ عَلَىٰ مَا مَلَكَتۡ أَيۡمَٰنُهُمۡ فَهُمۡ فِيهِ سَوَآءٌۚ أَفَبِنِعۡمَةِ ٱللَّهِ يَجۡحَدُونَ
Аллоҳ ризқ борасида айримларингизни айримларингиздан устун қилди. Устун қилинганлар ўз ризқларини қўл остидаги одамларга қайтариб, ҳаммаси баробар бўлиб қолмайди-ку. Аллоҳнинг неъматига нонкўрлик қиладиларми?
Арабча тафсирлар:
وَٱللَّهُ جَعَلَ لَكُم مِّنۡ أَنفُسِكُمۡ أَزۡوَٰجٗا وَجَعَلَ لَكُم مِّنۡ أَزۡوَٰجِكُم بَنِينَ وَحَفَدَةٗ وَرَزَقَكُم مِّنَ ٱلطَّيِّبَٰتِۚ أَفَبِٱلۡبَٰطِلِ يُؤۡمِنُونَ وَبِنِعۡمَتِ ٱللَّهِ هُمۡ يَكۡفُرُونَ
Аллоҳ сизларга ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан болалар, набираларни дунёга келтирди ва сизларга покиза ризқлар ато этди. Ботилга иймон келтириб, Аллоҳнинг неъматига нонкўрлик қиладиларми?
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Наҳл
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси - Таржималар мундарижаси

Таржимаси Рувод таржима маркази жамоаси томонидан Рубва даъват жамияти ва Исломий мазмунни тилларда хизмат қилиш жамияти билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ёпиш