Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси * - Таржималар мундарижаси

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Намл   Оят:

Намл

طسٓۚ تِلۡكَ ءَايَٰتُ ٱلۡقُرۡءَانِ وَكِتَابٖ مُّبِينٍ
То, Син. Булар Қуръон ва Очиқ Китоб оятларидир.
Арабча тафсирлар:
هُدٗى وَبُشۡرَىٰ لِلۡمُؤۡمِنِينَ
Мўминлар учун ҳидоят ва хушхабардир.
Арабча тафсирлар:
ٱلَّذِينَ يُقِيمُونَ ٱلصَّلَوٰةَ وَيُؤۡتُونَ ٱلزَّكَوٰةَ وَهُم بِٱلۡأٓخِرَةِ هُمۡ يُوقِنُونَ
Мўминларки, намозни тўкис адо этадилар, закот берадилар ва улар охиратга аниқ ишонадилар.
Арабча тафсирлар:
إِنَّ ٱلَّذِينَ لَا يُؤۡمِنُونَ بِٱلۡأٓخِرَةِ زَيَّنَّا لَهُمۡ أَعۡمَٰلَهُمۡ فَهُمۡ يَعۡمَهُونَ
Охиратга иймон келтирмайдиганларга амалларини чиройли кўрсатиб қўйганмиз. Бас, улар адашиб-тентираб юраверадилар.
Арабча тафсирлар:
أُوْلَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ لَهُمۡ سُوٓءُ ٱلۡعَذَابِ وَهُمۡ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ هُمُ ٱلۡأَخۡسَرُونَ
Ана ўшаларга ёмон азоб бордир ва улар охиратда энг кўп зиён кўргувчилардир.
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّكَ لَتُلَقَّى ٱلۡقُرۡءَانَ مِن لَّدُنۡ حَكِيمٍ عَلِيمٍ
Албатта, сизга бу Қуръон Ҳаким ва Алим Зот тарафидан берилур.
Арабча тафсирлар:
إِذۡ قَالَ مُوسَىٰ لِأَهۡلِهِۦٓ إِنِّيٓ ءَانَسۡتُ نَارٗا سَـَٔاتِيكُم مِّنۡهَا بِخَبَرٍ أَوۡ ءَاتِيكُم بِشِهَابٖ قَبَسٖ لَّعَلَّكُمۡ تَصۡطَلُونَ
Эсланг! Мусо оиласига шундай деганди: «Мен бир олов кўрдим. Сизларга ундан бирон хабар келтираман ёки сизларга исиниб олишингиз учун бир чўғ олиб келаман».
Арабча тафсирлар:
فَلَمَّا جَآءَهَا نُودِيَ أَنۢ بُورِكَ مَن فِي ٱلنَّارِ وَمَنۡ حَوۡلَهَا وَسُبۡحَٰنَ ٱللَّهِ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Олов ёнига келгач, унга нидо қилинди: «Олов ёнидаги кишига ва унинг атрофидаги зотларга хайру-баракот бўлсин. Барча оламлар парвардигори — Аллоҳ Покдир».
Арабча тафсирлар:
يَٰمُوسَىٰٓ إِنَّهُۥٓ أَنَا ٱللَّهُ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ
«Эй Мусо, Албатта, бу Менман! Азиз ва Ҳаким Аллоҳман!
Арабча тафсирлар:
وَأَلۡقِ عَصَاكَۚ فَلَمَّا رَءَاهَا تَهۡتَزُّ كَأَنَّهَا جَآنّٞ وَلَّىٰ مُدۡبِرٗا وَلَمۡ يُعَقِّبۡۚ يَٰمُوسَىٰ لَا تَخَفۡ إِنِّي لَا يَخَافُ لَدَيَّ ٱلۡمُرۡسَلُونَ
Асоингни ташла! Бас, унинг илондек қимирлаётганини кўргач, ортига қарамай қочди. Эй Мусо, қўрқма. Менинг хузуримда пайғамбарлар қўрқмаслар.
Арабча тафсирлар:
إِلَّا مَن ظَلَمَ ثُمَّ بَدَّلَ حُسۡنَۢا بَعۡدَ سُوٓءٖ فَإِنِّي غَفُورٞ رَّحِيمٞ
Лекин ким зулм қилиб, кейин ёмонлик ортидан уни бир яхшиликка алмаштирса, бас, Мен Кечиримли ва Раҳмли Зотман.
Арабча тафсирлар:
وَأَدۡخِلۡ يَدَكَ فِي جَيۡبِكَ تَخۡرُجۡ بَيۡضَآءَ مِنۡ غَيۡرِ سُوٓءٖۖ فِي تِسۡعِ ءَايَٰتٍ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ وَقَوۡمِهِۦٓۚ إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَوۡمٗا فَٰسِقِينَ
Қўлингни қўлтиғингга сол, у ҳеч қандай дардсиз оппоқ бўлиб чиқади. Фиръавн ва унинг қавмига борадиган тўққиз мўъжиза ичида (бу ҳам бор). Дарҳақиқат, улар фосиқ қавм бўлдилар».
Арабча тафсирлар:
فَلَمَّا جَآءَتۡهُمۡ ءَايَٰتُنَا مُبۡصِرَةٗ قَالُواْ هَٰذَا سِحۡرٞ مُّبِينٞ
Уларга оятларимиз очиқ-ойдин келган пайтда: «Бу аниқ сеҳрдир», дедилар.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Намл
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси - Таржималар мундарижаси

Таржимаси Рувод таржима маркази жамоаси томонидан Рубва даъват жамияти ва Исломий мазмунни тилларда хизмат қилиш жамияти билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ёпиш