Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси * - Таржималар мундарижаси

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Намл   Оят:
أَمَّن يَبۡدَؤُاْ ٱلۡخَلۡقَ ثُمَّ يُعِيدُهُۥ وَمَن يَرۡزُقُكُم مِّنَ ٱلسَّمَآءِ وَٱلۡأَرۡضِۗ أَءِلَٰهٞ مَّعَ ٱللَّهِۚ قُلۡ هَاتُواْ بُرۡهَٰنَكُمۡ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ
Ёки дастлаб Ўзи яратиб, кейин яна қайта яратадиган Зотми?! Ким сизларга осмону ердан ризқ берур? Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳ борми?! Айтинг: «Агар ростгўй бўлсангизлар, ҳужжатларингизни келтирингиз».
Арабча тафсирлар:
قُل لَّا يَعۡلَمُ مَن فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ ٱلۡغَيۡبَ إِلَّا ٱللَّهُۚ وَمَا يَشۡعُرُونَ أَيَّانَ يُبۡعَثُونَ
Айтинг: «Ғайбни осмонлару ердаги ҳеч кимса билмас. Уни ёлғиз Аллоҳгина билур». Улар қачон қайта тирилишларини ҳам сезмаслар.
Арабча тафсирлар:
بَلِ ٱدَّٰرَكَ عِلۡمُهُمۡ فِي ٱلۡأٓخِرَةِۚ بَلۡ هُمۡ فِي شَكّٖ مِّنۡهَاۖ بَلۡ هُم مِّنۡهَا عَمُونَ
Балки охират ҳақидаги билимлари такомиллашгандир. Йўқ, улар ундан шубҳаланиб турибдилар. Йўқ, улар ундан кўрдирлар.
Арабча тафсирлар:
وَقَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ أَءِذَا كُنَّا تُرَٰبٗا وَءَابَآؤُنَآ أَئِنَّا لَمُخۡرَجُونَ
Куфр келтирган кимсалар дедилар: «Биз ва ота-боболаримиз тупроққа айланиб кетганимиздан кейин (қабрдан тирилиб) яна қайта чиқариламизми?
Арабча тафсирлар:
لَقَدۡ وُعِدۡنَا هَٰذَا نَحۡنُ وَءَابَآؤُنَا مِن قَبۡلُ إِنۡ هَٰذَآ إِلَّآ أَسَٰطِيرُ ٱلۡأَوَّلِينَ
Бизга ҳам, олдинги ота-боболаримизга ҳам шу иш ваъда қилинган. Бу олдингиларнинг афсоналаридан бошқа нарса эмас».
Арабча тафсирлар:
قُلۡ سِيرُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ فَٱنظُرُواْ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلۡمُجۡرِمِينَ
Айтинг: «Ерни кезинглар ва жиноятчи кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўринглар!»
Арабча тафсирлар:
وَلَا تَحۡزَنۡ عَلَيۡهِمۡ وَلَا تَكُن فِي ضَيۡقٖ مِّمَّا يَمۡكُرُونَ
Сиз уларга хафа бўлманг. Улар қилаётган найранглардан сиқилманг.
Арабча тафсирлар:
وَيَقُولُونَ مَتَىٰ هَٰذَا ٱلۡوَعۡدُ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ
Айтадилар: «Ростгўй бўлсангиз, айтинг-чи, бу ваъда қачон юз беради?»
Арабча тафсирлар:
قُلۡ عَسَىٰٓ أَن يَكُونَ رَدِفَ لَكُم بَعۡضُ ٱلَّذِي تَسۡتَعۡجِلُونَ
Айтинг: «Эҳтимол сизлар шошилтираётган нарсанинг айрим қисми сизларга яқин келиб қолгандир».
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّ رَبَّكَ لَذُو فَضۡلٍ عَلَى ٱلنَّاسِ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَهُمۡ لَا يَشۡكُرُونَ
Албатта, Парвардигорингиз одамларга фазлу марҳаматлидир. Лекин уларнинг кўплари шукр қилмайдилар.
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّ رَبَّكَ لَيَعۡلَمُ مَا تُكِنُّ صُدُورُهُمۡ وَمَا يُعۡلِنُونَ
Албатта, Парвардигорингиз уларнинг диллари яширадиган нарсаларни ҳам, ошкор қиладиган нарсаларни ҳам билур.
Арабча тафсирлар:
وَمَا مِنۡ غَآئِبَةٖ فِي ٱلسَّمَآءِ وَٱلۡأَرۡضِ إِلَّا فِي كِتَٰبٖ مُّبِينٍ
Осмону ерда Очиқ Китобда битилмаган бирон яширин нарса йўқ.
Арабча тафсирлар:
إِنَّ هَٰذَا ٱلۡقُرۡءَانَ يَقُصُّ عَلَىٰ بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ أَكۡثَرَ ٱلَّذِي هُمۡ فِيهِ يَخۡتَلِفُونَ
Албатта, бу Қуръон Бани Исроилга улар ихтилоф қилаётган нарсаларнинг кўпини баён қилиб беради.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Намл
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси - Таржималар мундарижаси

Таржимаси Рувод таржима маркази жамоаси томонидан Рубва даъват жамияти ва Исломий мазмунни тилларда хизмат қилиш жамияти билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ёпиш