Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси * - Таржималар мундарижаси

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Нисо   Оят:
أُوْلَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ لَعَنَهُمُ ٱللَّهُۖ وَمَن يَلۡعَنِ ٱللَّهُ فَلَن تَجِدَ لَهُۥ نَصِيرًا
Аллоҳ лаънатлаган кимсалар ана ўшалардир. Аллоҳ кимни лаънатлаган бўлса, унга ҳеч бир мададкор тополмассиз.
Арабча тафсирлар:
أَمۡ لَهُمۡ نَصِيبٞ مِّنَ ٱلۡمُلۡكِ فَإِذٗا لَّا يُؤۡتُونَ ٱلنَّاسَ نَقِيرًا
Ёки уларнинг мулкдан насибаси борми? Шундай бўлган тақдирда ҳам одамларга зиғирча ҳам бермаган бўлардилар.
Арабча тафсирлар:
أَمۡ يَحۡسُدُونَ ٱلنَّاسَ عَلَىٰ مَآ ءَاتَىٰهُمُ ٱللَّهُ مِن فَضۡلِهِۦۖ فَقَدۡ ءَاتَيۡنَآ ءَالَ إِبۡرَٰهِيمَ ٱلۡكِتَٰبَ وَٱلۡحِكۡمَةَ وَءَاتَيۡنَٰهُم مُّلۡكًا عَظِيمٗا
Ёки Аллоҳ одамларга Ўз фазлидан берган нарсаларга ҳасад қилмоқдаларми? Биз Иброҳим авлодига ҳам китобни, ҳикматни ва улуғ мулкни берганмиз-ку?!
Арабча тафсирлар:
فَمِنۡهُم مَّنۡ ءَامَنَ بِهِۦ وَمِنۡهُم مَّن صَدَّ عَنۡهُۚ وَكَفَىٰ بِجَهَنَّمَ سَعِيرًا
Бас, уларнинг ичида унга иймон келтирганлар ҳам бор, ундан юз ўгирганлар ҳам бор. Куйдиришга жаҳаннам етарлидир.
Арабча тафсирлар:
إِنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ بِـَٔايَٰتِنَا سَوۡفَ نُصۡلِيهِمۡ نَارٗا كُلَّمَا نَضِجَتۡ جُلُودُهُم بَدَّلۡنَٰهُمۡ جُلُودًا غَيۡرَهَا لِيَذُوقُواْ ٱلۡعَذَابَۗ إِنَّ ٱللَّهَ كَانَ عَزِيزًا حَكِيمٗا
Оятларимизни инкор қилганларни, албатта, дўзахга солурмиз. Терилари куйиб битиши билан ўрнига бошқа териларни алмаштирамиз. Токи азобни тотсинлар. Албатта, Аллоҳ Азиз ва Ҳаким бўлган Зотдир.
Арабча тафсирлар:
وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ سَنُدۡخِلُهُمۡ جَنَّٰتٖ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُ خَٰلِدِينَ فِيهَآ أَبَدٗاۖ لَّهُمۡ فِيهَآ أَزۡوَٰجٞ مُّطَهَّرَةٞۖ وَنُدۡخِلُهُمۡ ظِلّٗا ظَلِيلًا
Иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганларни остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритамиз. У ерларда абадий қоладилар. Улар учун у ерларда покиза жуфтлар бор. Уларни қуюқ сояли жойларга киритамиз.
Арабча тафсирлар:
۞ إِنَّ ٱللَّهَ يَأۡمُرُكُمۡ أَن تُؤَدُّواْ ٱلۡأَمَٰنَٰتِ إِلَىٰٓ أَهۡلِهَا وَإِذَا حَكَمۡتُم بَيۡنَ ٱلنَّاسِ أَن تَحۡكُمُواْ بِٱلۡعَدۡلِۚ إِنَّ ٱللَّهَ نِعِمَّا يَعِظُكُم بِهِۦٓۗ إِنَّ ٱللَّهَ كَانَ سَمِيعَۢا بَصِيرٗا
Аллоҳ сизларни омонатларни ўз эгаларига топширишингизга ҳамда одамлар орасида ҳакамлик қилганингизда адолат билан ҳукм қилишингизга буюради. Аллоҳ сизларга нақадар яхши ўгит беради. Аллоҳ (ҳамма нарсани) Эшитгувчи, Кўргувчи бўлган Зотдир.
Арабча тафсирлар:
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ أَطِيعُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُواْ ٱلرَّسُولَ وَأُوْلِي ٱلۡأَمۡرِ مِنكُمۡۖ فَإِن تَنَٰزَعۡتُمۡ فِي شَيۡءٖ فَرُدُّوهُ إِلَى ٱللَّهِ وَٱلرَّسُولِ إِن كُنتُمۡ تُؤۡمِنُونَ بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِۚ ذَٰلِكَ خَيۡرٞ وَأَحۡسَنُ تَأۡوِيلًا
Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз. Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган раҳбарга итоат этингиз. Бирон нарсада тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Пайғамбарга қайтарингиз. Мана шу яхшироқ ва гўзалроқ ечимдир.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Нисо
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси - Таржималар мундарижаси

Таржимаси Рувод таржима маркази жамоаси томонидан Рубва даъват жамияти ва Исломий мазмунни тилларда хизмат қилиш жамияти билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ёпиш