Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси * - Таржималар мундарижаси

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Нисо   Оят:
لَّا يَسۡتَوِي ٱلۡقَٰعِدُونَ مِنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ غَيۡرُ أُوْلِي ٱلضَّرَرِ وَٱلۡمُجَٰهِدُونَ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ بِأَمۡوَٰلِهِمۡ وَأَنفُسِهِمۡۚ فَضَّلَ ٱللَّهُ ٱلۡمُجَٰهِدِينَ بِأَمۡوَٰلِهِمۡ وَأَنفُسِهِمۡ عَلَى ٱلۡقَٰعِدِينَ دَرَجَةٗۚ وَكُلّٗا وَعَدَ ٱللَّهُ ٱلۡحُسۡنَىٰۚ وَفَضَّلَ ٱللَّهُ ٱلۡمُجَٰهِدِينَ عَلَى ٱلۡقَٰعِدِينَ أَجۡرًا عَظِيمٗا
Бешикаст бўла туриб (жиҳодга чиқмай) ўтириб олган мўминлар билан Аллоҳнинг йўлида моллари ва жонлари ила жанг қилган мужоҳидлар баробар бўлмаслар. Аллоҳ моллари ва жонлари билан жанг қилган мужоҳидларнинг даражасини ўтириб олганлардан бир даража афзал қилди ва Аллоҳ ҳаммасига яхшиликни ваъда қилган. Аллоҳ мужоҳидларни ўтириб олганлардан улуғ ажр ила афзал қилган.
Арабча тафсирлар:
دَرَجَٰتٖ مِّنۡهُ وَمَغۡفِرَةٗ وَرَحۡمَةٗۚ وَكَانَ ٱللَّهُ غَفُورٗا رَّحِيمًا
Ўзи тарафидан бўлган даражалар ила, мағфират ва раҳмат ила (афзал қилган). Аллоҳ Мағфиратли ва Раҳмли бўлган Зотдир.
Арабча тафсирлар:
إِنَّ ٱلَّذِينَ تَوَفَّىٰهُمُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ ظَالِمِيٓ أَنفُسِهِمۡ قَالُواْ فِيمَ كُنتُمۡۖ قَالُواْ كُنَّا مُسۡتَضۡعَفِينَ فِي ٱلۡأَرۡضِۚ قَالُوٓاْ أَلَمۡ تَكُنۡ أَرۡضُ ٱللَّهِ وَٰسِعَةٗ فَتُهَاجِرُواْ فِيهَاۚ فَأُوْلَٰٓئِكَ مَأۡوَىٰهُمۡ جَهَنَّمُۖ وَسَآءَتۡ مَصِيرًا
Ўз жонларига жабр қилганларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай яшадингиз?» - деганларида: «Ер юзида бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар): «Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! Ҳижрат қилсангизлар (бўлмасмиди)?!» - дейишди. Ана ўшаларнинг жойлари жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон жой!
Арабча тафсирлар:
إِلَّا ٱلۡمُسۡتَضۡعَفِينَ مِنَ ٱلرِّجَالِ وَٱلنِّسَآءِ وَٱلۡوِلۡدَٰنِ لَا يَسۡتَطِيعُونَ حِيلَةٗ وَلَا يَهۡتَدُونَ سَبِيلٗا
Бирон чорасини қилолмай, ҳижрат қилишга йўл тополмай чорасиз қолган кишилар, аёллар ва болалар бундан мустасно.
Арабча тафсирлар:
فَأُوْلَٰٓئِكَ عَسَى ٱللَّهُ أَن يَعۡفُوَ عَنۡهُمۡۚ وَكَانَ ٱللَّهُ عَفُوًّا غَفُورٗا
Шоядки, Аллоҳ ана ўшаларни афв этса! Аллоҳ Кечиримли ва Мағфиратли бўлган Зотдир.
Арабча тафсирлар:
۞ وَمَن يُهَاجِرۡ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ يَجِدۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ مُرَٰغَمٗا كَثِيرٗا وَسَعَةٗۚ وَمَن يَخۡرُجۡ مِنۢ بَيۡتِهِۦ مُهَاجِرًا إِلَى ٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦ ثُمَّ يُدۡرِكۡهُ ٱلۡمَوۡتُ فَقَدۡ وَقَعَ أَجۡرُهُۥ عَلَى ٱللَّهِۗ وَكَانَ ٱللَّهُ غَفُورٗا رَّحِيمٗا
Ким Аллоҳ йўлида ҳижрат қилса, ер юзида кўпгина паноҳгоҳлар ва кенгчилик топади. Ким уйидан Аллоҳ ва Расули йўлида ҳижрат қилиб чиқса, кейин эса унга ўлим етса, унинг ажри Аллоҳ зиммасига аниқ тушибди. Аллоҳ мағфиратли ва марҳаматли бўлган Зотдир.
Арабча тафсирлар:
وَإِذَا ضَرَبۡتُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ فَلَيۡسَ عَلَيۡكُمۡ جُنَاحٌ أَن تَقۡصُرُواْ مِنَ ٱلصَّلَوٰةِ إِنۡ خِفۡتُمۡ أَن يَفۡتِنَكُمُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْۚ إِنَّ ٱلۡكَٰفِرِينَ كَانُواْ لَكُمۡ عَدُوّٗا مُّبِينٗا
Ер юзида сафар қилиб юрганингизда куфр келтирган кимсаларнинг фитна қилишларидан хавфсирасангизлар, намозингизни қаср (қисқа) қилиб ўқисангиз, сизга гуноҳ йўқдир. Аниқки, кофирлар сизларга очиқ душманлардир.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Нисо
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси - Таржималар мундарижаси

Таржимаси Рувод таржима маркази жамоаси томонидан Рубва даъват жамияти ва Исломий мазмунни тилларда хизмат қилиш жамияти билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ёпиш