Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси * - Таржималар мундарижаси

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Зориёт   Оят:
وَٱلسَّمَآءِ ذَاتِ ٱلۡحُبُكِ
Йўллар эгаси бўлган самога қасам.
Арабча тафсирлар:
إِنَّكُمۡ لَفِي قَوۡلٖ مُّخۡتَلِفٖ
Албатта, сизлар ихтилофли гап ичидасизлар.
Арабча тафсирлар:
يُؤۡفَكُ عَنۡهُ مَنۡ أُفِكَ
Ундан бурилган бурилиб кетаверади.
Арабча тафсирлар:
قُتِلَ ٱلۡخَرَّٰصُونَ
Ёлғончиларга лаънат бўлсин!
Арабча тафсирлар:
ٱلَّذِينَ هُمۡ فِي غَمۡرَةٖ سَاهُونَ
Улар жаҳолат гирдобидаги ғофиллардир.
Арабча тафсирлар:
يَسۡـَٔلُونَ أَيَّانَ يَوۡمُ ٱلدِّينِ
«Ҳисоб-китоб куни қачон?» - деб сўрайдилар.
Арабча тафсирлар:
يَوۡمَ هُمۡ عَلَى ٱلنَّارِ يُفۡتَنُونَ
У улар оловда азобланадиган кундир.
Арабча тафсирлар:
ذُوقُواْ فِتۡنَتَكُمۡ هَٰذَا ٱلَّذِي كُنتُم بِهِۦ تَسۡتَعۡجِلُونَ
Азобингизни татинглар. Сизлар шошилтириб юрган нарса мана шу.
Арабча тафсирлар:
إِنَّ ٱلۡمُتَّقِينَ فِي جَنَّٰتٖ وَعُيُونٍ
Тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадирлар.
Арабча тафсирлар:
ءَاخِذِينَ مَآ ءَاتَىٰهُمۡ رَبُّهُمۡۚ إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَبۡلَ ذَٰلِكَ مُحۡسِنِينَ
Парвардигорлари ато этган нарсаларни олганлари ҳолда. Дарҳақиқат, улар ундан олдин муҳсинлар эдилар.
Арабча тафсирлар:
كَانُواْ قَلِيلٗا مِّنَ ٱلَّيۡلِ مَا يَهۡجَعُونَ
Туннинг оз қисмида ухлардилар.
Арабча тафсирлар:
وَبِٱلۡأَسۡحَارِ هُمۡ يَسۡتَغۡفِرُونَ
Саҳарларда истиғфор айтардилар.
Арабча тафсирлар:
وَفِيٓ أَمۡوَٰلِهِمۡ حَقّٞ لِّلسَّآئِلِ وَٱلۡمَحۡرُومِ
Уларнинг мол-давлатларида тиланчи ва муҳтожнинг ҳақи бўлар эди.
Арабча тафсирлар:
وَفِي ٱلۡأَرۡضِ ءَايَٰتٞ لِّلۡمُوقِنِينَ
Заминда ишонувчилар учун белгилар бор.
Арабча тафсирлар:
وَفِيٓ أَنفُسِكُمۡۚ أَفَلَا تُبۡصِرُونَ
Ўзларингизда ҳам. Кўрмайсизларми?!
Арабча тафсирлар:
وَفِي ٱلسَّمَآءِ رِزۡقُكُمۡ وَمَا تُوعَدُونَ
Самода ҳам ризқингиз ва сизларга ваъда қилинган нарса бор.
Арабча тафсирлар:
فَوَرَبِّ ٱلسَّمَآءِ وَٱلۡأَرۡضِ إِنَّهُۥ لَحَقّٞ مِّثۡلَ مَآ أَنَّكُمۡ تَنطِقُونَ
Само ва заминнинг Парвардигорига қасамки, у (қайта тирилиш) сизларнинг сўзлаётганингиз каби ҳақдир.
Арабча тафсирлар:
هَلۡ أَتَىٰكَ حَدِيثُ ضَيۡفِ إِبۡرَٰهِيمَ ٱلۡمُكۡرَمِينَ
Сизга Иброҳимнинг азиз меҳмонлари ҳақидаги хабар келдими?
Арабча тафсирлар:
إِذۡ دَخَلُواْ عَلَيۡهِ فَقَالُواْ سَلَٰمٗاۖ قَالَ سَلَٰمٞ قَوۡمٞ مُّنكَرُونَ
Ўшанда улар унинг олдига кириб: «Салом», дедилар. Деди: «Салом. Нотаниш қавм-ку».
Арабча тафсирлар:
فَرَاغَ إِلَىٰٓ أَهۡلِهِۦ فَجَآءَ بِعِجۡلٖ سَمِينٖ
Секин оиласи олдига бориб, бир семиз бузоқни олиб келди.
Арабча тафсирлар:
فَقَرَّبَهُۥٓ إِلَيۡهِمۡ قَالَ أَلَا تَأۡكُلُونَ
Уни уларга яқин суриб: «Емайсизларми?"- деди.
Арабча тафсирлар:
فَأَوۡجَسَ مِنۡهُمۡ خِيفَةٗۖ قَالُواْ لَا تَخَفۡۖ وَبَشَّرُوهُ بِغُلَٰمٍ عَلِيمٖ
Улардан хавфсирай бошлади. Улар: «Қўрқма», дедилар ва унга бир билимдон ўғил ҳақида хушхабар бердилар.
Арабча тафсирлар:
فَأَقۡبَلَتِ ٱمۡرَأَتُهُۥ فِي صَرَّةٖ فَصَكَّتۡ وَجۡهَهَا وَقَالَتۡ عَجُوزٌ عَقِيمٞ
Бас, хотини қичқирганча келди-да, ўзининг юзига уриб: «Бир туғмас кампир-а?"- деди.
Арабча тафсирлар:
قَالُواْ كَذَٰلِكِ قَالَ رَبُّكِۖ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلۡحَكِيمُ ٱلۡعَلِيمُ
Дедилар: «Парвардигоринг шундай деди. Албатта, У Ҳаким ва Билгувчи Зотдир».
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Зориёт
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси - Таржималар мундарижаси

Таржимаси Рувод таржима маркази жамоаси томонидан Рубва даъват жамияти ва Исломий мазмунни тилларда хизмат қилиш жамияти билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ёпиш