Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси * - Таржималар мундарижаси

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Жин   Оят:

Жин

قُلۡ أُوحِيَ إِلَيَّ أَنَّهُ ٱسۡتَمَعَ نَفَرٞ مِّنَ ٱلۡجِنِّ فَقَالُوٓاْ إِنَّا سَمِعۡنَا قُرۡءَانًا عَجَبٗا
Айтинг: «Менга ваҳий қилиндики, жинлардан бир гуруҳи тинглади ва: «Биз бир ажойиб Қуръонни эшитдик», дедилар».
Арабча тафсирлар:
يَهۡدِيٓ إِلَى ٱلرُّشۡدِ فَـَٔامَنَّا بِهِۦۖ وَلَن نُّشۡرِكَ بِرَبِّنَآ أَحَدٗا
«Тўғри йўлга ҳидоят қиладиган (Қуръонни тингладик) ва унга иймон келтирдик. Энди биз Парвардигоримизга ҳаргиз бирон кимсани шерик қилмасмиз».
Арабча тафсирлар:
وَأَنَّهُۥ تَعَٰلَىٰ جَدُّ رَبِّنَا مَا ٱتَّخَذَ صَٰحِبَةٗ وَلَا وَلَدٗا
«Дарҳақиқат, Парвардигоримиз буюклиги юксак бўлди. У бирон жуфт ва ё фарзанд тутган эмас».
Арабча тафсирлар:
وَأَنَّهُۥ كَانَ يَقُولُ سَفِيهُنَا عَلَى ٱللَّهِ شَطَطٗا
Орамиздаги бир аҳмоқ Аллоҳ шаънига ноҳақ сўз айтар эди.
Арабча тафсирлар:
وَأَنَّا ظَنَنَّآ أَن لَّن تَقُولَ ٱلۡإِنسُ وَٱلۡجِنُّ عَلَى ٱللَّهِ كَذِبٗا
Биз инс ҳам, жин ҳам Аллоҳ шаънига ҳаргиз ёлғон сўзламас, деб ўйлар эдик.
Арабча тафсирлар:
وَأَنَّهُۥ كَانَ رِجَالٞ مِّنَ ٱلۡإِنسِ يَعُوذُونَ بِرِجَالٖ مِّنَ ٱلۡجِنِّ فَزَادُوهُمۡ رَهَقٗا
Дарҳақиқат, айрим инсон кишилар жин кишилардан паноҳ сўрар эди. Бу иш уларнинг ҳаддан ошишини янада зиёда қилди.
Арабча тафсирлар:
وَأَنَّهُمۡ ظَنُّواْ كَمَا ظَنَنتُمۡ أَن لَّن يَبۡعَثَ ٱللَّهُ أَحَدٗا
Дарҳақиқат, улар сизлар ўйлаганингиздек, Аллоҳ бирон кишини қайта тирилтирмас, деб гумон қилардилар.
Арабча тафсирлар:
وَأَنَّا لَمَسۡنَا ٱلسَّمَآءَ فَوَجَدۡنَٰهَا مُلِئَتۡ حَرَسٗا شَدِيدٗا وَشُهُبٗا
Биз самога тирмашдик. Лекин уни кучли қўриқчилар ва куйдириб юборадиган юлдузларга тўла кўрдик.
Арабча тафсирлар:
وَأَنَّا كُنَّا نَقۡعُدُ مِنۡهَا مَقَٰعِدَ لِلسَّمۡعِۖ فَمَن يَسۡتَمِعِ ٱلۡأٓنَ يَجِدۡ لَهُۥ شِهَابٗا رَّصَدٗا
Дарҳақиқат, биз тинглаш қулай жойларга ўтириб олар эдик. Энди эса ким қулоқ солса, уни пойлаб турган куйдириб юборувчи юлдузга дуч келади.
Арабча тафсирлар:
وَأَنَّا لَا نَدۡرِيٓ أَشَرٌّ أُرِيدَ بِمَن فِي ٱلۡأَرۡضِ أَمۡ أَرَادَ بِهِمۡ رَبُّهُمۡ رَشَدٗا
Дарҳақиқат, биз ердаги кишиларга ёмонлик ирода қилинганми ёки Парвардигорлари уларга рушду ҳидоятни ирода қилганми, билмасмиз.
Арабча тафсирлар:
وَأَنَّا مِنَّا ٱلصَّٰلِحُونَ وَمِنَّا دُونَ ذَٰلِكَۖ كُنَّا طَرَآئِقَ قِدَدٗا
Дарҳақиқат, орамизда солиҳлар ҳам, бошқалар ҳам бор. Чунки биз турли йўлларда эдик.
Арабча тафсирлар:
وَأَنَّا ظَنَنَّآ أَن لَّن نُّعۡجِزَ ٱللَّهَ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَلَن نُّعۡجِزَهُۥ هَرَبٗا
Дарҳақиқат, биз билдикки, ер юзида ҳеч қачон Аллоҳни ожиз қолдира олмас эканмиз ва Ундан қочиб қутула олмас эканмиз.
Арабча тафсирлар:
وَأَنَّا لَمَّا سَمِعۡنَا ٱلۡهُدَىٰٓ ءَامَنَّا بِهِۦۖ فَمَن يُؤۡمِنۢ بِرَبِّهِۦ فَلَا يَخَافُ بَخۡسٗا وَلَا رَهَقٗا
Дарҳақиқат, биз ҳидоятни тинглагач, унга иймон келтирдик. Ким Парвардигорига иймон келтирса, савоби камайиб қолишидан ҳам, гуноҳи ортиб кетишидан ҳам қўрқмайди.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Жин
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси - Таржималар мундарижаси

Таржимаси Рувод таржима маркази жамоаси томонидан Рубва даъват жамияти ва Исломий мазмунни тилларда хизмат қилиш жамияти билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ёпиш