《古兰经》译解 - 乌兹别克文翻译 - 拉瓦德翻译中心 * - 译解目录

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

含义的翻译 章: 金尼   段:

Жин сураси

قُلۡ أُوحِيَ إِلَيَّ أَنَّهُ ٱسۡتَمَعَ نَفَرٞ مِّنَ ٱلۡجِنِّ فَقَالُوٓاْ إِنَّا سَمِعۡنَا قُرۡءَانًا عَجَبٗا
Айтинг: «Менга ваҳий қилиндики, жинлардан бир гуруҳи тинглади ва: «Биз бир ажойиб Қуръонни эшитдик», дедилар».
阿拉伯语经注:
يَهۡدِيٓ إِلَى ٱلرُّشۡدِ فَـَٔامَنَّا بِهِۦۖ وَلَن نُّشۡرِكَ بِرَبِّنَآ أَحَدٗا
«Тўғри йўлга ҳидоят қиладиган (Қуръонни тингладик) ва унга иймон келтирдик. Энди биз Парвардигоримизга ҳаргиз бирон кимсани шерик қилмасмиз».
阿拉伯语经注:
وَأَنَّهُۥ تَعَٰلَىٰ جَدُّ رَبِّنَا مَا ٱتَّخَذَ صَٰحِبَةٗ وَلَا وَلَدٗا
«Дарҳақиқат, Парвардигоримиз буюклиги юксак бўлди. У бирон жуфт ва ё фарзанд тутган эмас».
阿拉伯语经注:
وَأَنَّهُۥ كَانَ يَقُولُ سَفِيهُنَا عَلَى ٱللَّهِ شَطَطٗا
Орамиздаги бир аҳмоқ Аллоҳ шаънига ноҳақ сўз айтар эди.
阿拉伯语经注:
وَأَنَّا ظَنَنَّآ أَن لَّن تَقُولَ ٱلۡإِنسُ وَٱلۡجِنُّ عَلَى ٱللَّهِ كَذِبٗا
Биз инс ҳам, жин ҳам Аллоҳ шаънига ҳаргиз ёлғон сўзламас, деб ўйлар эдик.
阿拉伯语经注:
وَأَنَّهُۥ كَانَ رِجَالٞ مِّنَ ٱلۡإِنسِ يَعُوذُونَ بِرِجَالٖ مِّنَ ٱلۡجِنِّ فَزَادُوهُمۡ رَهَقٗا
Дарҳақиқат, айрим инсон кишилар жин кишилардан паноҳ сўрар эди. Бу иш уларнинг ҳаддан ошишини янада зиёда қилди.
阿拉伯语经注:
وَأَنَّهُمۡ ظَنُّواْ كَمَا ظَنَنتُمۡ أَن لَّن يَبۡعَثَ ٱللَّهُ أَحَدٗا
Дарҳақиқат, улар сизлар ўйлаганингиздек, Аллоҳ бирон кишини қайта тирилтирмас, деб гумон қилардилар.
阿拉伯语经注:
وَأَنَّا لَمَسۡنَا ٱلسَّمَآءَ فَوَجَدۡنَٰهَا مُلِئَتۡ حَرَسٗا شَدِيدٗا وَشُهُبٗا
Биз самога тирмашдик. Лекин уни кучли қўриқчилар ва куйдириб юборадиган юлдузларга тўла кўрдик.
阿拉伯语经注:
وَأَنَّا كُنَّا نَقۡعُدُ مِنۡهَا مَقَٰعِدَ لِلسَّمۡعِۖ فَمَن يَسۡتَمِعِ ٱلۡأٓنَ يَجِدۡ لَهُۥ شِهَابٗا رَّصَدٗا
Дарҳақиқат, биз тинглаш қулай жойларга ўтириб олар эдик. Энди эса ким қулоқ солса, уни пойлаб турган куйдириб юборувчи юлдузга дуч келади.
阿拉伯语经注:
وَأَنَّا لَا نَدۡرِيٓ أَشَرٌّ أُرِيدَ بِمَن فِي ٱلۡأَرۡضِ أَمۡ أَرَادَ بِهِمۡ رَبُّهُمۡ رَشَدٗا
Дарҳақиқат, биз ердаги кишиларга ёмонлик ирода қилинганми ёки Парвардигорлари уларга рушду ҳидоятни ирода қилганми, билмасмиз.
阿拉伯语经注:
وَأَنَّا مِنَّا ٱلصَّٰلِحُونَ وَمِنَّا دُونَ ذَٰلِكَۖ كُنَّا طَرَآئِقَ قِدَدٗا
Дарҳақиқат, орамизда солиҳлар ҳам, бошқалар ҳам бор. Чунки биз турли йўлларда эдик.
阿拉伯语经注:
وَأَنَّا ظَنَنَّآ أَن لَّن نُّعۡجِزَ ٱللَّهَ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَلَن نُّعۡجِزَهُۥ هَرَبٗا
Дарҳақиқат, биз билдикки, ер юзида ҳеч қачон Аллоҳни ожиз қолдира олмас эканмиз ва Ундан қочиб қутула олмас эканмиз.
阿拉伯语经注:
وَأَنَّا لَمَّا سَمِعۡنَا ٱلۡهُدَىٰٓ ءَامَنَّا بِهِۦۖ فَمَن يُؤۡمِنۢ بِرَبِّهِۦ فَلَا يَخَافُ بَخۡسٗا وَلَا رَهَقٗا
Дарҳақиқат, биз ҳидоятни тинглагач, унга иймон келтирдик. Ким Парвардигорига иймон келтирса, савоби камайиб қолишидан ҳам, гуноҳи ортиб кетишидан ҳам қўрқмайди.
阿拉伯语经注:
وَأَنَّا مِنَّا ٱلۡمُسۡلِمُونَ وَمِنَّا ٱلۡقَٰسِطُونَۖ فَمَنۡ أَسۡلَمَ فَأُوْلَٰٓئِكَ تَحَرَّوۡاْ رَشَدٗا
Албатта, орамизда мусулмонлар ҳам бор, йўлдан озганлар ҳам бор. Бас, ким мусулмон бўлса, бас, ана ўшалар тўғри йўлни танлабдилар.
阿拉伯语经注:
وَأَمَّا ٱلۡقَٰسِطُونَ فَكَانُواْ لِجَهَنَّمَ حَطَبٗا
Адашганлар эса жаҳаннамга ўтин бўлибдилар.
阿拉伯语经注:
وَأَلَّوِ ٱسۡتَقَٰمُواْ عَلَى ٱلطَّرِيقَةِ لَأَسۡقَيۡنَٰهُم مَّآءً غَدَقٗا
Улар тўғри йўлда барқарор турганларида эди, уларни мўл ёмғир ила суғорган бўлар эдик.
阿拉伯语经注:
لِّنَفۡتِنَهُمۡ فِيهِۚ وَمَن يُعۡرِضۡ عَن ذِكۡرِ رَبِّهِۦ يَسۡلُكۡهُ عَذَابٗا صَعَدٗا
Уларни синаш учун. Ким Парвардигорининг зикридан юз ўгирса, У Зот уни қаттиқ азоб сари йўллаб қўяди.
阿拉伯语经注:
وَأَنَّ ٱلۡمَسَٰجِدَ لِلَّهِ فَلَا تَدۡعُواْ مَعَ ٱللَّهِ أَحَدٗا
Дарҳақиқат, масжидлар Аллоҳникидир. Бас, Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо қилманглар.
阿拉伯语经注:
وَأَنَّهُۥ لَمَّا قَامَ عَبۡدُ ٱللَّهِ يَدۡعُوهُ كَادُواْ يَكُونُونَ عَلَيۡهِ لِبَدٗا
Аллоҳнинг бандаси У Зотга дуо қилиб турган пайтида унинг устига ғуж-ғуж бўлиб ёпирилиб кетай дедилар.
阿拉伯语经注:
قُلۡ إِنَّمَآ أَدۡعُواْ رَبِّي وَلَآ أُشۡرِكُ بِهِۦٓ أَحَدٗا
Айтинг: «Мен ёлғиз Парвардигоримгагина дуо қилурман ва У Зотга бирон кимсани шерик қилмасман».
阿拉伯语经注:
قُلۡ إِنِّي لَآ أَمۡلِكُ لَكُمۡ ضَرّٗا وَلَا رَشَدٗا
Айтинг: «Албатта, мен сизларга на бир зиён ва на бир фойда беришга молик эмасман».
阿拉伯语经注:
قُلۡ إِنِّي لَن يُجِيرَنِي مِنَ ٱللَّهِ أَحَدٞ وَلَنۡ أَجِدَ مِن دُونِهِۦ مُلۡتَحَدًا
Айтинг: «Албатта, мени Аллоҳдан ҳеч ким ҳимоя қила олмас ва Ундан ўзга паноҳ ҳам топа олмасман».
阿拉伯语经注:
إِلَّا بَلَٰغٗا مِّنَ ٱللَّهِ وَرِسَٰلَٰتِهِۦۚ وَمَن يَعۡصِ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ فَإِنَّ لَهُۥ نَارَ جَهَنَّمَ خَٰلِدِينَ فِيهَآ أَبَدًا
Аллоҳ тарафидан етказиш ва У Зотнинг рисолати бундан мустасно. Ким Аллоҳга ва У Зотнинг Пайғамбарига осийлик қилса, унга дўзах ўти бўлгай ва у ерда мангу қолурлар.
阿拉伯语经注:
حَتَّىٰٓ إِذَا رَأَوۡاْ مَا يُوعَدُونَ فَسَيَعۡلَمُونَ مَنۡ أَضۡعَفُ نَاصِرٗا وَأَقَلُّ عَدَدٗا
Ўзларига ваъда қилинган нарсани кўрганларида кимнинг мададкори заифроқ ва сони озроқ эканини билиб оладилар.
阿拉伯语经注:
قُلۡ إِنۡ أَدۡرِيٓ أَقَرِيبٞ مَّا تُوعَدُونَ أَمۡ يَجۡعَلُ لَهُۥ رَبِّيٓ أَمَدًا
Айтинг: «Сизларга ваъда қилинган нарса яқинми ё унга Парвардигорим узоқ муддат тайин қилганми, билмайман».
阿拉伯语经注:
عَٰلِمُ ٱلۡغَيۡبِ فَلَا يُظۡهِرُ عَلَىٰ غَيۡبِهِۦٓ أَحَدًا
У ғайбни Билувчидир ва ҳеч кимни Ўз ғайбидан огоҳ қилмас.
阿拉伯语经注:
إِلَّا مَنِ ٱرۡتَضَىٰ مِن رَّسُولٖ فَإِنَّهُۥ يَسۡلُكُ مِنۢ بَيۡنِ يَدَيۡهِ وَمِنۡ خَلۡفِهِۦ رَصَدٗا
Ўзи рози бўлган пайғамбаргина бундан мустасно. Бас, Аллоҳ унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам кузатувчи қўяди.
阿拉伯语经注:
لِّيَعۡلَمَ أَن قَدۡ أَبۡلَغُواْ رِسَٰلَٰتِ رَبِّهِمۡ وَأَحَاطَ بِمَا لَدَيۡهِمۡ وَأَحۡصَىٰ كُلَّ شَيۡءٍ عَدَدَۢا
Токи билиб олсинки, улар Парвардигорларининг рисолатларини аниқ етказганлар. У Зот улардаги нарсаларни иҳота қилиб олган ва ҳамма нарсанинг саноғини ҳисоб-китоб қилиб қўйган.
阿拉伯语经注:
 
含义的翻译 章: 金尼
章节目录 页码
 
《古兰经》译解 - 乌兹别克文翻译 - 拉瓦德翻译中心 - 译解目录

古兰经乌兹别克文译解,拉瓦德翻译中心与伊斯兰之家合作翻译 islamhouse.com

关闭