Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Сура: ал-Ҳааққаҳ   Оят:

ал-Ҳааққаҳ

ٱلۡحَآقَّةُ
Ал-Ҳааққоҳ.
Арабча тафсирлар:
مَا ٱلۡحَآقَّةُ
Ал-Ҳааққоҳ нима ўзи?!
Арабча тафсирлар:
وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا ٱلۡحَآقَّةُ
Ал-Ҳааққоҳ нималигини сенга нима билдирди?!
Арабча тафсирлар:
كَذَّبَتۡ ثَمُودُ وَعَادُۢ بِٱلۡقَارِعَةِ
Самуд ва Од қориъани ёлғонга чиқаришди.
(«Қориъа» ҳам қиёматнинг номларидан бири, шиддат билан эшик қоқиб келувчи маъносини англатади.)
Арабча тафсирлар:
فَأَمَّا ثَمُودُ فَأُهۡلِكُواْ بِٱلطَّاغِيَةِ
Бас, аммо Самуд ҳаддан ошувчи билан ҳалок қилинди.
(«Ҳаддан ошувчи»дан мурод қаттиқ чақмоқдир.)
Арабча тафсирлар:
وَأَمَّا عَادٞ فَأُهۡلِكُواْ بِرِيحٖ صَرۡصَرٍ عَاتِيَةٖ
Ва аммо Од қаттиқ (совуқ) шамол билан ҳалок қилиндилар.
Арабча тафсирлар:
سَخَّرَهَا عَلَيۡهِمۡ سَبۡعَ لَيَالٖ وَثَمَٰنِيَةَ أَيَّامٍ حُسُومٗاۖ فَتَرَى ٱلۡقَوۡمَ فِيهَا صَرۡعَىٰ كَأَنَّهُمۡ أَعۡجَازُ نَخۡلٍ خَاوِيَةٖ
У зот уларнинг устидан бу шамолни етти кечаю саккиз кундуз «беминнат хизмат» қилдириб қўйди. Бас, қавмнинг у ерда ҳалок бўлиб, ағдарилиб ётганини кўрасан. Улар худди хурмонинг чириган томирларига ўхшарлар.
Арабча тафсирлар:
فَهَلۡ تَرَىٰ لَهُم مِّنۢ بَاقِيَةٖ
Бас, сен улардан бирортасининг боқий қолганини кўрасанми?
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: ал-Ҳааққаҳ
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима - Таржималар мундарижаси

Таржима қилган Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Руввадут Таржама маркази назоратида такомиллаштирилган, аслий таржима билан танишиш ва фикр билдириш, баҳолаш ва мунтазам такомиллаштириш мақсадида тақдим этилган.

Ёпиш