Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, таржимон: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Сура: Набаъ сураси   Оят:

Набаъ сураси

عَمَّ يَتَسَآءَلُونَ
Нима ҳақида сўрашади?
Арабча тафсирлар:
عَنِ ٱلنَّبَإِ ٱلۡعَظِيمِ
Улкан, муҳим хабар ҳақида.
Арабча тафсирлар:
ٱلَّذِي هُمۡ فِيهِ مُخۡتَلِفُونَ
Шундай хабарки, улар унинг ҳақида ихтилофдадирлар.
Арабча тафсирлар:
كَلَّا سَيَعۡلَمُونَ
Йўқ! Улар тезда билурлар.
Арабча тафсирлар:
ثُمَّ كَلَّا سَيَعۡلَمُونَ
Яна йўқ! Улар тезда билурлар!
(Мушриклар азобни тортганларида қайта тирилиш нима эканлигини, унинг бўлиши ҳеч шубҳасиз ҳақ эканини албатта биладилар.)
Арабча тафсирлар:
أَلَمۡ نَجۡعَلِ ٱلۡأَرۡضَ مِهَٰدٗا
Ерни бешикдек мослаб қўймадикми?
Арабча тафсирлар:
وَٱلۡجِبَالَ أَوۡتَادٗا
Ва тоғларни қозиқ (қилиб қўймадикми?).
Арабча тафсирлар:
وَخَلَقۡنَٰكُمۡ أَزۡوَٰجٗا
Ва сизларни жуфт қилиб яратдик.
Арабча тафсирлар:
وَجَعَلۡنَا نَوۡمَكُمۡ سُبَاتٗا
Ва уйқуларингизни роҳат қилиб қўйдик.
Арабча тафсирлар:
وَجَعَلۡنَا ٱلَّيۡلَ لِبَاسٗا
Ва кечасини либос қилдик.
Арабча тафсирлар:
وَجَعَلۡنَا ٱلنَّهَارَ مَعَاشٗا
Ва кундузни маош (тирикчилик) вақти қилдик.
Арабча тафсирлар:
وَبَنَيۡنَا فَوۡقَكُمۡ سَبۡعٗا شِدَادٗا
Тепангизга етти мустаҳкам(осмон)ни бино қилдик.
Арабча тафсирлар:
وَجَعَلۡنَا سِرَاجٗا وَهَّاجٗا
Ва шуъла таратувчи чироқ ҳам қилдик.
Арабча тафсирлар:
وَأَنزَلۡنَا مِنَ ٱلۡمُعۡصِرَٰتِ مَآءٗ ثَجَّاجٗا
Ва сиқилган(булут)лардан оқувчи сувлар туширдик.
Арабча тафсирлар:
لِّنُخۡرِجَ بِهِۦ حَبّٗا وَنَبَاتٗا
У(сув) билан дон ва наботот чиқаришимиз учун.
Арабча тафсирлар:
وَجَنَّٰتٍ أَلۡفَافًا
Ва дарахтлари бир-бирига киришган бўстонлар.
Арабча тафсирлар:
إِنَّ يَوۡمَ ٱلۡفَصۡلِ كَانَ مِيقَٰتٗا
Албатта, ажрим куни вақти белгиланган эди.
Арабча тафсирлар:
يَوۡمَ يُنفَخُ فِي ٱلصُّورِ فَتَأۡتُونَ أَفۡوَاجٗا
У кунда сурга пуфланур ва сизлар тўп-тўп бўлиб келурсиз.
Арабча тафсирлар:
وَفُتِحَتِ ٱلسَّمَآءُ فَكَانَتۡ أَبۡوَٰبٗا
Осмон ёрилиб эшиклар очилур.
Арабча тафсирлар:
وَسُيِّرَتِ ٱلۡجِبَالُ فَكَانَتۡ سَرَابًا
Тоғлар ўрнидан кўчирилиб, саробга айланур.
Арабча тафсирлар:
إِنَّ جَهَنَّمَ كَانَتۡ مِرۡصَادٗا
Албатта, жаҳаннам пойлаб турувчидир.
Арабча тафсирлар:
لِّلطَّٰغِينَ مَـَٔابٗا
Туғёнга кетганларнинг қайтар жойидир.
Арабча тафсирлар:
لَّٰبِثِينَ فِيهَآ أَحۡقَابٗا
Улар (унда) замонлар бўйи қоларлар.
Арабча тафсирлар:
لَّا يَذُوقُونَ فِيهَا بَرۡدٗا وَلَا شَرَابًا
Улар (унда) совуқни ҳам, шаробни ҳам татий олмаслар.
Арабча тафсирлар:
إِلَّا حَمِيمٗا وَغَسَّاقٗا
Магар қайноқ сув ва йирингни (татирлар).
Арабча тафсирлар:
جَزَآءٗ وِفَاقًا
Мувофиқ жазо ўлароқ.
Арабча тафсирлар:
إِنَّهُمۡ كَانُواْ لَا يَرۡجُونَ حِسَابٗا
Чунки, улар ҳисоб-китоб бўлишига ишонмасдилар.
Арабча тафсирлар:
وَكَذَّبُواْ بِـَٔايَٰتِنَا كِذَّابٗا
Ва Бизнинг оятларимизни ёлғон дейишган эди, ёлғон!
Арабча тафсирлар:
وَكُلَّ شَيۡءٍ أَحۡصَيۡنَٰهُ كِتَٰبٗا
Биз ҳар бир нарсани китобга жамлаб қўйганмиз.
Арабча тафсирлар:
فَذُوقُواْ فَلَن نَّزِيدَكُمۡ إِلَّا عَذَابًا
Бас, татиб кўринглар, сизларга азобдан бошқа ҳеч нарсани зиёда қилмасмиз.
Арабча тафсирлар:
إِنَّ لِلۡمُتَّقِينَ مَفَازًا
Албатта, тақводорларга ютуқ бордир.
Арабча тафсирлар:
حَدَآئِقَ وَأَعۡنَٰبٗا
Боғ-роғлар, узумзорлар бордир.
Арабча тафсирлар:
وَكَوَاعِبَ أَتۡرَابٗا
Ва янги бўйи етган бир хил ёшдаги қизлар бордир.
Арабча тафсирлар:
وَكَأۡسٗا دِهَاقٗا
Ва тўлдирилган қадаҳлар бордир.
Арабча тафсирлар:
لَّا يَسۡمَعُونَ فِيهَا لَغۡوٗا وَلَا كِذَّٰبٗا
У ерда бекорчи ва ёлғон гапларни эшитмаслар.
Арабча тафсирлар:
جَزَآءٗ مِّن رَّبِّكَ عَطَآءً حِسَابٗا
Роббингдан мукофот, совға ҳисобидандир.
Арабча тафсирлар:
رَّبِّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَا ٱلرَّحۡمَٰنِۖ لَا يَمۡلِكُونَ مِنۡهُ خِطَابٗا
У, осмонлар, ер ва уларнинг орасидаги барча нарсаларнинг Робби, Роҳмандир. Унинг ҳузурида ҳеч ким хитоб қилишга қодир бўлмас.
Арабча тафсирлар:
يَوۡمَ يَقُومُ ٱلرُّوحُ وَٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ صَفّٗاۖ لَّا يَتَكَلَّمُونَ إِلَّا مَنۡ أَذِنَ لَهُ ٱلرَّحۡمَٰنُ وَقَالَ صَوَابٗا
Ўша кунда Руҳ ва фаришталар саф бўлиб турар. Роҳман изн берганлар ва тўғри сўзлаганлардан ўзгалар ҳеч гапира олмаслар.
Арабча тафсирлар:
ذَٰلِكَ ٱلۡيَوۡمُ ٱلۡحَقُّۖ فَمَن شَآءَ ٱتَّخَذَ إِلَىٰ رَبِّهِۦ مَـَٔابًا
У ҳақ кундир. Ким хоҳласа, ўз Роббига қайтар йўл оладир.
Арабча тафсирлар:
إِنَّآ أَنذَرۡنَٰكُمۡ عَذَابٗا قَرِيبٗا يَوۡمَ يَنظُرُ ٱلۡمَرۡءُ مَا قَدَّمَتۡ يَدَاهُ وَيَقُولُ ٱلۡكَافِرُ يَٰلَيۡتَنِي كُنتُ تُرَٰبَۢا
Албатта, Биз сизларни яқин келажакдаги азобдан қўрқитдик. У кунда, ҳар киши қўли тақдим қилган нарсага назар соладир. Ва кофир. «Кошки тупроқ бўлиб кетсам», дейдир.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Набаъ сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, таржимон: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф - Таржималар мундарижаси

Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, 1430 ҳ. йили нашр қилинган. Уни Рувводут таржама маркази томонидан тузатилган. Доимий ривожлантириш, баҳолаш ва фикру мулоҳаза билдириш учун асил таржимага мурожаат қилиш мумкин.

Ёпиш