Bản dịch ý nghĩa nội dung Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Mục lục các bản dịch


Ý nghĩa nội dung Câu: (71) Chương: Chương Al-Kahf
فَٱنطَلَقَا حَتَّىٰٓ إِذَا رَكِبَا فِي ٱلسَّفِينَةِ خَرَقَهَاۖ قَالَ أَخَرَقۡتَهَا لِتُغۡرِقَ أَهۡلَهَا لَقَدۡ جِئۡتَ شَيۡـًٔا إِمۡرٗا
Келишиб олишгач, денгиз соҳили бўйлаб йўлга тушдилар. Бир кема ёнига келиб, унга миндилар. Кемадагилар Хизрни ҳурматидан уларни бепул олиб кетди. Хизр кеманинг бир тахтасини суғуриб (тешиб) қўйди. Мусо деди: "Сени бепул олиб кетаётган одамларнинг кемасини тешасанми, уларни ғарқ қилмоқчимисан? Сен жуда нотўғри иш қилдинг".
Các Tafsir tiếng Ả-rập:
Trong những bài học trích được của các câu Kinh trên trang này:
• استحباب كون خادم الإنسان ذكيًّا فطنًا كَيِّسًا ليتم له أمره الذي يريده.
Одамнинг хизматкори зийрак, заковатли, фаросатли бўлгани яхши. Токи, кўнгилдагидек хизмат қилсин.

• أن المعونة تنزل على العبد على حسب قيامه بالمأمور به، وأن الموافق لأمر الله يُعان ما لا يُعان غيره.
Бандага мадад бўйнидаги вазифасини қанчалик адо этишига қараб келади. Аллоҳнинг фармонига бўйсунганларга бошқаларга берилмаган мадад берилади.

• التأدب مع المعلم، وخطاب المتعلم إياه ألطف خطاب.
Муаллим олдида одоб сақламоқ, унга лутф кўрсатмоқ, мулойим гапирмоқ лозим.

• النسيان لا يقتضي المؤاخذة، ولا يدخل تحت التكليف، ولا يتعلق به حكم.
Одам унутиб қўйган иши учун жазога тортилмайди. Унутилган иш гардандаги вазифа ҳисобланмайди. Унга қараб ҳукм чиқарилмайди.

• تعلم العالم الفاضل للعلم الذي لم يَتَمَهَّر فيه ممن مهر فيه، وإن كان دونه في العلم بدرجات كثيرة.
Бир фазилатли олимнинг ўзи яхши билмаган соҳани бошқа бир яхши биладиган одамдан ўрганиши маъқул ва мақбул бир иш. Гарчи у одамнинг илм бобидаги мартабаси олимдан анча қуйи бўлса ҳам.

• إضافة العلم وغيره من الفضائل لله تعالى، والإقرار بذلك، وشكر الله عليها.
Илм ҳам, бошқа фазилатлар ҳам Аллоҳ таолоникидир. Бунга иқрор бўлмоқ ва берган неъматлари учун Аллоҳга шукр қилмоқ лозим.

 
Ý nghĩa nội dung Câu: (71) Chương: Chương Al-Kahf
Mục lục các chương Kinh Số trang
 
Bản dịch ý nghĩa nội dung Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Mục lục các bản dịch

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Đóng lại