Bản dịch ý nghĩa nội dung Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Mục lục các bản dịch


Ý nghĩa nội dung Câu: (61) Chương: Chương Taha
قَالَ لَهُم مُّوسَىٰ وَيۡلَكُمۡ لَا تَفۡتَرُواْ عَلَى ٱللَّهِ كَذِبٗا فَيُسۡحِتَكُم بِعَذَابٖۖ وَقَدۡ خَابَ مَنِ ٱفۡتَرَىٰ
Мусо алайҳиссалом Фиръавннинг сеҳргарларига насиҳат қилиб шундай деди: "Эҳтиёт бўлинглар. Одамларни сеҳр билан алдаб, Аллоҳга қарши ёлғон тўқиманглар. Акс ҳолда, Аллоҳ Ўзи тарафидан бир азоб юбориб, сизларни таг-томирингиз билан қуритиб юборади. Аллоҳга қарши ёлғон тўқиган бадбахтнинг шарманда бўлиши муқаррар".
Các Tafsir tiếng Ả-rập:
Trong những bài học trích được của các câu Kinh trên trang này:
• إخراج أصناف من النبات المختلفة الأنواع والألوان من الأرض دليل واضح على قدرة الله تعالى ووجود الصانع.
Заминдан алвон турли ўсимликларнинг униб чиқиши яратувчининг борлигига, Аллоҳ таолонинг чексиз қудрат соҳиби эканига яққол далилдир.

• ذكرت الآيات دليلين عقليين واضحين على الإعادة: إخراج النبات من الأرض بعد موتها، وإخراج المكلفين منها وإيجادهم.
Оятлар қайта тирилишга икки равшан далилни айтиб ўтди. Бири ўсимликларнинг қуриб бўлганидан кейин қайта жонланиши бўлса, иккинчиси одамларни ердан яратиб, яна ердан қайта тирилтиришидир.

• كفر فرعون كفر عناد؛ لأنه رأى الآيات عيانًا لا خبرًا، واقتنع بها في أعماق نفسه.
Фиръавннинг кофирлиги саркашликдан бошқа нарса эмас. Чунки у оят-аломатларни кимдандир эшитиб эмас, ўз кўзи билан кўрди, ич-ичидан қаноат ҳосил қилди.

• اختار موسى يوم العيد؛ لتعلو كلمة الله، ويظهر دينه، ويكبت الكفر، أمام الناس قاطبة في المجمع العام ليَشِيع الخبر.
Мусо алайҳиссалом. Ҳайит кунини танлади. Токи, ҳамма тўпланган одамларнинг кўз ўнгида Аллоҳнинг калимаси олий бўлиб, дини зафар қучсин. Куфр эса мағлуб бўлсин.

 
Ý nghĩa nội dung Câu: (61) Chương: Chương Taha
Mục lục các chương Kinh Số trang
 
Bản dịch ý nghĩa nội dung Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Mục lục các bản dịch

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Đóng lại