Bản dịch ý nghĩa nội dung Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Mục lục các bản dịch


Ý nghĩa nội dung Câu: (166) Chương: Chương Al-Nisa'
لَّٰكِنِ ٱللَّهُ يَشۡهَدُ بِمَآ أَنزَلَ إِلَيۡكَۖ أَنزَلَهُۥ بِعِلۡمِهِۦۖ وَٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ يَشۡهَدُونَۚ وَكَفَىٰ بِٱللَّهِ شَهِيدًا
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, яҳудийлар сизга куфр келтираётган бўлсалар, сизга нозил қилинган Қуръоннинг ҳақлигига Аллоҳнинг Ўзи гувоҳлик берур. Аллоҳ уни Ўз илми билан нозил қилиб, бандаларини Ўзи яхши кўрадиган ва рози бўладиган ишлардан ҳам, Ўзи ёмон кўрадиган ва ёқтирмайдиган ишлардан ҳам огоҳ этиб қўйишни истади. Сиз олиб келган ваҳийнинг ҳақлигига Аллоҳ билан бирга фаришталар ҳам гувоҳлик берадилар. Гувоҳ бўлишга Аллоҳнинг Ўзи етарлидир. У Зотнинг Ўзи гувоҳ бўлиб турганда бошқа гувоҳларга на ҳожат!
Các Tafsir tiếng Ả-rập:
Trong những bài học trích được của các câu Kinh trên trang này:
• إثبات النبوة والرسالة في شأن نوح وإبراهيم وغيرِهما مِن ذرياتهما ممن ذكرهم الله وممن لم يذكر أخبارهم لحكمة يعلمها سبحانه.
Мазкур оятларда Нуҳ, Иброҳим ва уларнинг зурриётидан бўлган бошқа зотларнинг пайғамбарлиги ўз исботини топган. Аллоҳ таоло Ўзи билган бир ҳикмат туфайли улардан айримларини айтиб ўтган бўлса, бошқалари ҳақида хабар бермаган.

• إثبات صفة الكلام لله تعالى على وجه يليق بذاته وجلاله، فقد كلّم الله تعالى نبيه موسى عليه السلام.
Шунингдек, Аллоҳ таолонинг гапириш сифати ҳам Ўз зоти ва буюклигига лойиқ тарзда баён қилинган. Аллоҳ Пайғамбари Мусо алайҳиссалом билан сўзлашган.

• تسلية النبي محمد عليه الصلاة والسلام ببيان أن الله تعالى يشهد على صدق دعواه في كونه نبيًّا، وكذلك تشهد الملائكة.
Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳ таолонинг Ўзи тасалли бериб: "Сизнинг Пайғамбар экангизга Аллоҳ гувоҳдир", деяпти. Нақадар оромбахш тасалли!

 
Ý nghĩa nội dung Câu: (166) Chương: Chương Al-Nisa'
Mục lục các chương Kinh Số trang
 
Bản dịch ý nghĩa nội dung Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Mục lục các bản dịch

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Đóng lại