Bản dịch ý nghĩa nội dung Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Mục lục các bản dịch


Ý nghĩa nội dung Câu: (12) Chương: Chương Al-Hujurat
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱجۡتَنِبُواْ كَثِيرٗا مِّنَ ٱلظَّنِّ إِنَّ بَعۡضَ ٱلظَّنِّ إِثۡمٞۖ وَلَا تَجَسَّسُواْ وَلَا يَغۡتَب بَّعۡضُكُم بَعۡضًاۚ أَيُحِبُّ أَحَدُكُمۡ أَن يَأۡكُلَ لَحۡمَ أَخِيهِ مَيۡتٗا فَكَرِهۡتُمُوهُۚ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَۚ إِنَّ ٱللَّهَ تَوَّابٞ رَّحِيمٞ
Эй Аллоҳга иймон келтириб, шариатига амал қиладиганлар, ўз исботини топмаган туҳматлардан, асоссиз гумонлардан йироқ бўлинглар. Айрим гумонлар гуноҳдир. Зоҳиран яхшидек кўринган иш ҳақида ёмон гумон қилиш шулар жумласидандир. Мўминларни кавлаштириб, улардан айб қидирманглар. Бировингиз яна бировингизни ғийбат қилмасин, яъни, у ҳақда ўзи ёқтирмайдиган гапни айтмасин. Бировни ғийбат қилиш ўлигининг гўштини ейиш билан баробар. Қайси бирингиз ўлган биродарининг гўштини ейишни истайди?! Шундай экан, ўлган биродарингизнинг гўштини ейишдан қанчалик жиркансангиз, уни ғийбат қилишдан ҳам шунчалик жирканинглар. Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилинглар. Аллоҳ тавба қилган бандаларининг тавбасини қабул қиладиган ва уларга Меҳрибон Зотдир.
Các Tafsir tiếng Ả-rập:
Trong những bài học trích được của các câu Kinh trên trang này:
• سوء الظن بأهل الخير معصية، ويجوز الحذر من أهل الشر بسوء الظن بهم.
Яхши одамлар ҳақида ёмон гумон қилиш гуноҳдир. Ёмонлардан эҳтиёт бўлиш учун эса улар ҳақида ёмон гумон қилса бўлади.

• وحدة أصل بني البشر تقتضي نبذ التفاخر بالأنساب.
Одам болаларининг асли бир экани насаб билан фахрланмасликни тақозо этади.

• الإيمان ليس مجرد نطق لا يوافقه اعتقاد، بل هو اعتقاد بالجَنان، وقول باللسان، وعمل بالأركان.
Тил билан айтиб қўйишнинг ўзи ҳали иймон эмас. Иймон дилда эътиқод қилиш, тил билан айтиш ва вазифаларни бажаришдир.

• هداية التوفيق بيد الله وحده وهي فضل منه سبحانه ليست حقًّا لأحد.
Ҳидоят сари тавфиқ бериш ёлғиз Аллоҳнинг Қўлидадир. Уни Ўз фазли ила Ўзи истаган бандасига беради. Аллоҳдан бошқа ҳеч ким тавфиқ бера олмайди.

 
Ý nghĩa nội dung Câu: (12) Chương: Chương Al-Hujurat
Mục lục các chương Kinh Số trang
 
Bản dịch ý nghĩa nội dung Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Mục lục các bản dịch

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Đóng lại