Check out the new design

Bản dịch ý nghĩa nội dung Qur'an - 简易古兰经经注乌兹别克语版 * - Mục lục các bản dịch


Ý nghĩa nội dung Câu: (150) Chương: Al-An-'am
قُلۡ هَلُمَّ شُهَدَآءَكُمُ ٱلَّذِينَ يَشۡهَدُونَ أَنَّ ٱللَّهَ حَرَّمَ هَٰذَاۖ فَإِن شَهِدُواْ فَلَا تَشۡهَدۡ مَعَهُمۡۚ وَلَا تَتَّبِعۡ أَهۡوَآءَ ٱلَّذِينَ كَذَّبُواْ بِـَٔايَٰتِنَا وَٱلَّذِينَ لَا يُؤۡمِنُونَ بِٱلۡأٓخِرَةِ وَهُم بِرَبِّهِمۡ يَعۡدِلُونَ
Эй Пайғамбар, Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром қилиб, яна буни Аллоҳнинг Ўзи ҳаром қилган, дея даъво қилаётган ўша мушрикларга айтинг: "Шу нарсаларни Аллоҳ ҳаром қилганига гувоҳларингизни - далилларингизни келтиринг". Эй Пайғамбар, уларни Аллоҳ ҳаром қилганига илмга асосланмаган, пуч далилларни - гувоҳларни келтирсалар, уларга инонманг. Чунки бу ёлғон гувоҳликдир. Сиз ҳавойи нафсларини ўзларига ҳакам қилиб олганларнинг истакларига эргашманг. Улар Аллоҳ ҳалол қилган нарсаларни ҳаром қилиш билан оятларимизни ёлғонга чиқардилар. Сиз охиратга ишонмайдиганларга эргашманг. Улар Парвардигорларига ширк келтирадилар, бошқани Унга тенглаштирадилар. Қандай қилиб Ўз Парвардигорига шундай муносабатда бўлган кимсаларга эргашиш мумкин?!
Các Tafsir tiếng Ả-rập:
Trong những bài học trích được của các câu Kinh trên trang này:
• الحذر من الجرائم الموصلة لبأس الله؛ لأنه لا يُرَدُّ بأسه عن القوم المجرمين إذا أراده.
Мазкур оятларда Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган жиноятлардан огоҳлантириляпти. Чунки жиноятчи қавмдан Аллоҳнинг азобини ҳеч кимса қайтара олмайди.

• الاحتجاج بالقضاء والقدر بعد أن أعطى الله تعالى كل مخلوق قُدْرة وإرادة يتمكَّن بهما من فعل ما كُلِّف به؛ ظُلْمٌ مَحْض وعناد صرف.
Аллоҳ таоло ҳар бир махлуққа ўз вазифасини адо этишга қодир бўла оладиган қудрат ва ирода берганидан кейин яна қазойи қадарни ҳужжат қилиш ғирт зулм ва саркашликнинг айнан ўзидир.

• دَلَّتِ الآيات على أنه بحسب عقل العبد يكون قيامه بما أمر الله به.
Оятлар банданинг Аллоҳ буюрган амалларни бажариши унинг ақли миқдорига қараб бўлишига далолат қиляпти.

• النهي عن قربان الفواحش أبلغ من النهي عن مجرد فعلها، فإنه يتناول النهي عن مقدماتها ووسائلها الموصلة إليها.
Ёмон ишларга яқин бўлишдан қайтариш уларни қилишдан қайтаришдан кўра кучлироқ тақиқдир. Чунки бунда ёмон ишларни қилишга олиб борадиган сабаблару воситалардан ҳам қайтариш бор.

 
Ý nghĩa nội dung Câu: (150) Chương: Al-An-'am
Mục lục các chương Kinh Số trang
 
Bản dịch ý nghĩa nội dung Qur'an - 简易古兰经经注乌兹别克语版 - Mục lục các bản dịch

由古兰经研究释义中心发行

Đóng lại