Bản dịch ý nghĩa nội dung Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Mục lục các bản dịch


Ý nghĩa nội dung Câu: (114) Chương: Chương Al-Tawbah
وَمَا كَانَ ٱسۡتِغۡفَارُ إِبۡرَٰهِيمَ لِأَبِيهِ إِلَّا عَن مَّوۡعِدَةٖ وَعَدَهَآ إِيَّاهُ فَلَمَّا تَبَيَّنَ لَهُۥٓ أَنَّهُۥ عَدُوّٞ لِّلَّهِ تَبَرَّأَ مِنۡهُۚ إِنَّ إِبۡرَٰهِيمَ لَأَوَّٰهٌ حَلِيمٞ
Иброҳимнинг отаси учун мағфират сўраши унга берган ваъдаси туфайли бўлганди. Мусулмон бўлишидан умид қилганди. Отаси Аллоҳнинг душмани экани аён бўлгач, яъни, унга насиҳат кор қилмагач ёки ваҳий орқали унинг кофир ҳолида ўлишини билгач, ундан юз ўгирди. Демак, отаси учун истиғфор айтиши Аллоҳнинг ҳукмига қарши бориши эмас, оддий бир ижтиҳоди эди, холос. Иброҳим Аллоҳга кўп тавба-тазарру қиладиган, золим қавмини ҳам кечириб юбораверадиган бағрикенг инсондир.
Các Tafsir tiếng Ả-rập:
Trong những bài học trích được của các câu Kinh trên trang này:
• بطلان الاحتجاج على جواز الاستغفار للمشركين بفعل إبراهيم عليه السلام.
Оятлар Иброҳим алайҳиссаломнинг ишини мушриклар учун мағфират сўраш жоизлигига далил қилиш мумкин эмаслигини таъкидлаяпти.

• أن الذنوب والمعاصي هي سبب المصائب والخذلان وعدم التوفيق.
Гуноҳ ва маъсиятларнинг оқибати мусибат, шармандалик ва муваффақиятсизликдир.

• أن الله هو مالك الملك، وهو ولينا، ولا ولي ولا نصير لنا من دونه.
Ҳамма нарсанинг эгаси Аллоҳдир. У бизнинг бошқарувчимиздир. Биз учун Ундан ўзга бошқарувчи ҳам, Мададкор ҳам йўқдир.

• بيان فضل أصحاب النبي صلى الله عليه وسلم على سائر الناس.
Оятларда Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаларининг бошқа одамлардан афзаллиги кўрсатиб бериляпти.

 
Ý nghĩa nội dung Câu: (114) Chương: Chương Al-Tawbah
Mục lục các chương Kinh Số trang
 
Bản dịch ý nghĩa nội dung Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Mục lục các bản dịch

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Đóng lại