Check out the new design

《古兰经》译解 - 乌兹别克语翻译 - 阿拉乌丁·曼苏尔。 * - 译解目录

XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

含义的翻译 章: 嘎夫   段:

Қоф

قٓۚ وَٱلۡقُرۡءَانِ ٱلۡمَجِيدِ
Қоф. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Улуғ Қуръонга қасамки, (Биз сизни қайта тирилиш ҳақ эканлигидан огоҳлантиргувчи пайғамбар қилиб юборганимизда Макка аҳли иймон келтирмайди).
阿拉伯语经注:
بَلۡ عَجِبُوٓاْ أَن جَآءَهُم مُّنذِرٞ مِّنۡهُمۡ فَقَالَ ٱلۡكَٰفِرُونَ هَٰذَا شَيۡءٌ عَجِيبٌ
Балки уларга (фаришта эмас, балки) ўзларидан бўлган бир огоҳлантиргувчи келганидан ажабланиб, у кофирлар айтдилар: «Бу жуда қизиқ нарса-ку!
阿拉伯语经注:
أَءِذَا مِتۡنَا وَكُنَّا تُرَابٗاۖ ذَٰلِكَ رَجۡعُۢ بَعِيدٞ
Бизлар ўлиб, тупроқ бўлиб қолган вақтимизда (яна ҳаётга қайтариламизми)?! Бу жуда узоқ (ақл бовар қилмайдиган) қайтишдир!»
阿拉伯语经注:
قَدۡ عَلِمۡنَا مَا تَنقُصُ ٱلۡأَرۡضُ مِنۡهُمۡۖ وَعِندَنَا كِتَٰبٌ حَفِيظُۢ
Аниқки, Биз Ер улар(нинг жасадлари)ни камайтираётганини (яъни, жасадлари чириб тупроққа айланиб кетаётганини) билдик. Ва Бизнинг ҳузуримизда (барча нарсани ўз саҳифаларида) сақлагувчи Китоб (Лавҳул-Маҳфуз) бордир, (демак уларни қайта тирилтириб, ҳисоб-китоб қилиш Биз учун қийин иш эмасдир).
阿拉伯语经注:
بَلۡ كَذَّبُواْ بِٱلۡحَقِّ لَمَّا جَآءَهُمۡ فَهُمۡ فِيٓ أَمۡرٖ مَّرِيجٍ
Йўқ, уларга Ҳақ (Қуръон) келган вақтида уни ҳам ёлғон дедилар. Бас, улар бир ноаниқ ишга — ҳолга тушиб қолганлар. (Шунинг учун улар гоҳ Қуръонни «сеҳр» дейишса, гоҳ «шеър» дейишади, гоҳо эса «Аввалгилардан қолган афсона», дейдилар).
阿拉伯语经注:
أَفَلَمۡ يَنظُرُوٓاْ إِلَى ٱلسَّمَآءِ فَوۡقَهُمۡ كَيۡفَ بَنَيۡنَٰهَا وَزَيَّنَّٰهَا وَمَا لَهَا مِن فُرُوجٖ
Ахир улар устларидаги осмонни — Биз уни қандай бино қилиб, (юлдузлар билан) безаб қўйганимизни ва унинг тешик-ёриқлари ҳам йўқ эканлигини кўрмадиларми?!
阿拉伯语经注:
وَٱلۡأَرۡضَ مَدَدۡنَٰهَا وَأَلۡقَيۡنَا فِيهَا رَوَٰسِيَ وَأَنۢبَتۡنَا فِيهَا مِن كُلِّ زَوۡجِۭ بَهِيجٖ
Ерни эса ёйиқ — кенг қилдик ва унда тоғларни ўрнатиб қўйдик ҳамда унда (ўсимлик, мевалардан) ҳар турли гўзал жуфтларни ундириб-ўстирдик.
阿拉伯语经注:
تَبۡصِرَةٗ وَذِكۡرَىٰ لِكُلِّ عَبۡدٖ مُّنِيبٖ
(Парвардигорга) қайтгувчи ҳар бир бандага кўргазма ва эслатма-ибрат бўлсин учун (мана шундай қилдик).
阿拉伯语经注:
وَنَزَّلۡنَا مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ مُّبَٰرَكٗا فَأَنۢبَتۡنَا بِهِۦ جَنَّٰتٖ وَحَبَّ ٱلۡحَصِيدِ
Биз осмондан баракотли сув — ёмғир ёғдириб, унинг ёрдамида боғ-роғларни ва ўриб олингувчи дон-дунларни ўстириб-ундирдик.
阿拉伯语经注:
وَٱلنَّخۡلَ بَاسِقَٰتٖ لَّهَا طَلۡعٞ نَّضِيدٞ
Ҳамда терилган (мевали) новдалари бўлган баланд хурмоларни (ундириб-ўстирдик).
阿拉伯语经注:
رِّزۡقٗا لِّلۡعِبَادِۖ وَأَحۡيَيۡنَا بِهِۦ بَلۡدَةٗ مَّيۡتٗاۚ كَذَٰلِكَ ٱلۡخُرُوجُ
Бандаларга ризқ бўлсин учун (мана шундай қилдик). Яна у (сув) ёрдамида ўлик шаҳарни — Ерни тирилтирдик. (Ўликларнинг ўз қабрларидан қайта тирилиб) чиқишлари ҳам мана шундай бўлур.[1]
[1]Ушбу оятларда худди ўлик замин вақти соати билан тирилиб боғу-роғларга ва гулу гулзорларга айлангани каби инсонларга ҳам Қиёмат соати келганида қайта жон ато этилиб, қабрларидан чиқишлари эслатиб ўтилгач, энди қуйидаги оятларда илгари ўтган ва Охиратни инкор этгувчи бўлган қавм-қабилаларнинг бошларига тушган кўргулик зикр қилинади.
阿拉伯语经注:
كَذَّبَتۡ قَبۡلَهُمۡ قَوۡمُ نُوحٖ وَأَصۡحَٰبُ ٱلرَّسِّ وَثَمُودُ
Улардан (Макка кофирларидан) илгари Нуҳ қавми, қудуқ эгалари (аъни Шуъайб пайғамбарни ёлғончи қилганлари сабабли қудуққа қулаб ҳалок бўлган бир қавм), Самуд (қабиласи) (ўз пайғамбарларини) ёлғончи қилган эдилар.
阿拉伯语经注:
وَعَادٞ وَفِرۡعَوۡنُ وَإِخۡوَٰنُ لُوطٖ
Од (қабиласи), Фиръавн (ва унинг қавми) ва Лутнинг оға-инилари ҳам (ўз пайғамбарларини ёлғончи қилган эдилар).
阿拉伯语经注:
وَأَصۡحَٰبُ ٱلۡأَيۡكَةِ وَقَوۡمُ تُبَّعٖۚ كُلّٞ كَذَّبَ ٱلرُّسُلَ فَحَقَّ وَعِيدِ
Дарахтзор эгалари (яъни, Шуъайб пайғамбарнинг қавми) ва Туббаъ қавми ҳам (ўз пайғамбарларини ёлғончи қилган эдилар). (Уларнинг) барчалари пайғамбарларни ёлғончи қилишгач, Менинг ваъдам (яъни, азобим уларнинг устига) ҳақ-вожиб бўлди.
阿拉伯语经注:
أَفَعَيِينَا بِٱلۡخَلۡقِ ٱلۡأَوَّلِۚ بَلۡ هُمۡ فِي لَبۡسٖ مِّنۡ خَلۡقٖ جَدِيدٖ
Ахир Биз аввалги яратишга (яъни, йўқдан бор қилишга) ожизлик қилдикми? Йўқ, (ожизлик қилмадик, демак тупроққа айланган жасадларга қайта жон ато этишга ҳам ожилик қилмаймиз), улар эса янги яралишдан (яъни, қайта тирилишдан) шак-шубҳададирлар.
阿拉伯语经注:
 
含义的翻译 章: 嘎夫
章节目录 页码
 
《古兰经》译解 - 乌兹别克语翻译 - 阿拉乌丁·曼苏尔。 - 译解目录

由阿拉丁·曼苏尔翻译。在立瓦德翻译中心的监督之下已完成开发,原始翻译可供阅读,以便获取建议、评估和持续发展。

关闭