《古兰经》译解 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - 译解目录


含义的翻译 章: 嘎勒尔   段:

Қориъа сураси

每章的意义:
قرع القلوب لاستحضار هول القيامة وأحوال الناس في موازينها.
Қиёмат даҳшати ва ундаги мезонлар қаршисидаги одамларнинг аҳволини тасаввур қилдиртириш учун қалблар эшигини қоқиш.

ٱلۡقَارِعَةُ
Даҳшатлари жудаям қўрқинчлилигидан инсонларнинг қалбини қаттиқ қоқадиган кун.
阿拉伯语经注:
مَا ٱلۡقَارِعَةُ
Даҳшатлари жудаям қўрқинчлилигидан инсонларнинг қалбини қаттиқ қоққувчи кун нимадир?!
阿拉伯语经注:
وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا ٱلۡقَارِعَةُ
Эй Пайғамбар, даҳшатлари жудаям қўрқинчлилигидан инсонларнинг қалбини қаттиқ қоққувчи кун нималигини сиз қаердан ҳам билар эдингиз?! Дарҳақиқат, у Қиёмат кунидир.
阿拉伯语经注:
يَوۡمَ يَكُونُ ٱلنَّاسُ كَٱلۡفَرَاشِ ٱلۡمَبۡثُوثِ
Қалблар ларзага келадиган бу кунда одамлар худди у ер бу ерларда сочилиб, тўзғиб ётган парвоналар каби бўлурлар.
阿拉伯语经注:
وَتَكُونُ ٱلۡجِبَالُ كَٱلۡعِهۡنِ ٱلۡمَنفُوشِ
Тоғлар худди титилган жун каби енгил ҳаракатланади.
阿拉伯语经注:
فَأَمَّا مَن ثَقُلَتۡ مَوَٰزِينُهُۥ
Яхши амаллари ёмон амалларидан оғир келган кимса
阿拉伯语经注:
فَهُوَ فِي عِيشَةٖ رَّاضِيَةٖ
Бас, у жаннатда, ўзи ёқтирган ҳаётда бўлур.
阿拉伯语经注:
وَأَمَّا مَنۡ خَفَّتۡ مَوَٰزِينُهُۥ
Ёмон амаллари яхши амалларидан оғир келган кимса
阿拉伯语经注:
فَأُمُّهُۥ هَاوِيَةٞ
Бас, Қиёмат куни унинг борар жойи, қароргоҳи жаҳаннамдир.
阿拉伯语经注:
وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا هِيَهۡ
Эй Пайғамбар, унинг нима эканини сиз қаердан ҳам билар эдингиз?
阿拉伯语经注:
نَارٌ حَامِيَةُۢ
У ҳарорати жуда кучли дўзахдир.
阿拉伯语经注:
这业中每段经文的优越:
• خطر التفاخر والتباهي بالأموال والأولاد.
Мол-дунё ва фарзандлар билан катта кетишнинг хатарлилиги.

• القبر مكان زيارة سرعان ما ينتقل منه الناس إلى الدار الآخرة.
Қабр ҳамма учун бир тўхтаб ўтиладиган макондир. У ердан охират ҳовлисига тезда кўчиб ўтилади.

• يوم القيامة يُسْأل الناس عن النعيم الذي أنعم به الله عليهم في الدنيا.
Одамлар Аллоҳ таоло ато этган неъматлардан масъул бўладилар.

• الإنسان مجبول على حب المال.
Инсонга мол-дунёга муҳаббат қўйиш табиати берилган.

 
含义的翻译 章: 嘎勒尔
章节目录 页码
 
《古兰经》译解 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - 译解目录

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

关闭