《古兰经》译解 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - 译解目录


含义的翻译 段: (54) 章: 伊斯拉仪
رَّبُّكُمۡ أَعۡلَمُ بِكُمۡۖ إِن يَشَأۡ يَرۡحَمۡكُمۡ أَوۡ إِن يَشَأۡ يُعَذِّبۡكُمۡۚ وَمَآ أَرۡسَلۡنَٰكَ عَلَيۡهِمۡ وَكِيلٗا
Эй одамлар, сизларни Парвардигорингиз жуда яхши билади. Ҳеч бир ишингиз У Зотдан яширин бўла олмайди. Хоҳласа, сизларга раҳм қилиб, иймон келтириш ва солиҳ амал қилишга тавфиқ беради. Хоҳласа, кофир ҳолингизда жонингизни олиб, сизларни иймондан мосуво айлаб, азобига гирифтор қилади. Эй Пайғамбар, сизни уларга (ишларини текширувчи) вакил қилиб юбормадикки, уларни иймон келтиришга мажбур қилсангиз, куфрдан қайтарсангиз, аммалларини ҳисоблаб борсангиз. Сиз бор-йўғи бир етказиб қўювчисиз. Аллоҳ нима етказишни буюрган бўлса, ўшани етказиб қўясиз, холос.
阿拉伯语经注:
这业中每段经文的优越:
• القول الحسن داع لكل خلق جميل وعمل صالح، فإنَّ من ملك لسانه ملك جميع أمره.
Ширинсуханлик гўзал хулқ ва солиҳ амалга йўл очади. Зеро, тилини бошқара олган одам бошқа ишларини ҳам бошқара олади.

• فاضل الله بين الأنبياء بعضهم على بعض عن علم منه وحكمة.
Аллоҳ айрим пайғамбарларни айримларидан афзал қилди. Бу иш остидаги ҳикматни Ўзи билади.

• الله لا يريد بعباده إلا ما هو الخير، ولا يأمرهم إلا بما فيه مصلحتهم.
Аллоҳ бандаларига фақат ва фақат эзгуликни истайди. Уларга фақат ва фақат фойдали шиларнигина буюради.

• علامة محبة الله أن يجتهد العبد في كل عمل يقربه إلى الله، وينافس في قربه بإخلاص الأعمال كلها لله والنصح فيها.
Банданинг Аллоҳга яқинлаштирадиган ишларни қила бошлаши ва борган сари ихлосини кучайтириб бориши Аллоҳ уни яхши кўриб қолганининг аломатидир.

 
含义的翻译 段: (54) 章: 伊斯拉仪
章节目录 页码
 
《古兰经》译解 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - 译解目录

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

关闭