《古兰经》译解 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - 译解目录


含义的翻译 段: (143) 章: 阿里欧姆拉尼
وَلَقَدۡ كُنتُمۡ تَمَنَّوۡنَ ٱلۡمَوۡتَ مِن قَبۡلِ أَن تَلۡقَوۡهُ فَقَدۡ رَأَيۡتُمُوهُ وَأَنتُمۡ تَنظُرُونَ
Эй мўминлар, Бадр жангида шаҳид бўлган биродарларингиз каби Аллоҳ йўлида шаҳид бўлиш учун Уҳуд жангида кофирларга рўбарў бўлишни орзу қилардингиз. У пайтда ҳали ўлимнинг шарпаси ва шиддати йўқ эди. Мана энди Уҳуд кунида ўша орзуингизни ўз кўзингиз билан кўриб турибсиз.
阿拉伯语经注:
这业中每段经文的优越:
• الابتلاء سُنَّة إلهية يتميز بها المجاهدون الصادقون الصابرون من غيرهم.
Синов юбориш илоҳий қонуниятдир. У орқали содиқ, сабрли мужоҳидлар бошқалардан ажратиб олинади.

• يجب ألا يرتبط الجهاد في سبيل الله والدعوة إليه بأحد من البشر مهما علا قدره ومقامه.
Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ва даъватни ҳар қанча қадри баланд ва мақоми олий бўлмасин, биронта одамга боғламаслик лозим.

• أعمار الناس وآجالهم ثابتة عند الله تعالى، لا يزيدها الحرص على الحياة، ولا ينقصها الإقدام والشجاعة.
Инсонларнинг умрлари ва ажаллари Аллоҳ таолонинг ҳузурида аниқ қилиб қўйилган. Ҳаётга ташналик уни кўпайтирмайди, журъат ва шижоат эса камайтирмайди.

• تختلف مقاصد الناس ونياتهم، فمنهم من يريد ثواب الله، ومنهم من يريد الدنيا، وكلٌّ سيُجازَى على نيَّته وعمله.
Одамларнинг мақсадлари ва ниятлари хилма-хил бўлади. Кимдир Аллоҳнинг савобини истаса, яна кимдир дунё савобини хоҳлайди. Ҳамма нияти ва амалига яраша жазо ёки мукофотини олади.

 
含义的翻译 段: (143) 章: 阿里欧姆拉尼
章节目录 页码
 
《古兰经》译解 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - 译解目录

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

关闭