《古兰经》译解 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - 译解目录


含义的翻译 段: (153) 章: 阿里欧姆拉尼
۞ إِذۡ تُصۡعِدُونَ وَلَا تَلۡوُۥنَ عَلَىٰٓ أَحَدٖ وَٱلرَّسُولُ يَدۡعُوكُمۡ فِيٓ أُخۡرَىٰكُمۡ فَأَثَٰبَكُمۡ غَمَّۢا بِغَمّٖ لِّكَيۡلَا تَحۡزَنُواْ عَلَىٰ مَا فَاتَكُمۡ وَلَا مَآ أَصَٰبَكُمۡۗ وَٱللَّهُ خَبِيرُۢ بِمَا تَعۡمَلُونَ
Эй мўминлар, эслангиз! Уҳуд кунида Пайғамбар алайҳиссаломнинг фармонини бажармаганингиз оқибатида юз берган мағлубиятдан кейин ҳеч нарсага қарамасдан, Пайғамбар алайҳиссаломнинг ортинглардан: "Эй Аллоҳнинг бандалари, менинг ёнимга келинглар, менинг ёнимга келинглар", деган гапига ҳам қулоқ солмасдан, тумтарақай қочдингиз. Натижада Аллоҳ сизларни жазолаб, ғам устига ғам юборди. Олдин ғалаба ва ўлжани қўлдан бой берганингизга сиқилган, алам тортган бўлсангиз, кейинроқ Пайғамбар алайҳиссалом ўлдирилгани ҳақидаги хабардан - мусибатдан эсанкираб қолдингиз. Кейинги мусибат олдинги ғам-аламни унуттириш учун бўлганди. Яъни, Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўлдирилгани ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиққанидан кейин олдинги ғалаба ва ўлжанинг қўлдан бой берилгани кўзга кўринмай қолганди. Аллоҳ қилаётган ишларингиздан хабардордир. Ниятингиз ҳам, амалингиз ҳам У Зотдан заррача яширин эмас.
阿拉伯语经注:
这业中每段经文的优越:
• التحذير من طاعة الكفار والسير في أهوائهم، فعاقبة ذلك الخسران في الدنيا والآخرة.
Кофирларга итоат этиб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашиб кетишнинг оқибати дунёда ҳам, охиратда ҳам зарар кўриш эканидан огоҳлантириляпти.

• إلقاء الرعب في قلوب أعداء الله صورةٌ من صور نصر الله لأوليائه المؤمنين.
Душманлар қалбига қўрқувни солиш, Аллоҳ Ўзининг дўстлари - мўминларга нусрат беришининг бир кўринишидир.

• من أعظم أسباب الهزيمة في المعركة التعلق بالدنيا والطمع في مغانمها، ومخالفة أمر قائد الجيش.
Жангда мағлубиятга олиб борадиган энг катта сабаблардан бири дунёга кўнгил боғлаш, унинг манфаатларига муккадан кетиш ва қўмондоннинг фармонига итоатсизлик этишдир.

• من دلائل فضل الصحابة أن الله يعقب بالمغفرة بعد ذكر خطئهم.
Саҳобаларнинг фазлини кўрсатиб турадиган белгилардан бири шуки, Аллоҳ уларнинг хатоларини эслатиб, ортидан кечиришини ҳам айтиб ўтади.

 
含义的翻译 段: (153) 章: 阿里欧姆拉尼
章节目录 页码
 
《古兰经》译解 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - 译解目录

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

关闭