《古兰经》译解 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - 译解目录


含义的翻译 段: (38) 章: 玛仪戴
وَٱلسَّارِقُ وَٱلسَّارِقَةُ فَٱقۡطَعُوٓاْ أَيۡدِيَهُمَا جَزَآءَۢ بِمَا كَسَبَا نَكَٰلٗا مِّنَ ٱللَّهِۗ وَٱللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٞ
Эй ҳокимлар, ўғри эркакнинг ҳам, ўғри аёлнинг ҳам ўнг қўлларини кесинглар. Бу бировнинг молига ноҳақ тажовуз қилганлари учун жазо ва Аллоҳ тарафидан берилган азоб ҳамда уларнинг ўзларини ҳам, бошқаларни ёмон оқибатдан огоҳлантириш бўлсин. Аллоҳ Азиздирки, ҳеч ким, ҳеч нарса У Зотдан ғолиб бўла олмас ва Ҳакимдирки, ҳар бир тақдирию шариатини ҳикмат билан қилур.
阿拉伯语经注:
这业中每段经文的优越:
• حكمة مشروعية حد السرقة: ردع السارق عن التعدي على أموال الناس، وتخويف من عداه من الوقوع في مثل ما وقع فيه.
Шариатда ўғирлик учун ҳад, жазо тайинланиши остидаги ҳикмат ўғрини бировлар мулкига тажовуз қилишдан қайтариш ва бу ишнинг оқибати жуда аянчли бўлишидан огоҳлантиришдир.

• قَبول توبة السارق ما لم يبلغ السلطان وعليه إعادة ما سرق، فإذا بلغ السلطان وجب الحكم، ولا يسقط بالتوبة.
Ўғрининг иши султонгача етиб бормаган бўлса, тавба қилиб, ўғирланган мулкни эгасига қайтарса кифоя. Аммо иш султонгача етиб борган бўлса, ҳукм ижро этилиши шарт бўлиб қолади. Тавбанинг ўзи кифоя қилмайди.

• يحسن بالداعية إلى الله ألَّا يحمل همًّا وغمًّا بسبب ما يحصل من بعض الناس مِن كُفر ومكر وتآمر؛ لأن الله تعالى يبطل كيد هؤلاء.
Аллоҳга чақираётган даъватчи айрим одамлар тарафидан содир бўлаётган куфр, макр ва ўзига қарши тил бириктирувлардан хафа бўлиб, ғам-ташвишга ботиб юрмагани маъқулроқ. Зеро, Аллоҳ уларнинг макру найрангларини пучга чиқаради.

• حِرص المنافقين على إغاظة المؤمنين بإظهار أعمال الكفر مع ادعائهم الإسلام.
Мунофиқлар гарчи мусулмонликни даъво қилсалар-да, куфрона амалларини кўз-кўз қилиб, мўминларнинг ғашига тегишга ҳарис бўладилар.

 
含义的翻译 段: (38) 章: 玛仪戴
章节目录 页码
 
《古兰经》译解 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - 译解目录

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

关闭