《古兰经》译解 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - 译解目录


含义的翻译 段: (75) 章: 玛仪戴
مَّا ٱلۡمَسِيحُ ٱبۡنُ مَرۡيَمَ إِلَّا رَسُولٞ قَدۡ خَلَتۡ مِن قَبۡلِهِ ٱلرُّسُلُ وَأُمُّهُۥ صِدِّيقَةٞۖ كَانَا يَأۡكُلَانِ ٱلطَّعَامَۗ ٱنظُرۡ كَيۡفَ نُبَيِّنُ لَهُمُ ٱلۡأٓيَٰتِ ثُمَّ ٱنظُرۡ أَنَّىٰ يُؤۡفَكُونَ
Масиҳ Ийсо ибн Марям ҳам бошқа пайғамбарларга ўхшаган бир пайғамбар, холос. Бошқа пайғамбарлар вафот қилганидек, у ҳам вафот қилади. Онаси Марям алайҳассалом эса ҳар доим рост сўзлайдиган ростгўй, сиддиқадир. Ҳар иккиси ҳам таом ейдилар. Таомга муҳтож одамнинг илоҳ бўлиши мумкинми? Эй Пайғамбар алайҳиссалом, уларга Аллоҳнинг ягоналиги ҳақ эканига, уларнинг ҳадларидан ошиб, оятларимизни инкор қилиб, Аллоҳдан бошқани ҳам илоҳ деб билишлари эса ноҳақлик эканига далолат қиладиган оятларни қандай баён қилаёганимизга бир қаранг! Кейин эса Аллоҳнинг якка-ёлғиз эканига далолат қилувчи шунча оятларни кўра-била туриб, уларнинг ҳақдан юз ўгираётганларига бир назар солинг.
阿拉伯语经注:
这业中每段经文的优越:
• بيان كفر النصارى في زعمهم ألوهية المسيح عليه السلام، وبيان بطلانها، والدعوةُ للتوبة منها.
Масиҳ алайҳиссаломни Худо деб билган насронийнинг кофирлиги ва бу даъвоси пучлиги баён қилиниб, бу ишидан тавба қилишга чақириляпти.

• من أدلة بشرية المسيح وأمه: أكلهما للطعام، وفعل ما يترتب عليه.
Масиҳ ва унинг онаси инсон эканига далиллардан бири ҳар иккисининг таом ейиши ва ундан келиб чиқадиган ишларни қилишидир.

• عدم القدرة على كف الضر وإيصال النفع من الأدلة الظاهرة على عدم استحقاق المعبودين من دون الله للألوهية؛ لكونهم عاجزين.
Айрим сохта маъбудларнинг илоҳликка ҳақли эмаслигига очиқ кўриниб турган далиллардан бири шуки, улар фойда ҳам беролмайдилар, зарарни ҳам даф қилолмайдилар. Чунки улар ожизу нотавонлардир.

• النهي عن الغلو وتجاوز الحد في معاملة الصالحين من خلق الله تعالى.
Аллоҳ яратган солиҳ бандаларни эҳтиром қилиш ва уларга баҳо бериш борасида ҳаддан ошишдан қайтариляпти.

 
含义的翻译 段: (75) 章: 玛仪戴
章节目录 页码
 
《古兰经》译解 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - 译解目录

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

关闭