《古兰经》译解 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - 译解目录


含义的翻译 段: (6) 章: 哈舍拉
وَمَآ أَفَآءَ ٱللَّهُ عَلَىٰ رَسُولِهِۦ مِنۡهُمۡ فَمَآ أَوۡجَفۡتُمۡ عَلَيۡهِ مِنۡ خَيۡلٖ وَلَا رِكَابٖ وَلَٰكِنَّ ٱللَّهَ يُسَلِّطُ رُسُلَهُۥ عَلَىٰ مَن يَشَآءُۚ وَٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ
Аллоҳ таоло Пайғамбарига Бану Назирнинг мол-мулкидан берган ўлжага келсак, сизлар бу ўлжа талабида от ҳам, туя ҳам суриб бормадингизлар. Сизларга ҳеч қандай машаққат етмади. Бироқ Аллоҳ таоло пайғамбарларини Ўзи хоҳлаган кимсалардан устун қилади. Дарҳақиқат, Пайғамбар алайҳиссаломни Бану Қурайзадан устун қилди. Уларнинг диёрини Расулуллоҳ жангсиз эгаллади. Аллоҳ ҳамма нарсага Қодирдир. Уни ҳеч нарса ожиз қолдиролмайди.
阿拉伯语经注:
这业中每段经文的优越:
• فعل ما يُظنُّ أنه مفسدة لتحقيق مصلحة عظمى لا يدخل في باب الفساد في الأرض.
Буюк манфаатни рўёбга чиқариш йўлида бузғунчилик аталиб қолиш эҳтимоли бўлган бир ишни қилиш бузғунчилик ҳисобланмайди.

• من محاسن الإسلام مراعاة ذي الحاجة للمال، فَصَرَفَ الفيء لهم دون الأغنياء المكتفين بما عندهم.
Мол-мулкка зориқиб турганларнинг риоясини қилиш Исломнинг гўзалликларидандир. Жангсиз қўлга киритилган ўлжа ўзига тўқ бойларга эмас, муҳтожларга берилди.

• الإيثار منقبة عظيمة من مناقب الإسلام ظهرت في الأنصار أحسن ظهور.
Ийсор – ўзгани ўзидан афзал кўриш Исломнинг энг буюк фахрларидандир. Бу фазилат ансорларда жуда гўзал тарзда намоён бўлган.

 
含义的翻译 段: (6) 章: 哈舍拉
章节目录 页码
 
《古兰经》译解 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - 译解目录

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

关闭