《古兰经》译解 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - 译解目录


含义的翻译 段: (2) 章: 泰拉格
فَإِذَا بَلَغۡنَ أَجَلَهُنَّ فَأَمۡسِكُوهُنَّ بِمَعۡرُوفٍ أَوۡ فَارِقُوهُنَّ بِمَعۡرُوفٖ وَأَشۡهِدُواْ ذَوَيۡ عَدۡلٖ مِّنكُمۡ وَأَقِيمُواْ ٱلشَّهَٰدَةَ لِلَّهِۚ ذَٰلِكُمۡ يُوعَظُ بِهِۦ مَن كَانَ يُؤۡمِنُ بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِۚ وَمَن يَتَّقِ ٱللَّهَ يَجۡعَل لَّهُۥ مَخۡرَجٗا
Муддатлари тугай деб қолганда эса ё яхшилик билан ярашиб олинглар ёки иддалари тугагунига қадар тек қўйиб, яхшилик билан ажрашинглар. Уларнинг ҳуқуқларини поймол қилманглар. Ярашмоқчи бўлганингизда ҳам, ажрашмоқчи бўлганингизда ҳам низони бартараф этиш учун ўзингиздан икки адолатли кишини гувоҳ қилинглар. Гувоҳлар гувоҳликни Аллоҳ учун тўкис бажарсинлар. Бу ҳукмлардан Аллоҳга ва Қиёмат кунига иймон келтирган киши ибрат, насиҳат олади. Чунки насиҳат фақат мўмингагина кор қилади. Ким Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилса, Аллоҳ унга ҳар қандай қийин, танг аҳволдан чиқиб кетиш йўлини кўрсатиб қўяди.
阿拉伯语经注:
这业中每段经文的优越:
• خطاب النبي صلى الله عليه وسلم خطاب لأمته ما لم تثبت له الخصوصية.
Пайғамбар алайҳиссаломга қилинган хитоб, у кишигагина хослиги ўз исботини топмаган бўлса, бутун умматга қилинган хитоб ҳисобланади.

• وجوب السكنى والنفقة للمطلقة الرجعية.
Ражъий талоқ қилинган аёлга яшаш жойини ҳам, бошқа таъминотини ҳам қилиб бериш вожиб.

• النَّدْب إلى الإشهاد حسمًا لمادة الخلاف.
Низони бартараф этиш учун гувоҳлар чақиришга ундаляпти.

• كثرة فوائد التقوى وعظمها.
Тақводан келадиган фойдалар жуда кўп ва улуғ.

 
含义的翻译 段: (2) 章: 泰拉格
章节目录 页码
 
《古兰经》译解 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - 译解目录

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

关闭