《古兰经》译解 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - 译解目录


含义的翻译 段: (62) 章: 艾尔拉夫
أُبَلِّغُكُمۡ رِسَٰلَٰتِ رَبِّي وَأَنصَحُ لَكُمۡ وَأَعۡلَمُ مِنَ ٱللَّهِ مَا لَا تَعۡلَمُونَ
Сизларга Аллоҳ менга ваҳий қилган рисолатни етказаман. Сизларни Аллоҳнинг буйруқларига бўйсуниш ва унинг натижасида келадиган савобга тарғиб қилиш ҳамда Аллоҳнинг тақиқларидан қайтариш ва унинг оқибатида юз берадиган жазодан, азобдан огоҳлантириш билан сизларга фақат эзгуликни соғинаман. Менга Аллоҳ ваҳий йўли билан таълим бергани учун сизлар билмаган нарсаларни биламан.
阿拉伯语经注:
这业中每段经文的优越:
• الأرض الطيبة مثال للقلوب الطيبة حين ينزل عليها الوحي الذي هو مادة الحياة، وكما أن الغيث مادة الحياة، فإن القلوب الطيبة حين يجيئها الوحي، تقبله وتعلمه وتنبت بحسب طيب أصلها، وحسن عنصرها، والعكس.
Мусаффо қалблар унумдор ерга ўхшайди. Осмондан тушган ёмғир унумдор ерга ҳаёт бахш этса, самодан инган ваҳий тоза, беғубор қалбни яшнатади. Чунки бундай қалб ваҳийни қучоқ очиб кутиб олади, ундан ўрганади ва ўрганганига тўла амал қилади. Бунинг акси ўлароқ, шўр босган ердан бирон экиннинг униб чиқиши даргумон бўлганидек, қорайиб, занг босган қалбга ҳам ваҳийнинг таъсир қилиши даргумон.

• الأنبياء والمرسلون يشفقون على الخلق أعظم من شفقة آبائهم وأمهاتهم.
Пайғамбарлар одамларга ўз ота-оналаридан ҳам меҳрибонроқдирлар.

• من سُنَّة الله إرسال كل رسول من قومه وبلسانهم؛ تأليفًا لقلوب الذين لم تفسد فطرتهم، وتيسيرًا على البشر.
Ҳар бир қавмга ўша қавмнинг ўзидан чиққан ва ўша қавмнинг тилида гапирадиган пайғамбарнинг келиши Аллоҳнинг қонуниятидир. Токи, самовий ваҳийни қабул қилиш қулайлашиб, ҳали табиати бузилмаган зотларнинг қалблари унга ошно бўлсин.

• من أعظم السفهاء من قابل الحق بالرد والإنكار، وتكبر عن الانقياد للعلماء والنصحاء، وانقاد قلبه وقالبه لكل شيطان مريد.
Ҳақни инкор қилиб, ўзини катта олиш ва мутакаббирлик билан олимларга ва бошқа насиҳатгўйларга бўйсунишдан бош тортиб, даргоҳи илоҳиядан қувилган шайтоннинг этагидан тутганлар ҳақиқий ақлсизлардир.

 
含义的翻译 段: (62) 章: 艾尔拉夫
章节目录 页码
 
《古兰经》译解 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - 译解目录

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

关闭