《古兰经》译解 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - 译解目录


含义的翻译 段: (74) 章: 艾尔拉夫
وَٱذۡكُرُوٓاْ إِذۡ جَعَلَكُمۡ خُلَفَآءَ مِنۢ بَعۡدِ عَادٖ وَبَوَّأَكُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ تَتَّخِذُونَ مِن سُهُولِهَا قُصُورٗا وَتَنۡحِتُونَ ٱلۡجِبَالَ بُيُوتٗاۖ فَٱذۡكُرُوٓاْ ءَالَآءَ ٱللَّهِ وَلَا تَعۡثَوۡاْ فِي ٱلۡأَرۡضِ مُفۡسِدِينَ
Аллоҳнинг сизларга ато этган неъматини эслангиз. Од қавми куфру ёлғонга чиқариш каби жиноятлари туфайли ҳалокатга учраганларидан кейин заминни сизларга маскан қилиб берди. Сизлар унда умргузаронлик қилдингиз, мурод-мақсадларингизга етдингиз. Уй қуриш учун тоғлардан харсанг тошларни кесиб олиб, текис ерларда қасрлар қурдингиз. Аллоҳнинг неъматларини эслангиз. Зора У Зотга шукр қилсангиз. Ер юзида бузғунчилик қилмангиз, яъни, Аллоҳга куфр келтириш ва гуноҳлар содир этиш каби жиноятлардан тийилингиз.
阿拉伯语经注:
这业中每段经文的优越:
• الاستكبار يتولد غالبًا من كثرة المال والجاه، وقلة المال والجاه تحمل على الإيمان والتصديق والانقياد غالبًا.
Мутакаббирлик кўпинча мол-давлат ва обрў-эътибордан туғилади. Мол-давлати ва мартабаси оз инсонлар эса рисолатни тасдиқ этиб, унга иймон келтиришга шошиладилар.

• جواز البناء الرفيع كالقصور ونحوها؛ لأن من آثار النعمة: البناء الحسن مع شكر المنعم.
Баланд қасрлар қуриш жоиз. Зеро, неъмат ато этган Зотга шукр қилиш билан гўзал бинолар қуриш неъмат нишоналаридандир.

• الغالب في دعوة الأنبياء أن يبادر الضعفاء والفقراء إلى الإصغاء لكلمة الحق التي جاؤوا بها، وأما السادة والزعماء فيتمردون ويستعلون عليها.
Пайғамбарларнинг даъватларига кўп ҳолларда бечораҳоллар ва камбағаллар қулоқ солганлар. Улуғлар ва раҳбарлар эса ўзларини катта олиб, қаршилик кўрсатганлар.

• قد يعم عذاب الله المجتمع كله إذا كثر فيه الخَبَث، وعُدم فيه الإنكار.
Бузуқлик кўпайиб, ундан қайтарадиган одам бўлмаса, Аллоҳнинг азоби ҳаммага баробар келади.

 
含义的翻译 段: (74) 章: 艾尔拉夫
章节目录 页码
 
《古兰经》译解 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - 译解目录

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

关闭