《古兰经》译解 - 乌兹别克文翻译 - 拉瓦德翻译中心 * - 译解目录

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

含义的翻译 章: 奈智姆   段:

Нажм сураси

وَٱلنَّجۡمِ إِذَا هَوَىٰ
Ботаётган юлдузга қасам.
阿拉伯语经注:
مَا ضَلَّ صَاحِبُكُمۡ وَمَا غَوَىٰ
Соҳибингиз адашмади, йўлдан ҳам озмади.
阿拉伯语经注:
وَمَا يَنطِقُ عَنِ ٱلۡهَوَىٰٓ
Ҳаводан гапирмайди.
阿拉伯语经注:
إِنۡ هُوَ إِلَّا وَحۡيٞ يُوحَىٰ
У ваҳий қилинган ваҳийдан бошқа нарса эмас.
阿拉伯语经注:
عَلَّمَهُۥ شَدِيدُ ٱلۡقُوَىٰ
Буни унга бир ўта кучли зот (Жаброил алайҳиссалом) ўргатган.
阿拉伯语经注:
ذُو مِرَّةٖ فَٱسۡتَوَىٰ
Қудрат эгаси. Бас, (Жаброил алайҳиссалом) тик турди.
阿拉伯语经注:
وَهُوَ بِٱلۡأُفُقِ ٱلۡأَعۡلَىٰ
Ҳолбуки, у буюк уфқда эди.
阿拉伯语经注:
ثُمَّ دَنَا فَتَدَلَّىٰ
Кейин яқинлашиб, пастлади.
阿拉伯语经注:
فَكَانَ قَابَ قَوۡسَيۡنِ أَوۡ أَدۡنَىٰ
Бас, икки камон оралиғида ё янада яқинроқ бўлди.
阿拉伯语经注:
فَأَوۡحَىٰٓ إِلَىٰ عَبۡدِهِۦ مَآ أَوۡحَىٰ
Унинг бандасига ваҳий қилган нарсасини олиб келди.
阿拉伯语经注:
مَا كَذَبَ ٱلۡفُؤَادُ مَا رَأَىٰٓ
Қалби кўрган нарсасини ёлғон демади.
阿拉伯语经注:
أَفَتُمَٰرُونَهُۥ عَلَىٰ مَا يَرَىٰ
У билан у кўрган нарса ҳақида тортишасизларми?
阿拉伯语经注:
وَلَقَدۡ رَءَاهُ نَزۡلَةً أُخۡرَىٰ
Дарҳақиқат, уни иккинчи марта кўрди.
阿拉伯语经注:
عِندَ سِدۡرَةِ ٱلۡمُنتَهَىٰ
Энг четдаги Нилуфар ёнида.
阿拉伯语经注:
عِندَهَا جَنَّةُ ٱلۡمَأۡوَىٰٓ
Жаннати маъво унинг ёнидадир.
阿拉伯语经注:
إِذۡ يَغۡشَى ٱلسِّدۡرَةَ مَا يَغۡشَىٰ
Ўшанда Нилуфарни ўраган нарса ўраб олганди.
阿拉伯语经注:
مَا زَاغَ ٱلۡبَصَرُ وَمَا طَغَىٰ
Кўзи оғмади. Ҳаддидан ҳам ошмади.
阿拉伯语经注:
لَقَدۡ رَأَىٰ مِنۡ ءَايَٰتِ رَبِّهِ ٱلۡكُبۡرَىٰٓ
Дарҳақиқат, у Парвардигорининг буюк оятларидан айримларини кўрди.
阿拉伯语经注:
أَفَرَءَيۡتُمُ ٱللَّٰتَ وَٱلۡعُزَّىٰ
Лот ва Уззо ҳақида ўйлаб кўрдингларми?
阿拉伯语经注:
وَمَنَوٰةَ ٱلثَّالِثَةَ ٱلۡأُخۡرَىٰٓ
Бошқа учинчиси Манот ҳақида?
阿拉伯语经注:
أَلَكُمُ ٱلذَّكَرُ وَلَهُ ٱلۡأُنثَىٰ
Сизларга эркагу, У Зотга аёлми?
阿拉伯语经注:
تِلۡكَ إِذٗا قِسۡمَةٞ ضِيزَىٰٓ
У ҳолда бу адолатсиз тақсим-ку?!
阿拉伯语经注:
إِنۡ هِيَ إِلَّآ أَسۡمَآءٞ سَمَّيۡتُمُوهَآ أَنتُمۡ وَءَابَآؤُكُم مَّآ أَنزَلَ ٱللَّهُ بِهَا مِن سُلۡطَٰنٍۚ إِن يَتَّبِعُونَ إِلَّا ٱلظَّنَّ وَمَا تَهۡوَى ٱلۡأَنفُسُۖ وَلَقَدۡ جَآءَهُم مِّن رَّبِّهِمُ ٱلۡهُدَىٰٓ
Улар ўзларингиз ва ота-боболарингиз қўйиб олган номлар, холос. Аллоҳ улар ҳақида бирон ҳужжат нозил қилмаган. Улар фақат гумонга ва ҳавойи нафсларигагина эргашмоқдалар. Ҳолбуки, уларга Парвардигорлари тарафидан ҳидоят келиб турибди-ку!
阿拉伯语经注:
أَمۡ لِلۡإِنسَٰنِ مَا تَمَنَّىٰ
Ёки инсон учун ўзи орзу қилган нарса бўлаверадими?
阿拉伯语经注:
فَلِلَّهِ ٱلۡأٓخِرَةُ وَٱلۡأُولَىٰ
Бас, охират ҳам, дунё ҳам ёлғиз Аллоҳникидир.
阿拉伯语经注:
۞ وَكَم مِّن مَّلَكٖ فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ لَا تُغۡنِي شَفَٰعَتُهُمۡ شَيۡـًٔا إِلَّا مِنۢ بَعۡدِ أَن يَأۡذَنَ ٱللَّهُ لِمَن يَشَآءُ وَيَرۡضَىٰٓ
Самоларда қанча фаришталар борки, уларнинг шафоатлари бирон фойда бермайди. Аллоҳ Ўзи истаган ва рози бўлган кимсаларга изн бергани бундан мустасно.
阿拉伯语经注:
إِنَّ ٱلَّذِينَ لَا يُؤۡمِنُونَ بِٱلۡأٓخِرَةِ لَيُسَمُّونَ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةَ تَسۡمِيَةَ ٱلۡأُنثَىٰ
Охиратга иймон келтирмаганлар фаришталарни аёллар номланишидек номлайдилар.
阿拉伯语经注:
وَمَا لَهُم بِهِۦ مِنۡ عِلۡمٍۖ إِن يَتَّبِعُونَ إِلَّا ٱلظَّنَّۖ وَإِنَّ ٱلظَّنَّ لَا يُغۡنِي مِنَ ٱلۡحَقِّ شَيۡـٔٗا
Уларда бу ҳақда ҳеч қандай илм йўқ. Улар фақат гумонга эргашадилар. Гумон эса ҳақдан бирон нарсанинг ўрнини боса олмайди.
阿拉伯语经注:
فَأَعۡرِضۡ عَن مَّن تَوَلَّىٰ عَن ذِكۡرِنَا وَلَمۡ يُرِدۡ إِلَّا ٱلۡحَيَوٰةَ ٱلدُّنۡيَا
Бизни эслашдан бош тортиб, фақат дунё ҳаётинигина истайдиган кимсадан юз ўгиринг.
阿拉伯语经注:
ذَٰلِكَ مَبۡلَغُهُم مِّنَ ٱلۡعِلۡمِۚ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعۡلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِۦ وَهُوَ أَعۡلَمُ بِمَنِ ٱهۡتَدَىٰ
Уларнинг илмдан етиб борган жойлари мана шу. Албатта, Парвардигорингиз Ўзининг йўлидан адашиб кетган кимсани яхши билгувчидир. У Зот ҳидоят топган кимсани ҳам яхши билгувчидир.
阿拉伯语经注:
وَلِلَّهِ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِ لِيَجۡزِيَ ٱلَّذِينَ أَسَٰٓـُٔواْ بِمَا عَمِلُواْ وَيَجۡزِيَ ٱلَّذِينَ أَحۡسَنُواْ بِٱلۡحُسۡنَى
Самолардаги нарсалар ҳам, заминдаги нарсалар ҳам Аллоҳникидир. У Зот ёмонлик қилганларнинг жазосини бергай, яхшилик қилганларнинг эса мукофотини бергай.
阿拉伯语经注:
ٱلَّذِينَ يَجۡتَنِبُونَ كَبَٰٓئِرَ ٱلۡإِثۡمِ وَٱلۡفَوَٰحِشَ إِلَّا ٱللَّمَمَۚ إِنَّ رَبَّكَ وَٰسِعُ ٱلۡمَغۡفِرَةِۚ هُوَ أَعۡلَمُ بِكُمۡ إِذۡ أَنشَأَكُم مِّنَ ٱلۡأَرۡضِ وَإِذۡ أَنتُمۡ أَجِنَّةٞ فِي بُطُونِ أُمَّهَٰتِكُمۡۖ فَلَا تُزَكُّوٓاْ أَنفُسَكُمۡۖ هُوَ أَعۡلَمُ بِمَنِ ٱتَّقَىٰٓ
Улар шундай зотларки, катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан четланадилар. Кичик хатолар бундан мустасно. Албатта, Парвардигорингиз мағфирати кенг Зотдир. У Зот сизларни яхшироқ билгувчидир. Сизларни ердан пайдо қилган пайтида ҳам. Сизлар оналарингизнинг қорнида ҳомила бўлиб турганингизда ҳам. Шундай экан, ўзларингизни оқламай қўя қолинглар. У Зот ким тақво қилганини жуда яхши билгувчидир.
阿拉伯语经注:
أَفَرَءَيۡتَ ٱلَّذِي تَوَلَّىٰ
(Ислом динидан) юз ўгирган кимсани кўрдингизми?
阿拉伯语经注:
وَأَعۡطَىٰ قَلِيلٗا وَأَكۡدَىٰٓ
У озгина берди ва тўхтади.
阿拉伯语经注:
أَعِندَهُۥ عِلۡمُ ٱلۡغَيۡبِ فَهُوَ يَرَىٰٓ
Ғайб илми унинг ҳузурида бўлиб, кўриб турган эканми?
阿拉伯语经注:
أَمۡ لَمۡ يُنَبَّأۡ بِمَا فِي صُحُفِ مُوسَىٰ
Ёки Мусонинг саҳифаларидаги нарсалар ҳақида унга хабар берилмаганми?
阿拉伯语经注:
وَإِبۡرَٰهِيمَ ٱلَّذِي وَفَّىٰٓ
Ва вафо қилган Иброҳимнинг (саҳифалари ҳақида хабар берилмаганми)?
阿拉伯语经注:
أَلَّا تَزِرُ وَازِرَةٞ وِزۡرَ أُخۡرَىٰ
Ҳеч бир кўтарувчи бошқанинг юкини кўтармас.
阿拉伯语经注:
وَأَن لَّيۡسَ لِلۡإِنسَٰنِ إِلَّا مَا سَعَىٰ
Инсон учун ўзи ҳаракат қилганидан бошқа нарса бўлмайди.
阿拉伯语经注:
وَأَنَّ سَعۡيَهُۥ سَوۡفَ يُرَىٰ
Унинг ҳаракати яқинда кўрилади.
阿拉伯语经注:
ثُمَّ يُجۡزَىٰهُ ٱلۡجَزَآءَ ٱلۡأَوۡفَىٰ
Кейин жазо ёки мукофоти тўла берилади.
阿拉伯语经注:
وَأَنَّ إِلَىٰ رَبِّكَ ٱلۡمُنتَهَىٰ
Дарҳақиқат, интиҳо жойи Парвардигорингизгадир.
阿拉伯语经注:
وَأَنَّهُۥ هُوَ أَضۡحَكَ وَأَبۡكَىٰ
Албатта, кулдирадиган ҳам, йиғлатадиган ҳам Унинг Ўзидир.
阿拉伯语经注:
وَأَنَّهُۥ هُوَ أَمَاتَ وَأَحۡيَا
Ўлдирадиган ҳам, тирилтирадиган ҳам Унинг Ўзидир.
阿拉伯语经注:
وَأَنَّهُۥ خَلَقَ ٱلزَّوۡجَيۡنِ ٱلذَّكَرَ وَٱلۡأُنثَىٰ
Дарҳақиқат, У Зот жуфтликни - эркак ва аёлни яратди.
阿拉伯语经注:
مِن نُّطۡفَةٍ إِذَا تُمۡنَىٰ
Отилиб чиққан нутфадан.
阿拉伯语经注:
وَأَنَّ عَلَيۡهِ ٱلنَّشۡأَةَ ٱلۡأُخۡرَىٰ
Кейинги пайдо қилиш ҳам Унинг зиммасидадир.
阿拉伯语经注:
وَأَنَّهُۥ هُوَ أَغۡنَىٰ وَأَقۡنَىٰ
Албатта, беҳожат қилган ҳам, бадавлат қилган ҳам Унинг Ўзидир.
阿拉伯语经注:
وَأَنَّهُۥ هُوَ رَبُّ ٱلشِّعۡرَىٰ
Шеъро (ёритадиган юлдуз)нинг Парвардигори ҳам Унинг Ўзидир.
阿拉伯语经注:
وَأَنَّهُۥٓ أَهۡلَكَ عَادًا ٱلۡأُولَىٰ
Албатта, у дастлабки Одни ҳалок этди.
阿拉伯语经注:
وَثَمُودَاْ فَمَآ أَبۡقَىٰ
Самудни ҳам қолдирмади.
阿拉伯语经注:
وَقَوۡمَ نُوحٖ مِّن قَبۡلُۖ إِنَّهُمۡ كَانُواْ هُمۡ أَظۡلَمَ وَأَطۡغَىٰ
Ундан олдин Нуҳ қавмини ҳам. Албатта, улар золим ва ҳаддан ошган кимсалар эдилар.
阿拉伯语经注:
وَٱلۡمُؤۡتَفِكَةَ أَهۡوَىٰ
Тўнтарилганни қулатган ҳам.
阿拉伯语经注:
فَغَشَّىٰهَا مَا غَشَّىٰ
Бас, уни ўраган нарса ўраб олди.
阿拉伯语经注:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكَ تَتَمَارَىٰ
Бас, Парвардигорингнинг қайси оятларига шак келтирасан?
阿拉伯语经注:
هَٰذَا نَذِيرٞ مِّنَ ٱلنُّذُرِ ٱلۡأُولَىٰٓ
Бу олдинги огоҳлантирувчилардан бир огоҳлантирувчидир.
阿拉伯语经注:
أَزِفَتِ ٱلۡأٓزِفَةُ
Яқинлашувчи яқинлашди.
阿拉伯语经注:
لَيۡسَ لَهَا مِن دُونِ ٱللَّهِ كَاشِفَةٌ
Уни Аллоҳдан бошқа кашф этгувчи йўқдир.
阿拉伯语经注:
أَفَمِنۡ هَٰذَا ٱلۡحَدِيثِ تَعۡجَبُونَ
Мана шу гапдан ажабланасизларми?
阿拉伯语经注:
وَتَضۡحَكُونَ وَلَا تَبۡكُونَ
Йиғламасдан, куласизларми?
阿拉伯语经注:
وَأَنتُمۡ سَٰمِدُونَ
Бепарво бўлиб-а?
阿拉伯语经注:
فَٱسۡجُدُواْۤ لِلَّهِۤ وَٱعۡبُدُواْ۩
Бас, Аллоҳга сажда қилинглар ва ибодат қилинглар.
阿拉伯语经注:
 
含义的翻译 章: 奈智姆
章节目录 页码
 
《古兰经》译解 - 乌兹别克文翻译 - 拉瓦德翻译中心 - 译解目录

古兰经乌兹别克文译解,拉瓦德翻译中心与伊斯兰之家合作翻译 islamhouse.com

关闭