《古兰经》译解 - 乌兹别克文翻译 - 拉瓦德翻译中心 * - 译解目录

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

含义的翻译 章: 努哈   段:

Нуҳ сураси

إِنَّآ أَرۡسَلۡنَا نُوحًا إِلَىٰ قَوۡمِهِۦٓ أَنۡ أَنذِرۡ قَوۡمَكَ مِن قَبۡلِ أَن يَأۡتِيَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٞ
Биз Нуҳни: «Қавмингни уларга аламли азоб келишидан аввал огоҳлантиргин», деб ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик.
阿拉伯语经注:
قَالَ يَٰقَوۡمِ إِنِّي لَكُمۡ نَذِيرٞ مُّبِينٌ
Деди: «Эй қавмим, албатта, мен сиз учун очиқ огоҳлантирувчидирман.
阿拉伯语经注:
أَنِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ وَٱتَّقُوهُ وَأَطِيعُونِ
Аллоҳга ибодат қилинглар, У Зотдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар.
阿拉伯语经注:
يَغۡفِرۡ لَكُم مِّن ذُنُوبِكُمۡ وَيُؤَخِّرۡكُمۡ إِلَىٰٓ أَجَلٖ مُّسَمًّىۚ إِنَّ أَجَلَ ٱللَّهِ إِذَا جَآءَ لَا يُؤَخَّرُۚ لَوۡ كُنتُمۡ تَعۡلَمُونَ
Гуноҳларингизни мағфират қилур ва сизларни белгиланган муддатгача тирик қолдирур. Агар биладиган бўлсангизлар, Аллоҳнинг муддати келган вақтида асло кечиктирилмас».
阿拉伯语经注:
قَالَ رَبِّ إِنِّي دَعَوۡتُ قَوۡمِي لَيۡلٗا وَنَهَارٗا
Деди: «Парвардигорим, мен қавмимни кечаю кундуз даъват қилдим.
阿拉伯语经注:
فَلَمۡ يَزِدۡهُمۡ دُعَآءِيٓ إِلَّا فِرَارٗا
Менинг даъватим уларга фақат қочишни зиёда қилди, холос.
阿拉伯语经注:
وَإِنِّي كُلَّمَا دَعَوۡتُهُمۡ لِتَغۡفِرَ لَهُمۡ جَعَلُوٓاْ أَصَٰبِعَهُمۡ فِيٓ ءَاذَانِهِمۡ وَٱسۡتَغۡشَوۡاْ ثِيَابَهُمۡ وَأَصَرُّواْ وَٱسۡتَكۡبَرُواْ ٱسۡتِكۡبَارٗا
Мен қачон уларни Сенинг мағфиратингга даъват қилсам, улар бармоқларини қулоқларига тиқиб, кийимларини ўраб-чирмаб олдилар ва оёқ тираб турдилар ҳамда мутакаббирлик қилдилар.
阿拉伯语经注:
ثُمَّ إِنِّي دَعَوۡتُهُمۡ جِهَارٗا
Кейин мен уларни ошкора даъват этдим.
阿拉伯语经注:
ثُمَّ إِنِّيٓ أَعۡلَنتُ لَهُمۡ وَأَسۡرَرۡتُ لَهُمۡ إِسۡرَارٗا
Кейин даъватимни очиқ эълон ҳам қилдим, пинҳона ҳам айтдим».
阿拉伯语经注:
فَقُلۡتُ ٱسۡتَغۡفِرُواْ رَبَّكُمۡ إِنَّهُۥ كَانَ غَفَّارٗا
Дедим: «Парвардигорингиздан мағфират сўранглар, албатта, У ўта Мағфиратли бўлган Зотдир.
阿拉伯语经注:
يُرۡسِلِ ٱلسَّمَآءَ عَلَيۡكُم مِّدۡرَارٗا
У Зот осмондан устингизга кетма-кет ёмғир ёғдиради.
阿拉伯语经注:
وَيُمۡدِدۡكُم بِأَمۡوَٰلٖ وَبَنِينَ وَيَجۡعَل لَّكُمۡ جَنَّٰتٖ وَيَجۡعَل لَّكُمۡ أَنۡهَٰرٗا
Сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад беради ҳамда сизларга боғу бўстонлар қилиб беради ва сизларга оқар дарёлар қилиб беради.
阿拉伯语经注:
مَّا لَكُمۡ لَا تَرۡجُونَ لِلَّهِ وَقَارٗا
Сизларга нима бўлдики, Аллоҳнинг буюклигидан ҳайиқмайсизлар?
阿拉伯语经注:
وَقَدۡ خَلَقَكُمۡ أَطۡوَارًا
Ҳолбуки, У Зот сизларни босқичма-босқич яратди-ку!
阿拉伯语经注:
أَلَمۡ تَرَوۡاْ كَيۡفَ خَلَقَ ٱللَّهُ سَبۡعَ سَمَٰوَٰتٖ طِبَاقٗا
Кўрмадингизмики, Аллоҳ таоло етти осмонни қандай устма-уст қилиб яратди?!
阿拉伯语经注:
وَجَعَلَ ٱلۡقَمَرَ فِيهِنَّ نُورٗا وَجَعَلَ ٱلشَّمۡسَ سِرَاجٗا
Улар орасидаги ойни нур, қуёшни эса чироқ айлади.
阿拉伯语经注:
وَٱللَّهُ أَنۢبَتَكُم مِّنَ ٱلۡأَرۡضِ نَبَاتٗا
Аллоҳ сизларни ердан ундириб чиқарди.
阿拉伯语经注:
ثُمَّ يُعِيدُكُمۡ فِيهَا وَيُخۡرِجُكُمۡ إِخۡرَاجٗا
Кейин сизларни унга қайтаради ва яна чиқариб олади.
阿拉伯语经注:
وَٱللَّهُ جَعَلَ لَكُمُ ٱلۡأَرۡضَ بِسَاطٗا
Аллоҳ сизларга ерни гиламдек тўшаб қўйди.
阿拉伯语经注:
لِّتَسۡلُكُواْ مِنۡهَا سُبُلٗا فِجَاجٗا
Ундаги кенг йўлларда юришларингиз учун».
阿拉伯语经注:
قَالَ نُوحٞ رَّبِّ إِنَّهُمۡ عَصَوۡنِي وَٱتَّبَعُواْ مَن لَّمۡ يَزِدۡهُ مَالُهُۥ وَوَلَدُهُۥٓ إِلَّا خَسَارٗا
Нуҳ деди: «Парвардигорим, дарҳақиқат, улар менга итоатсизлик қилиб, мол-дунёси ва бола-чақаси ўзига фақат зиённи зиёда қилган кимсаларга эргашиб кетдилар».
阿拉伯语经注:
وَمَكَرُواْ مَكۡرٗا كُبَّارٗا
Жуда катта макр қилдилар.
阿拉伯语经注:
وَقَالُواْ لَا تَذَرُنَّ ءَالِهَتَكُمۡ وَلَا تَذَرُنَّ وَدّٗا وَلَا سُوَاعٗا وَلَا يَغُوثَ وَيَعُوقَ وَنَسۡرٗا
Дедилар: «Сизлар ҳаргиз ўз худоларингизни тарк қилманглар! Вадни ҳам, Сувоъни ҳам, Яғусни ҳам, Яуқ ва Насрни ҳам ҳаргиз тарк қилманглар!»
阿拉伯语经注:
وَقَدۡ أَضَلُّواْ كَثِيرٗاۖ وَلَا تَزِدِ ٱلظَّٰلِمِينَ إِلَّا ضَلَٰلٗا
«Дарҳақиқат, улар кўпларни адаштирди. Бу золимларга залолатдан бошқани зиёда қилма».
阿拉伯语经注:
مِّمَّا خَطِيٓـَٰٔتِهِمۡ أُغۡرِقُواْ فَأُدۡخِلُواْ نَارٗا فَلَمۡ يَجِدُواْ لَهُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ أَنصَارٗا
Улар хатолари туфайли ғарқ қилиниб, дўзахга киритилдилар. Бас, ўзларига Аллоҳдан ўзга ёрдамчи топа олмадилар.
阿拉伯语经注:
وَقَالَ نُوحٞ رَّبِّ لَا تَذَرۡ عَلَى ٱلۡأَرۡضِ مِنَ ٱلۡكَٰفِرِينَ دَيَّارًا
Нуҳ деди: «Парвардигорим, ер юзида кофирлардан биронта қимирлаган тирик жонни қолдирма».
阿拉伯语经注:
إِنَّكَ إِن تَذَرۡهُمۡ يُضِلُّواْ عِبَادَكَ وَلَا يَلِدُوٓاْ إِلَّا فَاجِرٗا كَفَّارٗا
Сен уларни қолдирсанг, улар бандаларингни йўлдан оздирадилар ва фақат нонкўр, нопокларни туғиб-кўпайтирадилар.
阿拉伯语经注:
رَّبِّ ٱغۡفِرۡ لِي وَلِوَٰلِدَيَّ وَلِمَن دَخَلَ بَيۡتِيَ مُؤۡمِنٗا وَلِلۡمُؤۡمِنِينَ وَٱلۡمُؤۡمِنَٰتِۖ وَلَا تَزِدِ ٱلظَّٰلِمِينَ إِلَّا تَبَارَۢا
"Парвардигорим, Ўзинг мени, ота-онамни, менинг уйимга мўмин бўлиб кирганларни ва барча мўмину мўминаларни мағфират этгин, золимларга эса фақат ҳалокатни зиёда қилгин!"
阿拉伯语经注:
 
含义的翻译 章: 努哈
章节目录 页码
 
《古兰经》译解 - 乌兹别克文翻译 - 拉瓦德翻译中心 - 译解目录

古兰经乌兹别克文译解,拉瓦德翻译中心与伊斯兰之家合作翻译 islamhouse.com

关闭