《古兰经》译解 - 乌兹别克语翻译 - 穆罕默德·萨迪格。 * - 译解目录


含义的翻译 段: (18) 章: 穆米尼奈
وَأَنزَلۡنَا مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءَۢ بِقَدَرٖ فَأَسۡكَنَّٰهُ فِي ٱلۡأَرۡضِۖ وَإِنَّا عَلَىٰ ذَهَابِۭ بِهِۦ لَقَٰدِرُونَ
Биз осмондан ўлчов ила сув тушириб, уни ерга жойлаштирдик. Албатта, Биз уни кетказишга ҳам қодирдирмиз.
(Осмондан ўлчов ила сув тушириб, уни ерда қарорлаштириш ҳам Аллоҳ таолонинг ишидир. Ким керакли миқдорда осмондан сув тушира олади? Ердаги ҳамма сув осмондан ўлчов билан тушгандир. Ортиқча ҳам эмас, кам ҳам эмас. Шунинг ўзини ибрат назари билан ўйлаган одам иймонга келиши керак. Сувни келтирган зот кетказа олмасмиди? Аллоҳ таоло сувни кетказишига далил сифатида баъзан маълум жойларни сувдан бебаҳра қилиб қўяди. Ўша ерда қурғоқчилик бўлиб, ҳамма нарса ҳалокатга юз тутади. Ана шу қурғоқчилик ҳодисалари ҳам Аллоҳ таолонинг қудратига далолат қилади. Улар ҳам одамларни иймонга чақирадиган ибратли нарсалардир.)
阿拉伯语经注:
 
含义的翻译 段: (18) 章: 穆米尼奈
章节目录 页码
 
《古兰经》译解 - 乌兹别克语翻译 - 穆罕默德·萨迪格。 - 译解目录

古兰经乌兹别克语译解,穆罕默德·萨迪格·穆罕默德·优素福翻译。伊历1430年出版发行。拉瓦德翻译中心进行了校对。提供翻译原文,以便发表意见,评估和不断改进。

关闭