કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - ઉઝબેક ભાષાતર - રવાદ ભાષાતર સેન્ટર * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

શબ્દોનું ભાષાંતર સૂરહ: અર્ રહમાન   આયત:

ар-Раҳмон сураси

ٱلرَّحۡمَٰنُ
Меҳрибон.
અરબી તફસીરો:
عَلَّمَ ٱلۡقُرۡءَانَ
Қуръонни ўргатди.
અરબી તફસીરો:
خَلَقَ ٱلۡإِنسَٰنَ
Инсонни яратди.
અરબી તફસીરો:
عَلَّمَهُ ٱلۡبَيَانَ
Унга баённи ўргатди.
અરબી તફસીરો:
ٱلشَّمۡسُ وَٱلۡقَمَرُ بِحُسۡبَانٖ
Қуёш ҳам, ой ҳам ҳисоб биландир.
અરબી તફસીરો:
وَٱلنَّجۡمُ وَٱلشَّجَرُ يَسۡجُدَانِ
Ўт-ўлан ҳам, дов-дарахт ҳам сажда қилурлар.
અરબી તફસીરો:
وَٱلسَّمَآءَ رَفَعَهَا وَوَضَعَ ٱلۡمِيزَانَ
Самони баланд кўтарди ва мезонни ўрнатди.
અરબી તફસીરો:
أَلَّا تَطۡغَوۡاْ فِي ٱلۡمِيزَانِ
Тош-тарозида ҳаддан ошмаслигингиз учун.
અરબી તફસીરો:
وَأَقِيمُواْ ٱلۡوَزۡنَ بِٱلۡقِسۡطِ وَلَا تُخۡسِرُواْ ٱلۡمِيزَانَ
Адолат билан тортинглар ва тарозидан уриб қолманглар.
અરબી તફસીરો:
وَٱلۡأَرۡضَ وَضَعَهَا لِلۡأَنَامِ
Заминни махлуқотлар учун қўйди.
અરબી તફસીરો:
فِيهَا فَٰكِهَةٞ وَٱلنَّخۡلُ ذَاتُ ٱلۡأَكۡمَامِ
Унда мевалар ва гулкосали хурмолар бор.
અરબી તફસીરો:
وَٱلۡحَبُّ ذُو ٱلۡعَصۡفِ وَٱلرَّيۡحَانُ
Ҳамда сомонли донлар ва райҳонлар бор.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
خَلَقَ ٱلۡإِنسَٰنَ مِن صَلۡصَٰلٖ كَٱلۡفَخَّارِ
Инсонни сопол каби қуриган лойдан яратди.
અરબી તફસીરો:
وَخَلَقَ ٱلۡجَآنَّ مِن مَّارِجٖ مِّن نَّارٖ
Жинларни эса оловдан яратди.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
رَبُّ ٱلۡمَشۡرِقَيۡنِ وَرَبُّ ٱلۡمَغۡرِبَيۡنِ
Икки машриқ Парвардигори ва икки мағриб Парвардигори.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
مَرَجَ ٱلۡبَحۡرَيۡنِ يَلۡتَقِيَانِ
Денгиз-дарёни бир-бирлари билан учрашадиган қилиб аралаштирди.
અરબી તફસીરો:
بَيۡنَهُمَا بَرۡزَخٞ لَّا يَبۡغِيَانِ
Ўрталарида бир тўсиқ бўлиб, ундан ўтолмаслар.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
يَخۡرُجُ مِنۡهُمَا ٱللُّؤۡلُؤُ وَٱلۡمَرۡجَانُ
Иккисидан дуру маржонлар чиқар.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
وَلَهُ ٱلۡجَوَارِ ٱلۡمُنشَـَٔاتُ فِي ٱلۡبَحۡرِ كَٱلۡأَعۡلَٰمِ
Денгиздаги тоғлар каби юрувчи қурилмалар ҳам Уникидир.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
كُلُّ مَنۡ عَلَيۡهَا فَانٖ
Унинг устидаги ҳамма фонийдир.
અરબી તફસીરો:
وَيَبۡقَىٰ وَجۡهُ رَبِّكَ ذُو ٱلۡجَلَٰلِ وَٱلۡإِكۡرَامِ
Буюклик ва фазлу карам соҳиби Парвардигорингизнинг Юзигина боқий қолур.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
يَسۡـَٔلُهُۥ مَن فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ كُلَّ يَوۡمٍ هُوَ فِي شَأۡنٖ
Ундан осмонлару ердаги жонзотлар сўрайдилар. У Зот ҳар куни бир ишдадир.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
سَنَفۡرُغُ لَكُمۡ أَيُّهَ ٱلثَّقَلَانِ
Эй инсу жинлар, яқинда сизлар учун бўшаймиз.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
يَٰمَعۡشَرَ ٱلۡجِنِّ وَٱلۡإِنسِ إِنِ ٱسۡتَطَعۡتُمۡ أَن تَنفُذُواْ مِنۡ أَقۡطَارِ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ فَٱنفُذُواْۚ لَا تَنفُذُونَ إِلَّا بِسُلۡطَٰنٖ
Эй жин ва инс жамоаси, агар осмонлару ер ҳудудларидан ўтиб кета олсангизлар, ўтиб кетаверинглар. Куч-қувват билангина ўтиб кета оласизлар.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
يُرۡسَلُ عَلَيۡكُمَا شُوَاظٞ مِّن نَّارٖ وَنُحَاسٞ فَلَا تَنتَصِرَانِ
Устингизга оловдан бир аланга ва тутун юборилур. Бас, қутула олмассизлар.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
فَإِذَا ٱنشَقَّتِ ٱلسَّمَآءُ فَكَانَتۡ وَرۡدَةٗ كَٱلدِّهَانِ
Само ёрилиб, ёғ каби қизариб қолганида.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
فَيَوۡمَئِذٖ لَّا يُسۡـَٔلُ عَن ذَنۢبِهِۦٓ إِنسٞ وَلَا جَآنّٞ
Бас, ўша кунда инсон ҳам, жин ҳам гуноҳидан сўралмас.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
يُعۡرَفُ ٱلۡمُجۡرِمُونَ بِسِيمَٰهُمۡ فَيُؤۡخَذُ بِٱلنَّوَٰصِي وَٱلۡأَقۡدَامِ
Жиноятчилар сиймоларидан билиниб, пешоналари ва оёқларидан ушланурлар.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
هَٰذِهِۦ جَهَنَّمُ ٱلَّتِي يُكَذِّبُ بِهَا ٱلۡمُجۡرِمُونَ
Жиноятчилар ёлғонга чиқарган жаҳаннам мана шу.
અરબી તફસીરો:
يَطُوفُونَ بَيۡنَهَا وَبَيۡنَ حَمِيمٍ ءَانٖ
У билан қайноқ сув ўртасида айланаверадилар.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
وَلِمَنۡ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِۦ جَنَّتَانِ
Парвардигори ҳузурида туришдан қўрққан кишилар учун икки жаннат бор.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
ذَوَاتَآ أَفۡنَانٖ
Шох-новдали.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
فِيهِمَا عَيۡنَانِ تَجۡرِيَانِ
Иккисида икки оқар булоқ бор.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
فِيهِمَا مِن كُلِّ فَٰكِهَةٖ زَوۡجَانِ
Иккисида ҳар бир мевадан жуфт-жуфт бор.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
مُتَّكِـِٔينَ عَلَىٰ فُرُشِۭ بَطَآئِنُهَا مِنۡ إِسۡتَبۡرَقٖۚ وَجَنَى ٱلۡجَنَّتَيۡنِ دَانٖ
Астарлари шойидан бўлган кўрпачалар устида ястаниб ўтирадилар. Икки жаннат мевалари яқин бўлгувчидир.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
فِيهِنَّ قَٰصِرَٰتُ ٱلطَّرۡفِ لَمۡ يَطۡمِثۡهُنَّ إِنسٞ قَبۡلَهُمۡ وَلَا جَآنّٞ
Уларда кўзларни тийгувчилар бор. Улардан олдин уларга бирон инс ҳам, жин ҳам тегинмаган.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
كَأَنَّهُنَّ ٱلۡيَاقُوتُ وَٱلۡمَرۡجَانُ
Улар худди ёқут ва маржон кабидирлар.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
هَلۡ جَزَآءُ ٱلۡإِحۡسَٰنِ إِلَّا ٱلۡإِحۡسَٰنُ
Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
وَمِن دُونِهِمَا جَنَّتَانِ
Иккисидан қуйироқда яна икки жаннат бор.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
مُدۡهَآمَّتَانِ
Икки тўқ яшил.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
فِيهِمَا عَيۡنَانِ نَضَّاخَتَانِ
Иккисида отилиб тургувчи икки булоқ бор.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
فِيهِمَا فَٰكِهَةٞ وَنَخۡلٞ وَرُمَّانٞ
Иккисида мевалар, хурмо ва анорлар бор.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
فِيهِنَّ خَيۡرَٰتٌ حِسَانٞ
Уларда хушхулқ гўзаллар бор.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
حُورٞ مَّقۡصُورَٰتٞ فِي ٱلۡخِيَامِ
Чодирлардан чиқмаган ҳурлар бор.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
لَمۡ يَطۡمِثۡهُنَّ إِنسٞ قَبۡلَهُمۡ وَلَا جَآنّٞ
Улардан олдин уларга инс ҳам, жин ҳам тегинмаган.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
مُتَّكِـِٔينَ عَلَىٰ رَفۡرَفٍ خُضۡرٖ وَعَبۡقَرِيٍّ حِسَانٖ
Яшил ёстиқлар ва гўзал гиламлар устида ястаниб ўтирадилар.
અરબી તફસીરો:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
અરબી તફસીરો:
تَبَٰرَكَ ٱسۡمُ رَبِّكَ ذِي ٱلۡجَلَٰلِ وَٱلۡإِكۡرَامِ
Буюклик ва карам соҳиби Парвардигорингизнинг номи баракотли бўлди.
અરબી તફસીરો:
 
શબ્દોનું ભાષાંતર સૂરહ: અર્ રહમાન
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - ઉઝબેક ભાષાતર - રવાદ ભાષાતર સેન્ટર - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

ઉઝબેક ભાષામાં કુરઆન મજીદનું ભાષાતર, તેનું ભાષાતર રવાદ અત્ તરજમાં સેન્ટર દ્વારા ઇસ્લામ હાઉસ.કોમની મદદ સાથે કરવામાં આવ્યું

બંધ કરો