કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - ઉઝબેક ભાષાતર - રવાદ ભાષાતર સેન્ટર * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

શબ્દોનું ભાષાંતર સૂરહ: અન્ નબા   આયત:

Набаъ сураси

عَمَّ يَتَسَآءَلُونَ
Бир-бирларидан нима ҳақида сўрамоқдалар?!
અરબી તફસીરો:
عَنِ ٱلنَّبَإِ ٱلۡعَظِيمِ
Улуғ хабар ҳақида.
અરબી તફસીરો:
ٱلَّذِي هُمۡ فِيهِ مُخۡتَلِفُونَ
Шундай хабарки, улар унинг ҳақида ихтилофдадирлар.
અરબી તફસીરો:
كَلَّا سَيَعۡلَمُونَ
Йўқ! Улар яқинда билиб олурлар.
અરબી તફસીરો:
ثُمَّ كَلَّا سَيَعۡلَمُونَ
Яна бир бор йўқ! Улар яқинда билиб олурлар!
અરબી તફસીરો:
أَلَمۡ نَجۡعَلِ ٱلۡأَرۡضَ مِهَٰدٗا
Ерни (сизлар учун) бешик қилиб қўймадикми?
અરબી તફસીરો:
وَٱلۡجِبَالَ أَوۡتَادٗا
Ва тоғларни қозиқ (қилиб қўймадикми?).
અરબી તફસીરો:
وَخَلَقۡنَٰكُمۡ أَزۡوَٰجٗا
Ва сизларни жуфт-жуфт қилиб яратдик.
અરબી તફસીરો:
وَجَعَلۡنَا نَوۡمَكُمۡ سُبَاتٗا
Ва уйқуларингизни ором қилиб бердик.
અરબી તફસીરો:
وَجَعَلۡنَا ٱلَّيۡلَ لِبَاسٗا
Кечани либос қилдик.
અરબી તફસીરો:
وَجَعَلۡنَا ٱلنَّهَارَ مَعَاشٗا
Кундузни эса тирикчилик вақти қилдик.
અરબી તફસીરો:
وَبَنَيۡنَا فَوۡقَكُمۡ سَبۡعٗا شِدَادٗا
Устингнизда етти қават мустаҳкам (осмон)ни бино қилдик.
અરબી તફસીરો:
وَجَعَلۡنَا سِرَاجٗا وَهَّاجٗا
Ва чарақлаб турувчи чироқ ҳам қилдик.
અરબી તફસીરો:
وَأَنزَلۡنَا مِنَ ٱلۡمُعۡصِرَٰتِ مَآءٗ ثَجَّاجٗا
Яна Биз ўзидан ёмғирни сиқиб чиқаргувчи (булут)лардан мўл-кўл сув-ёмғир ёғдирдик.
અરબી તફસીરો:
لِّنُخۡرِجَ بِهِۦ حَبّٗا وَنَبَاتٗا
У билан дон ва наботот чиқаришимиз учун (шундай қилдик).
અરબી તફસીરો:
وَجَنَّٰتٍ أَلۡفَافًا
Ва дарахтлари бир-бирига чирмашиб кетган боғларни чиқариш (барпо қилиш учун шундай қилдик).
અરબી તફસીરો:
إِنَّ يَوۡمَ ٱلۡفَصۡلِ كَانَ مِيقَٰتٗا
Албатта, ажрим куни аниқ белгилаб қўйилди.
અરબી તફસીરો:
يَوۡمَ يُنفَخُ فِي ٱلصُّورِ فَتَأۡتُونَ أَفۡوَاجٗا
У кунда Сурга пуфланур ва сизлар тўп-тўп бўлиб келурсизлар.
અરબી તફસીરો:
وَفُتِحَتِ ٱلسَّمَآءُ فَكَانَتۡ أَبۡوَٰبٗا
Само очилиб, (фаришталар тушиб келадиган) эшикларга айланиб қолди!
અરબી તફસીરો:
وَسُيِّرَتِ ٱلۡجِبَالُ فَكَانَتۡ سَرَابًا
Тоғлар ўрнидан қўзғатилиб, саробга айланур.
અરબી તફસીરો:
إِنَّ جَهَنَّمَ كَانَتۡ مِرۡصَادٗا
Албатта, жаҳаннам пойлаб турувчидир.
અરબી તફસીરો:
لِّلطَّٰغِينَ مَـَٔابٗا
Ҳаддидан ошганларнинг борар жойи.
અરબી તફસીરો:
لَّٰبِثِينَ فِيهَآ أَحۡقَابٗا
У ерда узоқ замонлар қолиб кетадилар.
અરબી તફસીરો:
لَّا يَذُوقُونَ فِيهَا بَرۡدٗا وَلَا شَرَابًا
У ерда бирон салқинни ҳам, ичимликни ҳам топмаслар.
અરબી તફસીરો:
إِلَّا حَمِيمٗا وَغَسَّاقٗا
Фақат қайноқ сув ва йирингнигина (тотурлар)!
અરબી તફસીરો:
جَزَآءٗ وِفَاقًا
(Бу уларнинг қилмишларига) яраша жазо!
અરબી તફસીરો:
إِنَّهُمۡ كَانُواْ لَا يَرۡجُونَ حِسَابٗا
Чунки улар ҳисоб-китобдан қўрқмас эдилар.
અરબી તફસીરો:
وَكَذَّبُواْ بِـَٔايَٰتِنَا كِذَّابٗا
Ва оятларимизни батамом ёлғон дер эдилар!
અરબી તફસીરો:
وَكُلَّ شَيۡءٍ أَحۡصَيۡنَٰهُ كِتَٰبٗا
Биз ҳаммасини ёзиб, китоб қилиб қўйганмиз.
અરબી તફસીરો:
فَذُوقُواْ فَلَن نَّزِيدَكُمۡ إِلَّا عَذَابًا
Бас, татиб кўринглар, энди сизларга азобдан бошқа ҳеч нарсани зиёда қилмасмиз.
અરબી તફસીરો:
إِنَّ لِلۡمُتَّقِينَ مَفَازًا
Албатта, тақводорлар учун нажот манзили бордир.
અરબી તફસીરો:
حَدَآئِقَ وَأَعۡنَٰبٗا
Боғлар ва узумзорлар.
અરબી તફસીરો:
وَكَوَاعِبَ أَتۡرَابٗا
Бўйи етган тенгдош қизлар.
અરબી તફસીરો:
وَكَأۡسٗا دِهَاقٗا
Тўлдирилган қадаҳлар.
અરબી તફસીરો:
لَّا يَسۡمَعُونَ فِيهَا لَغۡوٗا وَلَا كِذَّٰبٗا
У ерда беҳуда ва ёлғон гапларни эшитмаслар.
અરબી તફસીરો:
جَزَآءٗ مِّن رَّبِّكَ عَطَآءً حِسَابٗا
Парвардигорингиз тарафидан бир мукофот, совға ҳисобида.
અરબી તફસીરો:
رَّبِّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَا ٱلرَّحۡمَٰنِۖ لَا يَمۡلِكُونَ مِنۡهُ خِطَابٗا
Осмонлар ва ернинг ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларнинг Парвардигори бўлмиш Меҳрибон Зот (томонидан). Улар У Зотдан (қўрқиб) бирон сўз айта олмаслар.
અરબી તફસીરો:
يَوۡمَ يَقُومُ ٱلرُّوحُ وَٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ صَفّٗاۖ لَّا يَتَكَلَّمُونَ إِلَّا مَنۡ أَذِنَ لَهُ ٱلرَّحۡمَٰنُ وَقَالَ صَوَابٗا
Ўша кунда Руҳ ва фаришталар саф бўлиб турар. Раҳмон изн берганларгина гапира олур ва рост сўзлар.
અરબી તફસીરો:
ذَٰلِكَ ٱلۡيَوۡمُ ٱلۡحَقُّۖ فَمَن شَآءَ ٱتَّخَذَ إِلَىٰ رَبِّهِۦ مَـَٔابًا
Бу ҳақ кундир. Бас, ким хоҳласа, ўз Парвардигори томон қайтадиган йўлни тутгай.
અરબી તફસીરો:
إِنَّآ أَنذَرۡنَٰكُمۡ عَذَابٗا قَرِيبٗا يَوۡمَ يَنظُرُ ٱلۡمَرۡءُ مَا قَدَّمَتۡ يَدَاهُ وَيَقُولُ ٱلۡكَافِرُ يَٰلَيۡتَنِي كُنتُ تُرَٰبَۢا
Албатта, Биз сизларни яқин келажакда содир бўладиган азобдан огоҳлантирдик. У кунда ҳар киши ўзи қилган ишни кўради. Ва кофир: «Кошки тупроқ бўлиб кетсам эди», деб қолади.
અરબી તફસીરો:
 
શબ્દોનું ભાષાંતર સૂરહ: અન્ નબા
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - ઉઝબેક ભાષાતર - રવાદ ભાષાતર સેન્ટર - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

ઉઝબેક ભાષામાં કુરઆન મજીદનું ભાષાતર, તેનું ભાષાતર રવાદ અત્ તરજમાં સેન્ટર દ્વારા ઇસ્લામ હાઉસ.કોમની મદદ સાથે કરવામાં આવ્યું

બંધ કરો