Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាត់តួរ   អាយ៉ាត់:
أَفَسِحۡرٌ هَٰذَآ أَمۡ أَنتُمۡ لَا تُبۡصِرُونَ
Сизлар кўриб турган мана шу азоб ҳам сеҳрми?! Ёки сизлар уни кўрмаяпсизларми?!
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ٱصۡلَوۡهَا فَٱصۡبِرُوٓاْ أَوۡ لَا تَصۡبِرُواْ سَوَآءٌ عَلَيۡكُمۡۖ إِنَّمَا تُجۡزَوۡنَ مَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ
Дўзахга кириб, азобини татиб, ўртанинглар. Унга сабр қиласизларми, қилмайсизларми, фарқи йўқ. Дунёда қилиб ўтган куфру маъсиятингизга яраша жазо олмасдан қолмайсизлар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
إِنَّ ٱلۡمُتَّقِينَ فِي جَنَّٰتٖ وَنَعِيمٖ
Парвардигорларидан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилган зотлар жаннатларда ва битмас-туганмас неъматлар ичида бўладилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
فَٰكِهِينَ بِمَآ ءَاتَىٰهُمۡ رَبُّهُمۡ وَوَقَىٰهُمۡ رَبُّهُمۡ عَذَابَ ٱلۡجَحِيمِ
Аллоҳ берган турли туман ноз-неъматлардан баҳраманд бўлиб, еб-ичиб, яйраб юрадилар. Бундан ташқари Аллоҳ уларни дўзахдан сақлайди. Шу билан истаган истакларига етиб, қўрқиб юрган азобдан нажот топиб, мурод-мақсадларига етадилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
كُلُواْ وَٱشۡرَبُواْ هَنِيٓـَٔۢا بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ
Уларга шундай дейилади: "Дунёда қилиб ўтган яхши амалларингиз учун мукофот тарзида еб-ичаверинглар. Ош бўлсин. Еб-ичишингиздан заррача зарар кўрмайсизлар".
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
مُتَّكِـِٔينَ عَلَىٰ سُرُرٖ مَّصۡفُوفَةٖۖ وَزَوَّجۡنَٰهُم بِحُورٍ عِينٖ
Бир-бирига қаратиб тизилган сўриларда ястаниб ўтирадилар. Уларни оҳу кўзли ҳурларга уйлантириб қўямиз.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَٱتَّبَعَتۡهُمۡ ذُرِّيَّتُهُم بِإِيمَٰنٍ أَلۡحَقۡنَا بِهِمۡ ذُرِّيَّتَهُمۡ وَمَآ أَلَتۡنَٰهُم مِّنۡ عَمَلِهِم مِّن شَيۡءٖۚ كُلُّ ٱمۡرِيِٕۭ بِمَا كَسَبَ رَهِينٞ
Ўзлари иймон келтирган, зурриётлари эса уларга иймон билан эргашган зотларга авлодларини ҳам қўшиб қўямиз. Гарчи амаллари уларникидек бўлмаса-да. Уларнинг амалларига бериладиган савобдан бирон нарсани камайтирмаймиз. Ҳар бир одам ўзи қилган ишнинг гаровидир. Унинг гуноҳини ўзидан бошқа ҳеч ким кўтармайди.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَأَمۡدَدۡنَٰهُم بِفَٰكِهَةٖ وَلَحۡمٖ مِّمَّا يَشۡتَهُونَ
Жаннат аҳлига турли хил мевалар билан ҳамда кўнгиллари тусаган гўшт билан мадад бердик.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
يَتَنَٰزَعُونَ فِيهَا كَأۡسٗا لَّا لَغۡوٞ فِيهَا وَلَا تَأۡثِيمٞ
Жаннатда майкосаларни қўлма-қўл узатиб ичадилар. Бу дуёдаги каби ичиб олганларидан кейин уруш-жанжал қилмайдилар. Жаннатда беҳудалик ва гуноҳ бўлмайди.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
۞ وَيَطُوفُ عَلَيۡهِمۡ غِلۡمَانٞ لَّهُمۡ كَأَنَّهُمۡ لُؤۡلُؤٞ مَّكۡنُونٞ
Атрофларида садафдаги дурдек тиниқ юзли ғуломлар хизматга шай бўлиб турадилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَأَقۡبَلَ بَعۡضُهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضٖ يَتَسَآءَلُونَ
Жаннат аҳли бир-бирларига қараб дунёдаги ишлари ҳақида сўрашадилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
قَالُوٓاْ إِنَّا كُنَّا قَبۡلُ فِيٓ أَهۡلِنَا مُشۡفِقِينَ
Сўрашган одамга шундай жавоб берадилар: "Дунёда оиламиз даврасида Аллоҳнинг азобидан қўрқар эдик".
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
فَمَنَّ ٱللَّهُ عَلَيۡنَا وَوَقَىٰنَا عَذَابَ ٱلسَّمُومِ
Бас, Аллоҳ бизга марҳамат қилиб, бизни Ислом сари йўллаб қўйди ва шу билан ўта юқори ҳароратли ўт азобидан асради.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
إِنَّا كُنَّا مِن قَبۡلُ نَدۡعُوهُۖ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلۡبَرُّ ٱلرَّحِيمُ
Дунё ҳаётида биз У Зотга ибодат қилар эдик. Дўзах азобидан асрашини сўраб дуо-илтижо қилардик. У Зот бандаларига берган ваъдасига вафо қиладиган, уларга Меҳрибон Зотдир. Бизни иймон билан сийлагани, жаннатга киритгани ва дўзахдан нажот бергани ҳам ана шу меҳрибонлигининг бир кўринишидир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
فَذَكِّرۡ فَمَآ أَنتَ بِنِعۡمَتِ رَبِّكَ بِكَاهِنٖ وَلَا مَجۡنُونٍ
Эй Пайғамбар, сиз Қуръон билан эслатаверинг, панд-насиҳат қилаверинг. Аллоҳ сизга иймон берди, ақл берди. Сиз аллақандай коҳин ёки мажнун эмассиз. Аллоҳ ато этган иймон ва ақлдек неъматларга ноил бўлган кишининг коҳин ё мажнун бўлиши мумкин эмас.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
أَمۡ يَقُولُونَ شَاعِرٞ نَّتَرَبَّصُ بِهِۦ رَيۡبَ ٱلۡمَنُونِ
Ёки анави ҳақни ёлғон дейдиганлар: "Муҳаммад пайғамбар эмас. У бир шоир, холос. Ўлгунича кутиб турамиз. Ўлганидан кейин ундан қутуламиз", дейдиларми?!
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
قُلۡ تَرَبَّصُواْ فَإِنِّي مَعَكُم مِّنَ ٱلۡمُتَرَبِّصِينَ
Эй Пайғамбар уларга айтинг: "Менинг ўлимимни кутаверинглар. Мен ҳам ҳақни ёлғон деганларингиз учун сизларнинг устингизга азоб келишини кутаман".
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• الجمع بين الآباء والأبناء في الجنة في منزلة واحدة وإن قصر عمل بعضهم إكرامًا لهم جميعًا حتى تتم الفرحة.
Жаннатда аждодлар билан авлодлар бир мақом-мартабада жам қилинадилар. Гарчи айримларининг амаллари озроқ бўлса-да, хурсандлик қиёмига етиши учун уларга марҳамат кўрсатилади.

• خمر الآخرة لا يترتب على شربها مكروه.
Охиратдаги майхўрлик ёмон оқибатларга олиб бормайди.

• من خاف من ربه في دنياه أمّنه في آخرته.
Парвардигоридан шу дунёда қўрққан одам охиратда тинч-хотиржам бўлади.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាត់តួរ
សន្ទស្សន៍នៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ